Тендер комиссияси аъзолари сони тоқ (одатда камида тўққиз, ўн бир киши), шу жумладан унинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади: - буюртмачининг вакиллари;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари (зарур бўлганда);
- хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва мустақил эксперт ташкилотлар вакиллари;
- буюртмачининг юқори ташкилотлари, вазирликлари, идоралари вакиллари;
- тендер савдолари хорижий товар етказиб берувчиларни жалб этган ҳолда ташкил қилинган тақдирда, транспорт-экспедиторлик компаниялари вакиллари.
Буюртмачининг ёки унга қарашли корхоналар ва ташкилотлар вакиллари сони тендер комиссияси таркибининг 30 фоизидан ошмаслиги керак. Тендер комиссияси аъзоларининг тайинланиши юзасидан буюртмачи жавоб беради. Тендер савдолари харажатларини амалга ошириш учун рухсат берилган сумма қуйидагилар доирасида молиялаштирилади
тасдиқланган сметалар
молия органлари ёки бюджетдан ташқари фондлар маблағларини
тасарруф этувчилар кўрсатмалари
ҳукумат кафолати остида олинувчи кредитлар
хорижий грантлар бўйича шартномалар
Ғазначиликда нархлар мониторингини амалга оширишни такомиллаштириш мақсадида бюджет ташкилотлари томонидан сотиб олинувчи товарлар нархлари тўғрисида электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уни тузиш ва янгилаб боришда Республика товар хом ашё биржасидаги нархлар котировкасини, Давлат Божхона қўмитаси маълумотлар базасини, республикадаги юқори мавқега эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ва ихтисослаштирилган реклама нашрлари маълумотларини ҳисобга олиш тавсия этилади. - Ғазначиликда нархлар мониторингини амалга оширишни такомиллаштириш мақсадида бюджет ташкилотлари томонидан сотиб олинувчи товарлар нархлари тўғрисида электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уни тузиш ва янгилаб боришда Республика товар хом ашё биржасидаги нархлар котировкасини, Давлат Божхона қўмитаси маълумотлар базасини, республикадаги юқори мавқега эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ва ихтисослаштирилган реклама нашрлари маълумотларини ҳисобга олиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |