Газначиликда юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш


Download 121.49 Kb.
bet3/10
Sana25.04.2023
Hajmi121.49 Kb.
#1398996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
G\'aznachilik prezentatsiya

Бюджет ташкилоти контрагентдан товарлар сотиб олиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида офертани (таклифни) қабул қилиб олганидан сўнг, шартномани акцептлайди (имзолайди) ва Ғазначиликка рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Юридик мажбурият вужудга келиши учун бу шартноманинг рўйхатдан ўтказилиши талаб қилинади. Ғазначиликда юридик мажбурият вужудга келишидан аввал дастлабки назоратни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, бу нархлар мониторинги орқали таъминланади.

Мониторинг – кузатиш, корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида ахборотни йиғиш ва умумлаштириш тизимидир. Нархлар мониторинги эса руйхатдан ўтказиладиган шартномалар воситачилик хизматларисиз тузилганлиги ҳамда нархларнинг мақсадга мувофиқлигини кузатишдир.

Молия вазирлиги Ҳайъати йиғилишида Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи - вазир ўринбосари Б.Ашрафхановнинг маърузасидан кўчирмалар Руйхатга олинган ва кайтарилган шартномалар

Ҳисобот даврида Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида 210 мингдан ортиқ 1 трлн. 335,1 млрд.сўмлик шартномалар рўйхатга олинди, 26,5 мингта (тақдим қилинган шартномаларнинг 11,2 %) 196,7 млрд.сўмлик шартномалар ҳатоларни тўғрилаш учун бюджет ташкилотларига қайтарилди.

Амалга оширилган ва амалга оширилмаган туловлар

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг 1 млн. 405 мингдан ортиқ 2 трлн. 345,1 млрд.сўмлик тўлов топшириқномалари белгиланган тартибда тўлаб берилди, тўлов топшириқномаларнинг ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинган шартномаларга мувофиқ келмаганлиги ва бошқа сабаблар учун 65 мингдан ортиқ (тўловга тақдим қилинганларининг 4,4 %) 99,5 млрд. сўмлик тўлов топшириқномалари бўйича тўловлар амалга оширилмасдан камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилди.

Дастлабки назорат

Жорий йилнинг ўтган 9 ойида ғазначилик бўлинмалари томонидан ўтказилган дастлабки назорат натижасида 27,9 млрд.сўмлик бюджет маблағларининг мақсадсиз ва режадан ортиқча харажат қилинишининг олди олинди, жумладан 14,2 млрд.сўмлик шартномалар харажатлар сметасида кўзда тутилмаган маблағларга тақдим этилганлиги учун, харажатлар сметасида кўзда тутилганига нисбатан ортиқча тузилганлиги учун 11,7 млрд. сўмлик ва ўртача бозор нархларидан 1,9 млрд.сўмга юқори нархларда тузилган шартномалар рўйхатга олинмасдан қайтарилди.


Download 121.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling