Бюджет ташкилотларида дастлабки назоратни ташкил этилишини ёзма равишда тушунтиринг Дастлабки назорат
Download 30.39 Kb.
|
дастлабки назорат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жорий назорат
- Якуний назорат
Бюджет ташкилотларида дастлабки назоратни ташкил этилишини ёзма равишда тушунтиринг Дастлабки назорат дастлабки назорат — молиявий операциялар бажарилгунига қадар ғазначилик бўлинмалари ва молия органлари томонидан амалга ошириладиган; Жорий назорат жорий назорат — молиявий операциялар бажарилиши жараёнида ғазначилик бўлинмалари, молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган; Якуний назорат якуний назорат — молиявий операциялар бажарилганидан сўнг давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга ошириладиган назоратлардир. Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг даромад қисми тегишли бюджет даромадларининг бюджет таснифига мувофиқ ойма-ой бўлинган йиллик ҳажмларидан ташкил топади. Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг харажат қисми тегишли бюджет харажатларининг молия йили учун тасдиқланган харажатлар сметалари асосида тузиладиган, бюджет таснифига мувофиқ ойма-ой бўлинган йиллик ҳажмларидан ташкил топади.Даромадлар ва харажатлар ёйилмасининг якуний маълумотлари, тасдиқланган йиллик бюджетда қабул қилинган суммаларга мос келиши лозим. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан шартномалари жорий молия йили доирасида амал қилиш муддати билан тузилиши лозим, капитал қўйилмалар бўйича шартномалар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач, агар шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қўшимча битим тузилмаган бўлса, етказиб берувчи (пудратчи) томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш бўйича юридик мажбуриятларни бажариш тугатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар ,ишлар, хизматларнинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўгрисидаги » 241- сон қарори қабул қилинди. амлакат ривожи, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, ислоҳотлар самарадорлигига эришишда бюджет очиқлиги ва шаффофлиги муҳим ўрин тутади. Бу борада бюджет маблағларининг мақсадли ва оқилона сарфланиши устидан назоратни янада кучайтириш энг тўғри йўлдир. Агар Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси ҳақидаги ахборотлар очиқ бўлмаса, парламент, жамоатчилик назоратига шароит яратилмаса, бюджет ижроси билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш қийин бўлади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия томонидан ҳам маҳаллий бюджет ижроси юзасидан доимий назорат олиб борилмоқда, тегишли идора ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш йўлга қўйилган. Муҳокамалар жараёнида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга йўналтирилган маблағларнинг қанчалик самарали сарфлангани масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳисобот даврида бажарилмаган ишлар кескин танқид қилинади. Камчиликларни бартараф этиш, бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг самарали ҳамда мақсадли сарфланишини таъминлашда мутасадди идоралар, ҳокимликлар масъулиятини янада ошириш, бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда молиявий интизомга риоя этилиши юзасидан назоратни янада кучайтириш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилмоқда. Маҳаллий бюджет ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширишнинг учта, яъни дастлабки, жорий ва якуний назорат босқичларига ажратиш мумкинлигини ҳам қўшимча қилмоқчиман. Жумладан, дастлабки назорат - навбатдаги молиявий йил учун маҳаллий бюджет лойиҳасини муҳокама қилиш ва қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш жорий назорат - маҳаллий бюджет ижросини Кенгаш доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқиш ҳамда сессия муҳокамасига олиб чиқиш якуний назорат - маҳаллий бюджетнинг молиявий йил якуни бўйича ижроси ҳақидаги ҳисоботни эшитиш, муҳокама қилиш ҳамда тегишли қарор қабул қилишдан иборат. Бу эса навбатдаги йил учун ишлаб чиқилган маҳаллий бюджет лойиҳасининг бюджет ва бошқа қонунчиликка мувофиқли- гини аниқлаш, маҳаллий бюджет даромадлари ва харажаглари режасининг объективлигини таҳлил қилиш, энг муҳими, аҳоли томонидан кўтарилаётган, уларнинг эъгирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ҳал этиш масалаларининг бюджет лойиҳасида кўзда тутилганлигини кўриб чиқиш мақсадларига хизмат қилади. Шу билан бирга, бюджет ижроси бўйича депутат сўрови депутатлик назоратини амалга оширишнинг энг муҳим ва зарурии шаклларидан бири ҳисобланишини ҳам айтиб ўтиш лозим. Депутат тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш талаби билан депутат сўровини юборишга ҳақли. Яна бир жиҳат. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши, камомад ва ўзлаштиришлар, ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари тез-тез ёритилиб, жамоатчилик томонидан кенг муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида депутатлик назоратининг таъсирчан воситаларидан яна бири - маҳаллий бюджет, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси юзасидан масъул мансабдор шахсларнинг белгиланган муддатларда ҳисоботларини эшитиб бориш тартибини йўлга қўйганмиз. Ўз навбатида, бюджет маблағлари ишлатилиши устидан жамоатчилик ва депутатлик назоратининг мавжудлиги Давлат бюджети маблағларининг ишлатилишида шаффофликни таъминлаш ва маблағлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Давлат молиявий назоратининг хусусиятлари Download 30.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling