Гек тест 2019 Клиник фармакология
Download 404.13 Kb.
|
GEK TEST1
Урология
БИР ЖАВОБЛИ ТЕСТЛАР # "Сийдик йўллари инфекциясининг" замонавий таснифини кўрсатинг. + бирламчи инфекция, тугатилмаган бактериурия, бактериал персистенция ва реинфекция. - яширин бактериурия, кўп миқдордаги бактериурия. - смптоматик ва носимптоматик инфекция. - обструктив ва нообструктив, бирламчи ва иккиламчи инфекция. - юқорида кўрсатилган барча вариантлар. # Бирламчи "сийдик йўллари инфекциясининг" энг кўп учрайдиган этиологик омилини кўрсатинг. - proteus mirabilis + escherichia coli* - pseudamonaes aerugiosae - streptococcus faecalis - staphylococcus aurens # Кўпинча қайси йўл билан сийдик йўлларига инфекция келиб тушади? + уриноген (юқорига йўналган) йўл билан. - гематоген йўл билан (пастка йўналган). - лимфоген йўл билан. - инфекциянинг атрофдаги аъзолардан (йирингли ўчоқлардан) тўғридан-тўғри ўтиш йўли билан. - сийдик йўлларига инфекциянинг тарқалишида юқорида кўрсатилган йўлларнинг аҳамияти бир хил. # Пиелонефритнинг ривожланишида асосий аҳамиятга эга бўлган (бактериуриядан ташқари) патогенетик омилларни кўрсатинг. - обструктив уропатия. - сийдик найи уродинамикасининг бузилиши (шу қаторда сийдик рефлюкси ҳам). - буйрак гемодинамикасининг бузилиши. - буйракларнинг бирламчи касалликлари. + юқорида кўрсатилган барча омиллар. # Ўткир пиелонефритнинг умумий симптомларини кўрсатинг. - бел сохасида оғриқ ва бел мушакларининг химоявий таранглашиши. - дизурия, сийишнинг тезлашиши ва сийдикнинг оғриқ билан чиқиши. - бактериурия, пиурия. + қалтираш, тана хароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик. - юқорида кўрсатилган барча симптомлар. # Қуйида ўткир пиелонефритнинг махаллий симптомлари кўрсатилган: нотўғрисини таъкидланг. + қалтираш, тана хароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик. - бел сохасида оғриқ. - мушакларнинг ҳимоявий таранглашиши. - маҳаллий хароратнинг кўтарилиши. - пайпаслаганда оғриқнинг кучайиши. # Ўткир пиелонефритни аниқлашда қандай лаборатор ташхиси усуллари қўлланилади? - қон анализи (лейкоформулани санаш ва эритроцитлар чўкиш тезлигини аниқлаш билан биргаликда). - сийдик чўкмасини микроскопия қилиш (лейкоцитлар сонини аниқлаш билан биргаликда). - сийдикнинг РН мухитини аниқлаш. - сийдикни бактериологик текшириш. + юқорида кўрсатилган барча лаборатор текшириш усуллари қўлланилади. # Қон анализидаги кўрсатилган ўзгаришларнинг қайси бири ўткир пиелонефритга хос? - лейкоцитоз. - ёш (етилмаган шаклдаги) нейтрофилларнинг пайдо бўлиши. - эритроцитлар чўкиш тезлигининг ошиши. - лимфопения. + қонда специфик ўзгаришлар бўлмайди. # Ўткир пиелонефритни даволашда антибактериал терапия тактикаси нималар асосида белгиланади? - пиуриянинг ифодаланиш даражаси асосида. - бактериуриянинг ифодаланиш даражаси асосида. - бактериологик экиш жараёнида аниқланган микрофлоранинг характери асосида. + бактерияларнинг антибиотикларга сезувчанлиги асосида. - буйракларда яллиғланиш жараёнининг кечишига қараб. # Буйрак ва сийдик найида тош бўлганда гематурия келиб чиқишининг механизми қандай? - сийдик йўллари шиллик қаватига тошнинг механик таъсиридан. + жом ички босимининг бирданига кўтарилишидан форникал туридаги веналарнинг ёрилишидан. - бел мушакларининг таранглашишидан. - сийдик йўллари шиллик қаватига микробларнинг токсик таъсиридан. - қоннинг ивиш системаларининг бузилишидан. # Сийдик тош касаллигининг энг кўп учрайдиган умумий сиптомларини таъкидланг. + бел сохасида оғриқ. - сийдикни тутиб тура олмаслик. - гиперстенурия. - пиурия. - гематуpия. # Сийдик тош касаллигини аниқлашда ишлатиладиган энг оптимал ташхисловчи усулни таъкидланг. - сийдик чўкмасини микроскопияси. - радиоизотоп текширув. - сийдик аъзоларини обзоp pентгенографияси. - буйрак ангиографияси. + буйракларни ультратовуш текшируви. # Рецидив тошлар профилактикасини ишлаб чиқишда қандай текширувлар натижалари асос бўлиб хизмат қилади? - умумий қон ва сийдик тахлили. - сийдикда мочевина ва креатинин экскpециясини аниқлаш. - минерал алмашиниви ҳолатини текшириш. - суткалик диурезни ва сийдикнинг сутка давомидаги ўртача рН аниқлаш. + олинган сийдик тошининг минерал таркибини текшириш. # Сийдик тош касаллигининг энг ишончли симптомини таъкидланг. - қийналиб сийиш. + калькурия (сийдик билан тошнинг чиқиши). - бел сохасида оғриқ. - сийиш жараенида сийдикнинг бўлиниб чиқиши. - гематурия. # Замонавий таснифга биноан уретритнинг қуйидаги турлари фарқ қилинади: - бирламчи ва иккиламчи. - специфик ва носпецифик. - гонококкли, гонококксиз, трихомонадали. + бактериал (ўткир ва сурункали), абактериал. - юқорида келтирилган барча турлари. # Келтирилган симптомлардан қайси бири ўткир уретрит борлигини тасдиқлайди? - сийиш бошланишида уретра бўйлаб оғриқ ва ачишиш. - сийишнинг тезлашиши. - уретрани пайпаслаганда унинг қалинлашиши ва оғриқли бўлиши. - уретрадан ажралманинг оқиши ёки сийдикнинг бошланғич қисмининг лойқаланиши. + юқорида келтирилган барча симптомлар. # Ўткир бактериал уретритни ташхислашда қандай асбоб текширувлари ўтказилади? - қуруқ уретроскопия. - ирригацион уретроскопия. - уретрал ички босимни аниқлаш. - юқорига йўналувчи уретрография. + трансуретрал текширувлар ўтказиш мумкин эмас. # Қуйидаги симптомлардан қайси бири ўткир цистит ташхисини тасдиқлайди? - тўхтовсиз шошилинч сийиш. - никтурия. - сийиш жараёнидаги ачишиш. - бел ва қов сохасидаги оғриқ. + юқорида кўрсатилган барча симптомлар. # Ўткир циститда сийдикда бўладиган ўзига хос ўзгаришларни таъкидланг. - сийдик РН мухитининг кўтарилиши. + бактериурия ва лейкоцитурия. - экиш мухитида микробларнинг ўсмаслиги. - макро- ёки микрогематурия. - юқорида кўрсатилган барча ўзгаришлар. # Кўрсатилган текширишларнинг қайси бири ўткир цистит ташхисида аҳамиятга эга эмас? - сийдик чўкмасининг микроскопияси. - сийдикнинг РН даражасини аниқлаш. - сийдикни бактериологик экиш. + цистоскопия. - буйракларни, сийдик найларини ва қовуқни ультратовушда сканнерлаш. # Ўткир циститни ташхислашда умумий амалиёт шифокори кўрсатилган текширувлардан қайси бирини ўтказиши керак? - обзор урография. - экскретор урография, пастга йўналган цистография билан. + буйракларни, сийдик найларини ва қовуқни ультратовушда сканнерлаш. - ретроград цистография. - цистоскопия. # Қуйидаги кўрсатилган симтомларнинг қайси бири ўткир бактериал простатит ташхисини тасдиқлайди: - тана хароратининг 39-40 градусгача кўтарилиши. - сийдик чиқаришнинг тезлашиши ва оғриқ бўлиши. -умғаза ва оралиқ сохасидаги оғриқ. - миалгия ва атралгия. + қўрсатилган барча симптомлар. # Ўткир эпидидимитни келтирилган сиптомлардан қайси бири тасдиқлайди? - ёрғоқ сохасидаги оғриқнинг уруғ тизимчаси бўйлаб тарқалиши. - уруғдон ортиғининг катталашиши. - тана хароратининг 39-40 градусгача кўтарилиши. - уретрадан оқма келиши ёки сийдикнинг лойқаланиши. +юқорида келтирилган барча симптомлар. # Варикоцелега жуда хос бўлган клиник белгиларини таъкидланг: - оралиқда оғриқ, жинсий бузилиш. - оғриқли, қийналиб сийиш. - чов сохасида оғриқнинг чап оёққга узатилиши. + ёрғоқнинг чап томонидаги оғирлик сезгисининг жисмоний иш вақтида кучайиши. - фертилность (бола туғдириш қобилияти)нинг бузулиши. # Пастда саналган симптомлардан қайси бири "обструктив (тўсиқ)" симптом турига киради? - ажраладиган сийдикнинг кам бўлиши. - сийдикни ушлаб тура олмаслик. + сийдик оқимининг пасайиши. - тез-тез сийиш. - тунда сийиш. # Саналган симптомлардан қайси бири "таъсирланиш (ирритатив)" симптом турига киради? - сийдик оқимининг пасайиши. - қовуқнинг охиригача бўшамаганлиги сезгиси. + императивлик (бирданига сийишга қистаб қолиш). - сийишни бошлаш учун кучаниш. - юқорида келтирилган барча симптомлар. КЎП ЖАВОБЛИ ТЕСТЛАР # Буйрак санчиғида учрайдиган кўнгил айниши, қусиш ва қорин дам (қабзият) бўлиши механизмини қандай изохлаш мумкин: - пиело-фоpникал рефлюкслари ва азотемиянинг ривожланиши сабабли - қон зардобида мочевина ва креатинин миқдорининг кўтарилиши сабабли + қуёшсимон нерв чигалининг таъсирланиши сабабли + қорин нерв чигалининг таъсирланиши сабабли # Сурункали сийдик тутилишининг ривожланиши жараёнида энг кўп кузатиладиган функционал бузилишларни таъкидланг: - қовуқда қолдиқ сийдикнинг борлиги сийдикнинг қайта сўрилишига ва уремиянинг ривожланишига олиб келади - қовуқда қолдиқ сийдикнинг борлиги қовуқ дивертикулларининг хосил бўлишига олиб келади + қовуқда қолдиқ сийдикнинг борлиги икки тарафлама уретерогидронефроз ва сурункали буйрак етишмовчилигининг ривожланишига олиб келади + қовуқда қолдиқ сийдикнинг борлиги қовуқ деворининг чўзилишига ва детрузор тонусининг йўқолишига олиб келади # Сийдикнинг ноихтиёрий чиқишининг экстpауpетpал (сохта) турларининг сабабларини кўрсатинг: + қовуқнинг анатомик бутунлигининг бузилиши + сийдик найи оғизчасининг эктопияси - уретра сфинктер аппаратининг етишмовчилиги - қовуқ сезувчанлигининг бузилиши # Урологик беморларда полиуриянинг ривожланиш механизмини кўрсатинг: + буйракдаги сийдик йиғувчи каналчалар реабсорбциясининг пасайиши + буйракларнинг концентрациялаш кобилиятининг пасайиши - буйраклар калаваларидаги фильтрациянинг кўпайиши - буйракдаги сийдик йиғувчи каналчалар реабсорбциясининг кўпайиши # Протеинуриянинг энг кўп учрайдиган умумий сабабларини кўрсатинг : + сийдик таркибида йиринг ва қоннинг борлиги + буйрак калаваси мембраналарининг шикастланиши - сийдик таркибида ксантин ва цистиннинг борлиги - буйракдаги сийдик йиғувчи каналчалар эпителийларининг шикастланиши # Сийдикнинг солиштирма оғирлигини белгиловчи омилларни аниқланг: + буйрак калавасида фильтрланувчи суюқликнинг миқдори + сийдик таркибидаги эриган моддаларнинг умумий молекуляр массаси -қон зардобидаги мочевинанинг кўп миқдорда бўлиши - қалконсимон без фаолиятининг бузилиши # Сийдик таркибидаги ўзгаришларнинг қайси бири пиурияга хос: - эритроцитлар миқдорининг кўплиги - гиалин цилиндрлар бўлиши + лейкоцитлар миқдорининг кўплиги + йиринг бўлиши # Беморда кузатилаётган макрогематурияда врачнинг дастлабки хатти-харакатлари нималардан иборат: - гемостатик дорилар буюриш - қон қуйиш + буйраклар ва сийдик йўлларини ультратовуш ердамида текшириш + буйраклар ва сийдик йўлларини рентгенологик текшириш # буйрак атрофидаги ёғ клетчаткада яллиғланиш жараёнида беморнинг ўзига хос бўлган мажбурий холатини таъкидланг: - орқада, оёқларини узатган холатда - тўшакда безовталанган холатда + касал томонга ўгирилган оёқларини корнига яқинлаштирган холатда + кам харакатли умуртқа поғонасининг зарарланган томонга сколиози # "Буйрак санчиғида" беморнинг ўзига хос бўлган холатини таъкидланг: - кучли оғриқ туфайли тўшакга ёпишиб олиб “инқиллайди”, безовталанмаган - ўзига хос холат йўқ + безовталанган холатда + ўзига кулай вазият топа олмай холатини доимо ўзгартиради # Бел сохасини кўздан кечириш қуйидагиларни аниқлашга имкон беради: - гидронефроз борлигини - фойдали маълумотни аниқламайди + ассимметрияни бел сохасида шиш борлигини + тери рангининг ўзгарганлинини (қизариш, шикастланиш борлигини) # Эркакларда ташқи жинсий аъзоларни куздан кечириш қуйидагиларни аниқлашга имкон беради: - гинекомастия борлигини - буйрак ўлчамларининг катталашиши билан боғлиқ касалликларни + жинсий аъзолар ривожланиши аномалияларини + жинсий аъзоларнинг орттирилган ўзгаришларини # Буйрак ва буйрак атрофи ёғ тўқималари касалликларида оғриқнинг қаерда жойлашишини кўрсатинг: - эпигастрал сохада - киндик атрофида, оғриқ қовурға остига узатилиши мумкин - қов усти сохасида, бу оғриқлар ташқи жинсий аъзоларга узатилиши мумкин + бел сохасида + қовурға-умуртқа бурчагида + бел сохасида ва қовурға-умуртқа бурчагида # "Буйрак санчиғини" чақирувчи сабаблар нималар: - буйрак косачаларидаги тош туфайли сийдик оқимининг бирдан бузилиши - қовуқдан ўсма туфайли сийдик оқимининг бирдан бузилиши - буйрак калаваси фильтрациясининг ўткир бузилиши + буйрак жомидан тош туфайли сийдик оқимининг бирдан бузилиши + қон лахталари туфайли сийдик найида сийдик оқимининг бирдан бузилиши + сийдик найининг букланиши туфайли сийдик оқимининг бирдан бузилиши # Кўрсатилган "буйрак санчиғига" тааллуқли маълумотлардан қайсилари тўғри: - беморнинг холати характерли, яъни тиззаларини қоринга яқинлаштирган холатда ва уни ёзганда кучли оғриқ кузатилади - буйрак санчиғининг тугаши юқори сийдик йўллари окклюзиясининг йўқолиши демакдир - буйрак санчиғи - симптомокомплекс бўлиб, у кўпинча ренал гипертензияда кузатилади + буйрак санчиғи асосида юқори сийдик йўлларидан сийдик оқимининг ўткир бузилиши ётади + буйрак санчиғи вақтида беморнинг безовталаниши жуда хам ўзига хос + буйрак санчиғи, одатда, кўнгил айниши, қусиш ва метеоризм холатлари билан намоён бўлади # Буйрак санчиғини кўрсатилган касаллик ва синдpомларининг қайси бирлари билан қиёсий ташхислаш керак: - ўткир паранефрит - крупозли пневмония - вирусли гепатит + бачадондан ташқаридаги хомиладорлик + ўткир аппендицит + ўткир холецистит # Қовуқдаги қолдиқ сийдикни аниқлаш услубини кўрсатинг: - лаборатор - визуал - қовуқни ков усти сохаси орқали пункция қилиш + ультратовушли сканнерлаш + қовуқни пайпаслаш ва перкуссия қилиш + қовуқни катетеpлаш # Буйрак санчиғини тўхтатишнинг умумий амалиёт шифокори учун қулай бўлган усулларини кўрсатинг: - новокаинли паранефрал блокадаси - сийдик найини катетерлаш - қовуқни катетерлаш + иссиқ ванна буюриш + оғриқ қолдирувчи дорилар буюриш + спазмолитик дорилар буюриш # Сийдикнинг ўткир тутилишини чақирувчи энг кўп учрайдиган сабабларни кўрсатинг: - қовуқ дивертикуллари - тош сабабли сийдик найи обструкцияси - уруғдоннинг буралиб қолиши + инфравезикал обструкция + детpузоp етишмовчилиги + ўткир простатит # Беморда якунловчи (терминал) гематурия кузатилаетган бўлса патологик жараён қаерда жойлашган бўлиши мумкин: - буйрак жоми ва сийдик найларида - буйрак паренхимаси ва буйрак атрофи ёғ тўқимасида - қовуқ танаси ёки гумбасида + қовуқ бўйинчасида + простата безида + уруғ думбоқчасида # Кўрсатилган қўзғатувчилардан қайси бирининг сийдик таркибида борлиги бактериурияни хаpактеpлайди: - вируслар - микоплазмалар - лямблиялар + ичак таёқчаси + кўк йиринг таёқчаси + энтерококклар # Сийдикнинг миқдорий ўзгаришига хос бўлган симптомларни кўрсатинг: - гематурия - никтурия - поллакиурия + полиуpия + олигурия + ануpия # Сийдик оқиб чиқишининг бузилишига (дизурия) хос бўлган симптомларни кўрсатинг: - гиперстенурия - хилурия - полиурия + ишурия + поллакиуpия + странгурия # Сийдик сифатининг ўзгаришига хос бўлган симптомларни кўрсатинг: - никтурия, энурез - ануpия, олигурия - поллакиурия, ишурия + протеинурия, гипостенурия + гематурия, миоглобинурия + пиуpия, бактериурия Download 404.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling