Геморрагик иситмалар бажарди: Хасан у́гли Мухаммад


Download 0.99 Mb.
bet1/5
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1237939
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Хасан у́гли Мухаммад ТМИ

ГЕМОРРАГИК ИСИТМАЛАР

Бажарди: Хасан у́гли Мухаммад

Геморрагик иситмалар арбовирус инфекциясини 1/3 қисмини ташкил этади.

“Арбовируслар” атамаси (инглизча “artropod borne virusus” – яъни бўғимоёқлилар тарқатадиган экологик гурух вируслари) 1942 йилда таклиф этилган.

Ҳозирги пайтда уларнинг 500 тури маълум бўлиб, 100 дан ортиқ арбовирус одам учун патоген хисобланади.

ЭТИОЛОГИЯ

Ҳамма арбовируслар майда, РНК тутади. Тўқимали муҳитда, товуқ эмбрионида яхши ўсади. Арбовируслар қушлар, кўршапалак, кемирувчилар, баъзи сутэмизувчилар учун типик паразит ҳисобланади. Ташувчи организмида арбовируслар кўпайиб, маълум бир пайтдан кейин сўлаги орқали ҳайвон ва одам организмига киради (чақиши натижасида).

55% дан ортиқ арбовируслар қон сўрувчи чивин (Culex, Anopheles, Aedes ва б.) организмидан ажратиб олинган. Иккинчи ўринда каналар ва москитлар туради. Сўналар механик ташувчи ҳисобланади, улар организмида арбовируслар кўпаймайди.

ВОЗ таснифи бўйича арбовирус касалликлари асосий клиник белгилари (синдроми) орқали фарқланади:

ВОЗ таснифи бўйича арбовирус касалликлари асосий клиник белгилари (синдроми) орқали фарқланади:

Геморрагик иситмалар - фильтрланувчи вируслар чақирадиагн, геморрагик синдром белгилари билан кечадиган, қонда, асаб ва ички аъзоларда ўзгаришлар кузатиладиган гурух касалликларидир.

Геморрагик иситмалар - фильтрланувчи вируслар чақирадиагн, геморрагик синдром белгилари билан кечадиган, қонда, асаб ва ички аъзоларда ўзгаришлар кузатиладиган гурух касалликларидир.

Ҳамма геморрагик иситмаларга хос:

  • Табиий ўчоқлилик
  • Ифодаланган эндемиклик
  • Қишлоқ жойларида аниқ ўчоқлилик
  • Ўзлаштирилмаган ерларда қайд этилиши
  • Мавсумийлик
  • Клиник ва эпидемиологик томондан фарқланиши

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling