Geodeziya fanidan 1-Labaratorya ishi


Download 282.26 Kb.
Sana02.04.2023
Hajmi282.26 Kb.
#1321604
Bog'liq
1-Labaratorya iwi Niveller


OʹZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA OʹRTA MAXSUS TAʹLIM VAZIRLIGI
MIRZO ULUGʹBEK NOMIDAGI OʹZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI
GEOGRAFIYA VA TABIIY RESURSLAR FAKULTETI GEODEZIYA, KARTOGRAFIYA VA KADASTR YOʹNALISHI 2-BOSQICH OʹZBEK GURUHI



Geodeziya fanidan 1-Labaratorya ishi.

Mavzu: III va IV- sinf nivellerlash uchun zarur nivellerlar tuzilishi va asosoiy sinashlarini o’rganish.

Bajardi: Abduvhidov Q
Qabul qildi: Yusupjonov O.

Режа :

1.Нивеллкрни текшириш иа синаш.
2. Цилиндрик адилак бўлак қийматини рейка бўйича аниқлаш.
3. Дальномер коэффициентини аниқлаш.
4. Компенсаторли нивелирни синаш текширилиб кўрилади.


Нивелирнинг таснифланиши
Нивелирлар бўйича ГОСТ 10528-90 “Нивелирлар. Умумий техник шартлар” га асосан нивелирларни таснифлаш асосига иккита асосий кўрсаткич қабул қилинган:
• аниқлиги бўйича нивелирлар қуйидаги учта типларга: юқори аниқ – Н-05, аниқ – Н-3 ва техник – Н-10 га бўлинади. Келтирилган рақамалар 1 км иккиланган нивелир йўлида йўл қўярли ўрта квадратик хатони кўрсатади;
• конструктив тузилиши бўйича нивелирлар қараш трубасида цилиндрик адилак ўрнатилган ва компенсаторли нивелирларга бўлинади.


Нивелирларни текшириш ва синаш ишлари :
Янги олинган асбоблар ҳамда фойдаланишда бўлганлари дала ўлчаш ишларига чиқишдан олдин синчиклаб кўздан кечирилиши, текширилиши ва синалиши зарур. Нивелирлар текширилганда ва синалганда амалдаги йўриқнома барча талабларига жавоб бериши керак. Айрим текширишларни дала ўлчаш ишлари жараёнида ўтказиб турилишига тўғри келади. III, IV синф ва техник нивелираш учун нивелир комплекти синчиклаб кўрикдан ўтказишда унинг барча қисмларини яроқлилигига эътибор қаратилади - кўтаргич винтларини текис ва юмшоқ айланиши, махкамлагич ва қаратгич винтларни бутунлиги ва ишлаши; Қараш трубаси оптик қисмларини тозалиги, цилиндрик адилак пуфакчаси учлари ва иплар тўрини кўриш майдонидаги тасвирнинг тиниқ ва яққоллиги, окуляр халқаси ва фокусловчи линзани суриш галовкаси эркин ва текис айланиши текширилиб кўрилади.

Нивелирларнинг синашлари :

  • Цилиндрик адилак бўлак қийматини рейка бўйича аниқлаш

  • Дальномер коэффициентини аниқлаш

  • Компенсаторли нивелирни синаш текширилиб кўрилади

Цилиндрик адилак бўлак қийматини рейка бўйича аниқлаш:
Бу синаш янги олинган ёки ишлатилаётган нивелир ишончли натижани олиш имкониятини бермаганда амалга оширилади. Текис ва очиқ жойда нивелирдан 40- 60 м масофада иккита қозиқ ерга қоқилади. Нивелир синашдан 0,5-1,0 соат олдин очиқ жойда қуёш тушишидан зонт билан ҳимоялаб ўрнатилиб қўйилади. Нивелирдан қозиқларгача масофа ±20 см аниқликда ўлчанади. Нивелир трубаси рейкага қаратилиб эливация винти билан адилак пуфакчаси адилак шкаласини бир учига сурилади. Адилак ойиначасидан пуфакчани ҳар иккала учларидан шкала бўйича саноқлар олинади. Рейкадан ўрта ип бўйича саноқ олинади. Пуфакча эливация винти ёрдамида шкалани иккинчи учига сурилади ва яна пуфакча учлари бўйича адилак шкаладан ва рейкадан саноқлар олинади. Худди шу амаллар рейкани иккинчи қозиққа ўрнатиб такроқланади. Адилак бўлак қиймати қуйидаги формула билан ҳисобланади: 𝜏𝜏
Дальномер коэффициентини аниқлаш
Дальномер коэффициентини аниқлаш учун текис жойда қозиқ билан нуқта маҳкамланиб унда нивелир ўрнатилади. Нивелирдан 75-100 м масофада бир-биридан 1 метр оралиқда иккита қозиқ қоқиб, нуқталар маҳкамланади ва учала қозиқлар орасидаги масофалар аниқ ўлчанади. Биринчи нуқтада ўрнатилан нивелир трубаси иккинчи нуқтадаги рейкага қаратилиб, уни қора томонидан дальномер иплари ва ўрта ип бўйича саноқлар олинади. Назорат учун ҳар учала иплар бўйича уч мартадан саноқлар олинади. Бунда саноқлар орасида нивелир баландлигини 3-4 см га ўзгартириб, худди шундай амаллар рейкани 3- нуқтага ўрнатиб такрорланади. Дальномер коэффициенти қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

𝐷𝐷 – нивелир билан рейка орасидаги масофа; 𝐶𝐶 – нивелир паспортидан олинадиган дальномер доимий қиймати; (П − Ю)ўр – пастки ва юқоридаги дальномер иплари бўйича олинган саноқлар айирмалари ўртачаси.

Компенсаторли нивелирни синаш:
Компенсатор иш сифатини дала шароитида ҳам синашда ишлар қуйидагича бажарилади. Нивелир иккита рейкалар створида ўртада ўрнатилади ва нисбий баландлик доиравий адилакнинг расмда келтирилган ҳолатларида ўлчанади.



Бундай қиялаштиришда компенсатор ишончли ва қотиб қолмасдан ишлаши керак. Кузатишлар 5 тадан иборат серияларда бажарилади. Ҳар бир серияда нивелирни ҳар бир қиялаштиришда нисбий баландлик рейкани битта томони бўйича ўлчанади. Ҳар бир сериядан олдин асбоб баландлиги ўзгартириб олинади. III синф нивелирлашда бу синаш далага чиқишдан олдин бажарилади. Бунда рейкалар 50 метр ва 100 метр масофаларда ўрнатилади. Далага чиққандан сўнг икки уч ой ўтганда синаш дала шароитида 100 метр масофада қайтарилади. IV синф ва техник нивелирлашда масофа 100 метр олинади. Нивелирни бўйига ва кўндалангига қиялаштириб ўлчанган нисбий баландликлар адилак пуфакчаси ноль пунктда турганда ўлчанган нисбий баландликдан III синф нивелирлашда 3 мм, IV синф ва техник нивелирлашда эса 5 мм дан ошмаслиги керак.
Download 282.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling