Геодезия корхоналари ва кадастр ташкилотларида айланма фондларнинг моҳияти ва аҳамияти


Download 104.81 Kb.
bet1/2
Sana20.03.2023
Hajmi104.81 Kb.
#1284912
  1   2
Bog'liq
KI3


ГЕОДЕЗИЯ КОРХОНАЛАРИ ВА КАДАСТР ТАШКИЛОТЛАРИДА АЙЛАНМА ФОНДЛАР

  1. Айланма фондларнинг моҳияти ва аҳамияти

Саноат соҳасида турли маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида моддий ва молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжлар доимо ошиб боради. Саноат корхоналарида асосий фондлар билан бир вақтда меҳнат буюмлари ҳам ҳаракатда бўлади. Шу сабабли уларни айланма фондлар деб айтилади.
Айланма фондлар – бу ишлаб чиқариш жараёнида бир марта қатнашиб, ўз қийматини тайёр маҳсулотга ўтказиб, ўз шаклини ҳам ўзгартирадиган, бутунлай йўқотиб юборадиган меҳнат буюмларидир.
Айланма фондларга ишлаб чиқариш жамғармалари ва ишлаб чиқаришдаги маблағлар, тугулланмаган ишлаб чиқариш ва келгуси давр харажатлари киради.
Ишлаб чиқариш жамғармалари айланма фондларнинг асосий қисмини ташкил этади. Бу корхоналарга келтирилган, Лекин ишлаб чиқариш жараёнида ҳали фойдаланилмаган меҳнат бумлари, хусусан, хомашё, ярим тайёр маҳсулотлар, ёқилғи, асосий ва ёрдамчи материаллар, энергия, таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, хўжалик жиҳозлари ва тез емирилувчи буюмлардан иборат.
Айланма фондларнинг яна бир қисмини тугалланмаган ишлаб чиқариш ташкил этади. Улар ишлаб чиқариш жараёнига аллақачон тушган, Лекин ишлов бериш тугамаган меҳнат буюмларидир. Буларга корхона ўзи яратган, Лекин чала тайёр маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришлар киради.
Айланма фондларнинг яна бир қисми келгуси давр харажатлари ҳисобланади. Уларга янги турдаги маҳсулотларни лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўзлаштириш, мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш, хоналарни ижарага олиш, тоғ-саноат корхоналарига тааллуқли харажатлардан иборатдир. Бу харажатларнинг ҳаммаси тайёр маҳсулотнинг таннархига киритиш эвазига қопланади.
Айланма фондларнинг таркиби турли тармоқларда турлича бўлади. Масалан, умуман саноат бўйича ишлаб чиқариш жамғармаси 64% га яқин бўлса, электроэнергетика ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш соҳасида 56% ни, машинасозликда 54%, кўмир саноатида 33% ни ташкил этади. Айланма фондларнинг таркиби фақат тармоқларда эмас, корхоналарда ҳам бир биридан фарқ қилиши мумкин. Бу ишлаб чиқаришнинг техникавий даражасига, жорий этилаётган технологиянинг усулига, йўлига, корхонани ихтисослаштириш даражасига, ишлаб чиқариш жараёнининг давомийлигига, ишлатиладиган материалларнинг таркибига боғлиқдир. Айланма фондларнинг таркибини иқтисодий таҳлил этиш ва уларнинг таркибига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг таъсир кучи натижаларини топиш, тармоқлар ва корхона тараққиётини белгилашга катта ёрдам беради. Айланма фондларнинг таркибини аниқлаш, фойдаланишни яхшилаш йўлларини белгилаш учун моддий баланслар тузилади. Бу баланслар ҳар бир тармоқ иккинчи тармоққа қандай буюмлар етказиб беришини тавсифлайди.

Download 104.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling