Геодезия ва Геоинформатика кафедраси Картография ва геовизуаллаштириш фанидан
Download 87.13 Kb.
|
Ҳамдуллаев А.
Картографияда виртуал моделлар дастурли-бошқариладиган муҳитда мавжуд бўлган ва шаклланаётган реал ёки фараз қилинган тасвирлар, деб тушунилади. Барча картографик тасвирлар қатори бундай моделлар ҳам проекциясига, масштабига, генерализацияланиш хусусиятига эга.
Охирги йилларда виртуал моделлаштиришда кўпбосқичли апроксимациядан тез-тез фойдланилмоқда. Рельефнинг, ландшафтнинг ва ўсимлик қопламининг умумий битта модели бўйича кўп босқичли апроксимацияларни тузиш мумкин. Бу ўз навбатида тасвир масштабининг катта кичиклигидан чекланмаган ҳолда бошқа босқичга ўтиш имконини беради, яъни мультибосқичли генерализация олиб борилади. Бундай технологияларни илмий ва ўқув ишларида ҳам қўлласа бўлади, масалан, ўрта - ва майда масштабли виртуал геотасвирлар ва глобусларни ҳосил қилишда ва ҳ.к.
Download 87.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling