Географик тадқИҚот методлари фани 1-мавзу: Кириш. Ўқув курсининг предмети, мақсади ва вазифалари. Табиий география фанининг тузилиши ва аҳамияти


Download 405.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana19.12.2022
Hajmi405.18 Kb.
#1032922
  1   2   3   4
Bog'liq
1-Мавзу методлар-2020



ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯ КАФЕДРАСИ
ГЕОГРАФИК ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ ФАНИ
1-мавзу: Кириш. Ўқув курсининг предмети, мақсади ва вазифалари. 
Табиий география фанининг тузилиши ва аҳамияти
Тузувчи: доцент Ибрагимова Р.А.
1


Режа:
1. Ўқув курсининг предмети, мақсади ва вазифалари.
2. Табиий географик тадқиқотларнинг текшириш объекти. 
3. Географик илмий-тадқиқот ишларини лойиҳалаш. Тадқиқот 
лойиҳаси ва унинг аҳамияти. 
2


Таянч сўз ва иборалар: география, тадқиқот, лойиҳа, объект,
дала, метод, таксономик бирлик, зонал ва регионал таксономик
бирликлар, провинция, округ, район, урочиша, фация, илмий
тадқиқот
институтлари,
илмий
тадқиқот,
фундаментал
тадқиқотлар, амалий тадқиқотлар, инновацион лойиҳалар.
3


Ўқув курсининг предмети, мақсади ва 
вазифалари
“Географик тадқиқот методлари” курси давомида табиий
география доирасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва
бажариш, турли катта-кичикликдаги мураккаб табиий тизимлар
ҳамда уларнинг элементларини илмий тадқиқ этиш ҳақидаги
билимларни ўрганилади. Шунингдек, аудитория шароитида ва
мустақил равишда олинган назарий-методологик билимларни
амалиётга татбиқ этиш, дала шароитида бажариладиган ишлар
кўлами ва структураси ҳамда қўлланиладиган тадқиқот методлар
билан танишишдан иборат.
4


Ўқув курсининг предмети, мақсади ва 
вазифалари
Фанни ўқитишнинг вазифалари: Унинг вазифаси тадқиқотнинг
йўналиши, объект ва предмети, мақсад ва вазифаларини белгилаш;
илмий тадқиқотларнинг метод ва усуллари; тадқиқот босқичлари ва
улар бўйича бажариладиган ишлар кўламини аниқлаш; геотизимлар
ва уларни компонентлари ва уларнинг элементларини шаклланиши ва
ривожланиши қонуниятларини ўрганишдан иборат.
Шунингдек, далада фактик маълумотларни тўплаш ва таҳлил
қилишни, геотизимлар ва уларнинг компонентларини ва уларнинг
элементларини
хариталаштиришни,
геотизимларнинг
имкониятларини
баҳолаш,
тараққиётни
прогнозлаштириш
масалаларини тадқиқ этишни ўргатишдан иборат.
5



Download 405.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling