Гeография дарсларида топонимик маълумотлардан фойдаланиш методикаси чирчиқ давлат педагогика институти География кафедраси ўқитувчиси Маҳмудова Чарос Икромовна
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ
Download 113.3 Kb.
|
Ч.Маҳмуова июль мақола 2022й (yangi)
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ
Географик номлар тўғрисида энг қадимги маълумотлар ҳам дастлабки географик билимлар каби Геродотнинг “Тарих”, Страбоннинг “География” асарларида берилган. Дунё фанида топонимик маълумотларга илмий ёндашув дастлаб буюк алломаларимиз Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон”, Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг”, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғатит турк”, Ибн Жаъфар ал-Наршахийнинг “Бухоро тарихи”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”асарларида кузатилади. Кейинги йилларда топонимистлар Ҳ.Ҳасанов, Р.Ғуломовлар, З.Дўсимов, С.Қораев, Т.Нафасов, Ҳ.Эгамов, М.Миракмалов, А.Низомовларнинг тадқиқотлари илмий-амалий аҳамият касб этмоқда. Хорижда жой номларининг назарий ва минтақавий хусусиятлари билан шуғулланган олимлардан француз тилшуноси Алберт Даузат алоҳида келтириш мумкин. Француз тили тарихи билан шуғулланган бу олим жой номларининг этимологиясига ҳам катта эътибор қаратган. Инглиз тилидаги жой номларига оид адабиётларда А.Роом, Г.Б.Адамс, М.Геллинг кабиларни санаб ўтиш мумкин. Модулли ўқитиш бўйича педагогика фанларида мавжуд назарий ишлар Н.Н.Азизходжаева, Р.Х.Джураев, Г.В.Лаврентьев, Н.Б.Лаврентьева, И.Б.Сенновский ва бошқалар, амалий ишлар эса, Х.Б.Алимова, Е.И.Ананьева, С.Е.Корышева, Т.В.Курбанова, Л.Г.Семенова, Л.АСуханова, Т.С.Суховалар томонида олиб борилган бўлиб, мазкур ишлар таҳлилининг кўрсатишича, модул ўқув фанининг алоҳида ташкилий-методик тузилмаси саналади ва у ўз таркибига дидактик мақсад, мантиқий тугалланган ўқув материали бирлигини, фанлараро, курс, бўлим ва мавзулараро узвийлиги асосида ташкил этилганлигини, дидактик таъминот асосидаги услубий раҳбарлик ҳамда назорат тизимини қамраб олади. МУҲОКАМА Маълумки, ҳар қандай ўқув фанининг мазмунини бирор методсиз ўқув жараёнида тушунтириб бўлмайди. Ўқув жараёнини олиб борувчи ўқитувчининг бош вазифаси таълим, тарбия ва ўқувчиларни ривожлантириши ҳамда компетенциясини амалга оширадиган ўқитишнинг энг муқобил методини танлаш ҳисобланади. Шу қатори география фанида ҳам ҳар бир методни шундай қўллаш керакки, у таълим-тарбия ва ривожлантириш жараёнларини энг самарадор ҳолда амалга ошириши керак. Ҳар қандай ўқитиш жараёнини биргина методдан фойдаланиб амалга ошириб бўлмайди, балки бир -бирига боғланган бир нечта методлардан фойдаланилади. Топонимикада географик номлар орқали ер юзини географик ўрганиш тарихини, кўпгина географик номлар ер юзаси рельефини, ўсимликлари ва ҳайвонот дунёсини, табиий ҳодиса ва тарихий воқеъликларни, аҳолининг урф-одатлари ҳамда машғул бўлган касб-корларини ўзида акс эттириши ўрганилади. Бу жараёнларни ўргатишда турли илмий манбалардан ҳамда турли методлардан фойдаланиш ижобий самара беради. Бу борада география таълимида Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғатит турк» асаридан фойдаланиш ҳам ўринли. Чунки асарда келтирилган географик терминлар асосида шаклланган жой номларини ўрганиш орқали ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқиши ҳамда харита билан ишлаш эҳтиёжи янада ортишига сабаб бўлади. Ўқувчиларга аввал ишни энг содда ва ўзи билган ўзакли топонимик атамаларнинг мазмунини очиб беришдан бошлаб, унинг қизиқишини уйғота олиш лозим. Масалан, Ватанимиз пойтахти, Тошкент шаҳрининг мазмуни «Тош» ва «Кент» – яъни тошдан ясалган шаҳар мазмунини англатади [3, 91-б.], Тимчи [1, 11-б.] – ичимлик тайёрловчи (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги Тимчи қишлоғининг номланиши), Тузун [1, 380-б.] — булоқ сувини қишлоқ ахлиларига тақсимловчи, Эмчи [1, 11-б.] — даволовчи табиб каби атамаларнинг мазмунини ўрганиш эса, қадимда авлодларимиз шуғулланган касб-корлари билан ёш авлодни таништиришга хизмат қилади. Зеро, бундай касб турлари замонамизда аста секин кам учрамоқда ёки унутилиб бормоқда. Шу боисдан уларнинг маъно-мазмунини ўрганиш жуда муҳим. Ўзбекистонда Олтинтоғ, Олтинқазған, Тиллатоғ, Зармитан каби номлар учрайди. Бу жойлардан эса бир замонлар олтин қазиб олинганлиги маълум бўлган [6, 4-б]. Жой номларининг келиб чиқиши, шаклланишига қизиқадиган ўқувчилар билан махсус равишда синфдан ташқари машғулотлар давомида қўшимча тарзда шуғулланиб, уларнинг қизиқишини янада ошириш мумкин. Чунки ушбу асар турли нодир сўзлар, халқ географик терминларига шунчалар бой-ки, уларнинг барчасини ўрганиш орқали замонамизда мавжуд бўлган кўпгина илмий топонимик муаммоларга ечим топиш мумкин [4, 71-б]. Шу тариқа география таълимида Модулли таълим технологияси методини Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғатит турк» асардаги маълумотлардан фойдаланиш орқали ҳам қўллаш мумкин. Download 113.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling