2-расм. Жойнинг релъеф тузилишига боғлиқ ҳолда шаклланган жой номлари микромодули
Нарсанинг чети, ёқаси, ёни, қоши
|
Тошкент вилояти Қадрия
маҳалласи
|
Тошкент вилояти Арғин қишлоғи
|
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, модулли таълимнинг асосий моҳияти - ўқувчилар модул дастурлари ёрдамида мустақил ишлашига асосланган ўқув-билиш фаолияти орқали белгиланган мақсадга эришадилар. Чунки топонимик маълумотларни ўрганиш топонимика фанининг калити сифатида унинг предмет ва ўрганиш объектларини, мақсад ва вазифаларини тўлароқ очиб бериш учун хизмат қилади.
Графикли органайзерлар (ташкил этувчи) – фикрий жараёнларни кўргазмали тақдим этиш воситасидир. Графикли органайзернинг усул ва воситаларидан бири кластер бўйича тўхталиб ўтаман. Кластер - тутам, боғлам - ахборот харитасини тузиш йўли - барча тузилманинг моҳиятини марказлаштириш ва аниқлаш учун қандайдир бирор асосий омил атрофида ғояларни йиғиш усулидир. Ўқувчилар кластерни тузиш қоидаси билан танишадилар. Ёзув тахтаси ёки катта қоғоз вароғининг ўртасига асосий сўз ёки 1-2 сўздан иборат бўлган мавзу номи ёзилади. Бирикма бўйича асосий сўз билан унинг ёнида мавзу билан боғлиқ сўз ва таклифлар кичик доирачалар «йўлдошлар» ёзиб қўшилади. Уларни «асосий» сўз билан чизиқлар ёрдамида бирлаштирилади. Бу «йўлдошларда» «кичик йўлдошлар» бўлиши мумкин. Ёзув ажратилган вақт давомида ёки ғоялар тугагунича давом этиши мумкин. Мисол учун, ҳудуднинг сув манбалари билан боғлиқ ҳолда шаклланган жой номларини кластер орқали қуйидаги кўринишда ўрганиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |