Geography: nature and society
Download 93.59 Kb. Pdf ko'rish
|
administrator, Geography-2021-1-4
|
| №1 | 2021 28 хомашё сифатида четдан сотиб олмаслик мақсадида 1894 йили Туркистон ўлкасига сафар қилган Россия Ер ишлари ва давлат мулки вазири И.Д. Ермолаев минтақа табиий шароити билан яқиндан танишиб чиқиб, Россига қайтган ва Давлат Думасининг мажлисида сўзга чиқиб, Туркистон пахтасини етиштириш нафақат ички бозорни таъминлайди, балки Америка пахтаси билан бемалол рақобат қилиб, вақти келганда уни бутунлай Россия бозоридан сиқиб чиқариши мумкинлиги тўғрисида қатъий фикр билдирган [2]. Бунинг учун мазкур ўлкада мавжуд сув иншоотларини таъмирлаш, янги каналларни лойиҳалаш ва қуриш зарурлигини исботлаб беради. Унинг бу таклифларини ўрганиб чиқилиши натижасида Мирзачўлнинг шимоли- шарқида янги 45 000 гектарга яқин ерларни суғориш лойиҳалари тузилади. Бундан ташқари 1906 йил Жиззах уездининг бошлиғи С.Л. Бержезицкий ушбу ҳудудларни бошқаририлиши белгиланган Самарқанд вилоят ҳарбий губернаторидан Туятортар каналини таъмирлаш ва натижада Зарафшон дарёсидан 10-15 м 3 /сек сув олиш учун рухсат сўрайди. Шундан сўнг 1912 йилга келиб жуда катта қийинчиликлар билан бўлса ҳам, Жиззах аҳолиси томонидан Туятортар каналининг 26 км и таъмирланади ва қўшимча узунлиги 58 км бўлган янги канал қазилган. Кўп вақт ўтмасдан, 1915 йил баҳоридаги кучли ёғингарчилик ва сел келиши канални фойдаланиб бўлмайдиган даражага келтирган. Биринчи жаҳон уруши, 1916 йилги Жиззах воқеалари, 1917 йилги қурғоқчилик натижасида Жиззах ерларида суғориш ишлари яна издан чиқди ва суғориладиган ерлар майдони етмиш фоизга қисқарди [3]. Ўрта Осиёда деҳқончиликнинг энг асосий тармоғи пахтачилик бўлиб, бу ерда жойлашган барча давлатларда пахтачилик асосий экин майдонларини эгаллайди. Бу эса албатта янги ирригация тармоғлари ривожланишига катта таъсир этади. XX асрнинг иккинчи яримида Ўрта Осиё ҳудудида пахтачиликни ривожланиши натижасида катта майдонларда суғорма деҳқончиликни ривожи учун катта миқдордаги сув ресурслари талаб қилинганлиги билан ифодаланади. Шунинг учун ушбу минтақада янги ирригация иншоотларига, канал ва сув омборларига, уларнинг қурилишига катта эътибор қаратилган. Download 93.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling