Geography: nature and society


Download 93.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana17.06.2023
Hajmi93.59 Kb.
#1521442
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
administrator, Geography-2021-1-4

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ 
ХХ асрнинг биринчи ярми янги тузум, яъни Собиқ Иттифоқ давлати барпо бўлиши, 
унинг ҳам мазкур минтақада иқтисодиётни ривожлантиришда асосий эътиборни пахтачиликка 
қаратилиши билан ифодаланади. Ушбу ҳокимиятининг дастлабки йилларида бу ерда мавжуд 
бўлган Сангзор суғориш тизими ҳашар йўли билан қайта тикланишига алоҳида эътибор 
қаратилади, натижада ушбу ҳудудда Туятортар канали орқали Зарафшон дарёсининг суви яна 
қайтадан оқа бошлайди. Фуқоролар уруши даврида ва 1921 йилдаги табиий офатлар туфайли 
суғориладиган ерлар яна камайиб кетди. Шундай шароитда ҳам суғориш, қўриқ ва бўз ерларни 
ўзлаштириш ғоялари Жиззах уезди ва собиқ Совет ташкилотлари томонидан Жиззах воҳасида 
қишлоқ хўжалик ишларини ривожлантиришга харакат давом эттирилди. 
1921 йили маҳаллий аҳоли ариқ ва булоқларни лойқадан тозалаб, Туятортар каналини 
қайтадан таъмирланди ва шу йили мазкур ишлар натижасида 2000 гектар янги ерлар 
ўзлаштириштирилди. Қишлоқ аҳолисининг кучи билан ўша йили 116 километр, шундан 
Туятортар каналининг 84 километри ва унга туташ бўлган 42 та ариқлар қайта тозаланди ва 
таъмирланди [4]. 
Ўрта Осиё сув хўжалиги бошқармаси томонидан қабул қилинган беш йиллик (1925–
1929) режа бўйича Жиззах чўлида 15 000 гектар янги ер ўзлаштирилиши белгиланди. Бу 
ишларни амалга ошириш учун 1925 йили С.М. Мальцев рахбарлигида Жиззах қидирув 
партияси ва 1926 йили М.М. Толебихими рахбарлигида Сангзор гидрологик партияси ташкил 
этилади. Уларнинг харакатлари натижасида Туятортар каналини кенгайтириш ва сув сиғими 
21 млн м

бўлган Зулфиқорсой сув омборининг лойиҳаси тайёрланди. Лекин бу лойиҳанинг 
амалга оширишга Зарафшон дарёсининг сув сатҳи куз ва қиш фаслларида пасайиб, Туятортар 
каналини сув ўтказиш имконияти 2 маротабагача камайиши тўсқинлик қилди, шунинг ҳам 
учун, канал йўлида кичик тўғонлар қуриш билан чекландилар [5]. 
1930–1936 йиллари давомида Сангзор ирригация тизими ва Туятортар каналидан сув 
оладиган тармоқларнинг бош қисмида кичик тўғонлар қурилди. Натижада 5 000 гектар янги 



Download 93.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling