Geologiya va muhandislik geologiyasi fakulteti


-Боб. Геологик ўрганилиш тарихи


Download 57.18 Kb.
bet3/9
Sana17.06.2023
Hajmi57.18 Kb.
#1547999
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Karatyubin

2-Боб. Геологик ўрганилиш тарихи.
Зирабулоқ-Қоратепа тоғлариаро эгилмаси ҳудуди ва унга туташ ёндош районларнинг геологик ўрганилиш тарихи хɪх-аср охирлари ХХ-аср бошларидан олиб борилаётган тадқиқот натижаларида акс эта бошлаган. Мазкур тадқиқотларнинг асосий натижаларидан районнинг 1:200000 миқёсдаги геологик харитасини яратиш жарайонида фойдаланилди (Хейфец ва бошқалар, 1967г.).
Геологик харита тайёрланишида, геологик хариталаш ва қидирув- баҳолаш ишларидан олинган маълумотлар асос қилиб олинди.
Қоратепа тоғларида олтин маъданлашуви бўлиши мумкинлигини Сарикўл қишлоғи яқинида кварц томиридан олинган намуна-протолочкада олтин зарраларини топган С.Ф.Машковцев биринчи бўлиб 1932 йили кўрсатиб ўтган.
Шундан кейин 1932-йилдан бошлаб Қоратепа тоғларида СССР ФА ГПЭ геолгик-қидирув ишларини бир неча йил давомида олиб борди. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида шеелит, касситерит ва маноцитнинг шилихли ореоллари аниқланди, бундан ташқари, Сазоғон сойининг ўрта оқими ҳудудида кичикроқ кўламдаги Сазоғон вольфрам кони аниқланди, районнинг маъдан минерализациясига истиқболли эканлиги ҳақида маълумотлар тўпланди.
1937-1939-йилгача Н.А.Лосев томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида Тўлақул сойининг бошланиши қисмида скарнлашув майдони очилган.
1940-1941 йилларда сийрак метал маъданлашувини қидириш ишлари билан шуғулланган И.А. Айзенштат Қоратепа тоғларининг ғарбий этакларида Қоратепа қишлоғи яқинида шеелит кони очди.
Б.М.Маматов 1945-йили Қоратепа шеелит конининг айрим участкаларида разведка ишларини олиб борди. Айни пайтда кон ҳудудининг жанубий-ғарбий қисмида, шунингдек Қоратепа тоғларининг жанубий ёнбағрида, Тутли ва Тарағай сойлари билан чэгараланган участкада ҳам 1:10000 миқёсда қидирув ишлари олиб борилди.
1945-1947 йиллари мобайнида Н.Д.Зленко ва Н.А Лоселар Тулақул, Жом, Лангар, Говхона, Қуруқсой каби ва яна бир қанча шеелит нишоналари ва маъданлашув зоналарини (умумий сони 45та) аниқланшдилар. Жом скарнлашув майдонининг каттагина ўлчамларига эгалиги ва шлихли намуналарнинг ижобий натижалари Жом вольфрам конининг батафсил разведка қилиш таклифини илгари суришга имкон беради. Бироқ 1946-1947 йилларида С.Н.Поиенко ва А.А.Гайжевскийлар томонидан олиб борилган разведка натижалари Жом вольфрам конининг саноат аҳамиятига эга эмаслигига гувохлик берди. Ваҳоланки, С.Н.Поиенко ва А.А.Гайжевскийлар вольфрам уч оксидининг миқдори саноат аҳамиятига эга бўлган скарн таналарини аниқлаган эдилар.
Улар 1947-йили Қоратепа тоғларида олиб борган метологенетик тадқиқотлари натижасида ҳамда Қоратепа вольфрам конининг жойлашиши қонуниятлари ўрганганидан сўнг тадқиқот районининг сийрак металларга истиқболли эканлигини тасдиқладилар.
1948-йили район геологияси ва фойдали қазилмаларини ўрганган Н.Д.Зелинко Қоратепа тоғларининг ваольфрам маъданлашувига юқори даражада истиқболли эканлигини башорат қилди.
1951-йили И.Х.Ҳамробоев фойдали қазилмалар жойлашиши ва маъдан назорат қилувчи омилларни ўргана туриб Қоратепа ва Жом майдонларини вольфрам маъданлашувига истиқболли эканлигини таъкидлади.
1958-йили Қоратепа кони ҳудудида 1:50000 миқёсда ревизия тадқиқодларини олиб борган В.Н.Пузиков райннинг вольфрам маъданига бўлган истиқболини паст баолади.
1957-1963 йиллари тадқиқот райони ҳудудида фойдали қазилма конларини қидириш билан биргаликда 1:25000 ва 1:50000 миқёсларида геологик хариталаш ишлари В.С.Карсаков ва Г.А.Абражеевлар томонидан олиб борилди.
1963-1967-йиллари давомида Г.Д.Шмулевич 1:200000 миқёсда Қоратепа тоғлари ҳудудида фойдали қазилма конлари ва унинг метоллогенияси ҳақида жамланма харита тузиш мақсадида катта хажмда тадқиқотлар олиб борди.
Олиб борилган тадқиқот натижасида бир қанча юқори геохимик фонга эга зоналар, олтиннинг кўплаб нишоналари ва шлихли ориоллари аниқланди ва шилихли ориоллари аниқланди ва далиллар Г.Д. Шмулевич ҳамда В.Д.Отрошенковларга 1978-йили Қоратепа тоғларининг шимолини ва марказий қисмларида қидирув ишларини олиб бориш учун истиқболли майдонлардан бир нечасини ажратишга имкон берди.
Г.М.Подшиввлов 1965-1967 йиллари Қоратепа тоғларини шимолий ён бағридаги сарикул скарн зонаси ҳудудида 1:10000миқёсда қидирив ишларини олиб борди. Скарнлашган оҳактошлардан олинган намуналарда фойизнинг 100дан ва 10 дан бир ҳиссаларида намоён бўлди.
1971-1974-йиллари Қоратепа тоғининг шимолий ва ғарбий ёнбағирларидаги Сарикул, Қоратепа ва Анжирли скарн зоналарида геологик тадқиқодлар олиб борилган П.Ф.Егоров ҳудудида вольфрам маъданлашувининг кенг ривожланганлиги хақидаги ўз хулосаларини берди. П.Ф.Егоровнинг ўз хулосалари асосида 1973-1976-йиллари давомида Қоратепа вольфрам конининг Ғарбий учаскаларида дастлабки развиедка ишлари аввал П.Ф.Егоровнинг ўзи билан бошланди ва В.Л.Шадрин томонидан якунланди.
1970-1980-йиллар давомида М.С.Кучукова, Н.Л.Осинова, С.А.Ахмидов каби яна бир қанча тадқиқотчи геологлар ЎзР ФА Х.М.Абдуллаев номидаги ГГИ илмий жамоси таркиби Қоратепа тоғлари метоллогенияси, башоратлашнинг минерологик-геохимик мезонлари, маъдан таналари жойлашишининг литолога-структуравий жиҳатлари, маъданлашувнинг башоратлашнинг геологик-генетик асосларини ишлаб чиқиш масалалари билан шуғулландилар.
Булардан ташқари М.С.Кучукова ва Н.Л.Осиновалар СССР ФА ИГЭМ ва САГИМС илмий ходимлари билан билан ҳамкорликда Қоратепа маъдан районининг ғарбий қисмида янада батафсил геологик-қидирув ва разведка ишларини ўтказиш учун тавсияларини бердилар.
И.В.Мушкин 1973-йили Жом сойининг қўйи оқимдан олинган шлихли намуналарида олтин зарраларининг туб маъданлари аниқланмай қолди.
1976 йилда 1987йилларгача бўлган даврда В.Л.Мадрин ва бошқалар томонидан Қоратепа тоғларини шимолий бағридаги Сарикул-Сазоғон скарн полосасида, Жом скарн майдонида ҳамда маъдан нишонасида вольфрамга тафсилий қидирув ва қидирув-бахолаш ишларини олиб бордилар. 1978-1980-йилларда П.Ф.Эгоров Жом скарн маъдани ва Қизилбош,Откамар, Сазоғон участкаларида батафсил қидирув ишларини олиб борди.
Аввал 1976-1979-йтллари, кейинроқ эса 1989-1990-йиллари Г.Н.Коробейников рахбарлигида Жанубий Ўзбекистон ҳудудида 1:200000 миқёсдаги геологик минерогенетик хариталаш ишлари олиб борилган геологик тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш, умумлаштириш ва қайта талқин қилиш амалга оширилади. Бунда Қоратепа маъдан районидаги Сарикўл, Ингичкабола, Оқсой ва Сазағон каби участкаларнинг геохимик хусусиятларига ҳам эьтибор берилди. 1979-1983- йиллари И.В.Левченко ва Г.Г.Сандомирскийлар Самарқанд маъдан районида 1:50000 миқёсда олтинга жамланма башоратлаш харитасини тузди. Ушбу харитада Қоратепа тоғлари ҳудудида сийрак металл, олтин ва симоб минераллари минерализацияси намоён бўлган ғарбий Қоратепа ва волфрам маъданлашувига эга шарқий Қоратепа каби иккита маъдандор блок ажратилади.
1980-1984-йиллари В.С.Карсаков ва бошқалар томонидан Зирабулоқ-Зияиддин ва Қоратепа тоғлари ҳам туташ ҳудудларнинг 1:50000 миқёсдаги аэрофотогеологик харитаси тузилди.
1988-1993-йиллар давомида Э.Д.Безуглов (Қашқадарё Грэ), О.Г.Терлицки ва А.Р.Зохидов (ИМР), Э.И.Кўтарив ва бошқалар (ВСЭГЕИ) томонидан Қоратепа тоғларини ҳам қамраган ҳолда Ўзбекистоннинг 1:200000 миқёсдаги геолого-минерологик харитаси тузилган.
1997-2000-йиллари А.Р.Зоҳидов рахбарлигидаги жамоа Қоратепа-Чақил калонтоғ-кон маъдан районида тематик тадқиқодлар олиб бордилар.
В.С.Карсаков, Г.А.Абрашеев, Г.Д.Шедлевич, И.В.Левченко, А.Р.Зоҳидовларнинг аввалги йилларда олиб борган тадқиқодлари материалларни умумлаштириш, таҳлил етиш ва қайта талқин қилиш асосида янги қидирув мезонлари ва белгилари ишлаб чиқилган, маъдан боғламлари, зоналари майдонлари ва канкирит маъдандор участкалар башорат қилиб ажратилди ва айтиб ўтилган ҳудудларда тафсилий қидирув ишларини йўлга қўйиш тавсия этилди.
Тадқиқод райони ҳудудида 1956-йилдан бошлаб бир қанча махсус усуллар қўлланилиб геофизик тадқиқотлар ҳам олиб борилди. Булар асосида скарн-маъдан минерализация зоналарини хариталаш учун тафсилий гиравиметрия усулини қўллашнинг принципиал имкониятлари аниқланади.

Download 57.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling