Geologiya va muhandislik geologiyasi fakulteti
Download 57.18 Kb.
|
Karatyubin
3.2.Магматизми.
Қоратепа тоғлари майдонининг анчагина катта қисмини магматик тоғ жинслари (интрузив) комплекслари эгаллаб ётади ва улар турлича ёш кўрсатгичларга эга. Мазкур интрузивлар ичида Қоратепа плутони бўлиб, Зарафшон тизмасининг ғарбий этакларининг марказий қисмида жойлашгандир. Қоратепа интрузив танасини Сарикўл, Оқсой, Откамар, Гўрмон ва Лолабулоқ каби кичикроқ массивлар (саталитлар) ўраб туради. Қоратепа плутонининг умумий очилмаси чегараси 1200 км, шундай 850 км2 юза бевоста Қоратепа интрузив массивининг ўзигагина тегишли. Магматик тоғ жинсларининг мутлоқ ёши 241,6-268,0 млн йил. Қоратепа интрузияси ва унинг сателитларини қабраб турувчи ёндош жинслар қуйи силурнинг оҳоктошлар қатламларини қамраган қумтошлар ва сланецлар ҳамда юқори силур-қуйи девоннинг оҳоктошлари ва даломитларидир. Уларнинг устида ўрта карбоннинг кремнийли тоғ жинслари, оҳоктошлари, конгламератлари ва гравелитлари қатламчаларини ўзида қамраган гилли сланецлари номувофиқ ётади. Қоратепа тоғларининг жанубий ён бағрида Оқчива қишлоғи ҳудудида Н.Д. Злинхо (1950) томонидан юқори Карбон-Перм ёшига эга деб ҳисобланган. Кучсиз метаморфлашган конгломератларнинг табақаланмаган қатламлари очилма ҳосил қилиб ётади. Конгломерат қатлами ичида Қоратепа плутоник тоғ жинсларига айнан ўхшаш гранатлар ва аляскитларнинг нураган галуна (қайрақ тош) лари учрайди ва ушбу далил билан Қоратепа плутонининг юқори ёш чегарасини белгилаш мумкун. Плутониннинг шарқий қисмида (Тахта Қорача довони районида) интрузия ўрта Карбон қумтошлари ва кварцитларини ёриб чиққан ўзининг қуйи ёш чегарасини белгилайди. Қоратепа ўзининг юқорида санаб ўтилган сателитлари билан биргаликда йирик антиклинориянинг ядросида жойлашган ва антиклинорий структуранинг йўналиши билан умумий тарзда мос ётади. Санаб ўтилган барча интрузиялар Жом-Тяньшань коллизион гранитоид пачкаси таркибига киради. Айрим интрузивларнинг гравитацион майдонлар анамалияларини талқин қилиш натижалари бўйича аниқланган остки юзаларининг морфологияси турли интрузияларнинг гранадиоритлари ва гранитлари учун алоҳида бўлган илдиз қисмларини шакллантирган ер ёриқлари ортогонал турининг бўшашган зоналари бўйлаб ёриб чиққанлигидан гувоҳлик беради. Гранитоидларнинг вертикал қалинлиги 0,4км ни ташкил этади. Бир қанча тадқиқот ишлари натижасида Қоратепа интрузив массиви локкалитсимон шаклга эгалиги тасдиқланди. Бир қанча бурғу қудуқлари ёрдамида интрузивнинг шимолий-ғарбий қисмида гранитоид остида турлича даражада метоморфлашган оҳоктошлар ва углерод-кварцли сланецлар ётиши аниқланди. Мазкур қатламлар орасида скарнлашган тоғ жинслари ҳам учрайди. Қоратепа интрузияси ва унинг сателитлари составига диоритлар, габро-диоритлар, портфельсимон гранодиоритлар, мусковитлашган биотитли гранитлар ва ликократли гранитлар қатнашади. И.Х.Ҳамробоев ва Н.Д.Зленко мазкур тоғ жинсларини интрузив массив шаклланишининг 4 фазали махсулотларидир деб ҳисоблайдилар. Тадқиқот майдонининг қисми Сарикул интрузивининг индо кантакт зонасини қамраб олади. Қоратепа-Зирабулоқ адамиллит-гранит коплексининг кечки тошкўмир-эрта перм кетмончи субкомплексига (λС3-Р1к) мансуб кулранг ва пуштисимон-кулранг тусдаги учта ва йирик донали суст порфирли икки слюдали гранитлар Сарикул интуризивининг таркибини ташкил этади. Субкомплекс тоғ жинсларининг ақцессор минерализацияси типи турмалин-гранат-апатитдир. Субкомплекс (икки слюдали ва лейкократли гранитлар) жинслари структураси аллотриоморф донали, гипидиоморф доналидир, баъзангина гипидиоморф донали элементларига эга порфирсимондир. Гранитлар кремнезём (73-74%) ва калий (4,6-5,2%) нинг ортиқча миқдорларга эгалиги билан характерланади, бунда умумий темирлашиш меъёрий даражададир. Геохимик қатор қуйидагичадир: литий, цезий, қалай, вольфрам, висмут, бериллий, рудий миқдори-248 г/т, стронцийники-136г/т. Кетмончи субкомплекс гранатларига таъллуқли бўлган томир таналар ассоциацияси асосан нордон таркибли бўлиб аплитлар, қисман гранитлардан, микрогранитлардан, майда донали лейкогранитлалардан, пегматитлардан, пегматоидли гранитлардан иборат. Сарикўл интрузиясининг морфологияси штоксимон деб талқин қилинади, бироқ гравиметрик ва магнитометрик тадқиқотлар берган маълумотларга кўра кичик (ингичка) илдизларга эга қатламлараро (формациялараро) танадан иборат ёки палинген генезисга эга илдизсиз интрузив танадир. Download 57.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling