Герб ўзбекистон республикасининг конституцияси


Download 335 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/31
Sana17.12.2022
Hajmi335 Kb.
#1025755
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31
Bog'liq
konst1

94-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва 
қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг 
бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва 
фармойишлар чиқаради.
 
95-модда. Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал 
фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда 
ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид 
қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек Қонунчилик палатаси билан Сенат 
ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига 
таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди 


26
билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши 
мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, 
Сенати тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва 
Сенати фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда тарқатиб юборилиши мумкин 
эмас. 
96-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти бетоблиги сабабли 
ўз вазифасини бажара олмаслиги Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг палаталари қўшма қарорига кўра тузилган давлат тиббий 
комиссияси хулосаси билан тасдиқланган тақдирда ўн кун муддат ичида
палаталарнинг қўшма фавқулодда йиғилишида депутатлар, сенаторлар 
орасидан уч ойгача бўлган муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти 
вазифасини вақтинча бажарувчи сайланади. Бу ҳолда уч ой муддат ичида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумхалқ сайлови ўтказилиши 
шарт. 
 
97-модда. Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан 
Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди. 

Download 335 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling