Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ва молиявий


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

 
12.3. Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ва молиявий 
бирлашмалардаги (ИҲТ, ЕТТБ, ХВФ, ОТТБ,) иштироки 
 
Ўзбекистон Републикаси 1992 йилда Иқтисодий Ҳамкорлик 
Ташкилоти (ИҲТ) аъзоси бўлди. ИҲТ Афғонистон Ислом Давлати
Озарбайжон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон 
Республикаси, Покистон Республикаси, Тожикистон Республикаси
Туркия Республикаси, Туркманистон Республикаси, Ўзбекистон 
Республикаси каби давлатларни бирлаштиради. 1992 йилда 
Техронда олий даражадаги ИҲТ учрашуви пайтида эълон қилинган 
ахборотда ИҲТ аъзоларининг иқтисодий фаровонлиги йўлида 
кўптомонлама минтақавий ҳамкорлигини кўзда тутувчи мақсадлар 
ва вазифалар эълон қилинди.
Ўзбекистоннинг 
Иқтисодий 
ҳамкорлик 
ташкилотига 
интеграциялашуви -транспорт, алоқа савдо, инвестиция ва энергетика 
сингари устувор соҳаларни ривожлатириш учун имконият яратади. 
Бу соҳалардаги ҳамкорлик жараёнларини жадаллаштириш имконини 
беради. Транзит савдо, минтақа ичида халқаро ҳуқуқий меъёрларга 
мувофиқ божхона тадбирларининг умумий тизимини яратиш 


198 
юзасидан лойиҳалар амалга оширилмоқда. Туркманистон ва 
Ўзбекистонни Афгонистон орқали Карачи ва Гвадар портлари билан 
бирлаштирувчи транзит йўлларига алохида эътибор берилмокда. 
Термиз-Хирот-Кандахор-Чаман темир йўли ва унинг Хирот-Кушка,
Керман-Зохидон, Астаре(Озарбайжон) -Решт-Казвин тармоқлари
билан, шунингдек Авн кули атрофидан айланиб ўтувчи темир
йўлини тугаллаш мақсадида уларга ҳам устивор аҳамият 
берилиши лозим. 
Минтақада газ ва нефть ўтказиш тармокларини
ривожлантириш режалари ишлаб чикилди ва маъкулланди. Бунда
Туркманистондан Эрон ва Туркия орқали Покистонга, шунингдек 
Эрондан Покистонга ўтадиган газ кувурлари қурилиши алохида
эътиборда турибди. ИХТ аъзоси бўлган Марказий Осиёдаги бошқа 
мамлакатлар ҳам бу газ қувурларидан фойдаланишлари мумкин. 
ИҲТ аъзоси бўлган мамлакатлар ўртасидаги савдони янада 
ривожлантириш мақсадида бошқа минтақалардаги ва жаҳон
савдо мухитидаги тажрибани ҳисобга олган ҳолда эркин савдо 
минтақаси (ЭКОФТА) тузишга аста-секин ўтиш кўзда
тутилмокда. ИҲТ минтақасидаги мамлакатларнинг ташқи 
иқтисодий 
алоқаларини 
ривожлантиришда 
ва 
уларнинг 
ҳаракатларини мувофиқлаштиришда тобора кўпрок рол ўйнамокда.
Ўзбекистоннинг турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик 
алоқаларининг 
ривожлантирилиши 
унинг 
жаҳон 
хўжалиги 
интеграциясида самарали иштирок этишини таъминлайди. Бундай 
халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўтиш даври муаммоларини 
ҳал этишни, шунингдек ижтимоий йўналтирилган бозор хўжалигини 
шакллантиришни енгиллаштиради. Бу нарса кредитлар олишда, 
бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилишда, маҳсулотларни 
жаҳон бозорларига чиқаришда катта ёрдам беради. 
Мустақил Ўзбекистон 30 та обрўли иқтисодий ва молиявий 
ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси бўлди. Буларнинг жумласига 
Жаҳон Банки гуруҳига кирувчи ташкилотлар, шунингдек, Халқаро 
молия корпорацияси, Халқаро Валюта фонди, Европа тикланиш ва 
тараққиёт банки, Осиё тараққиёт Банки, Ислом тараққиёт банки, 
Бутунжаҳон божхона ташкилоти, Бутунжаҳон саёхат ташкилоти, 
Пахта бўйича халқаро консультатив қўмитаси ва бошқа 
ташкилотларга аъзо бўлди. Республика хозирги кунда БСТга аъзо 
бўлиш учун қатор ишларни амалга оширмоқда.


199 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling