Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Жаҳон Банки билан ҳамкорлик


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Жаҳон Банки билан ҳамкорлик. 1992 йил сентябрда Ўзбекистон 
Республикаси ЖБга аъзо бўлди. 1992 йил сентябрдан Тошкент 
шаҳрида Жаҳон банкининг ваколатхонаси очилди.
Ўзбекистон Республикасига қарзлар қуйидаги шартлар асосида 
берилади: 
• қайтарилиш муддати 20 йил 
• имтиёзлар даври 5 йил 
фоиз ставкаси сузиб юрувчи, ҳар йили аниқланадиган. 
Банк стратегияси босқичма-босқич ривожланишда ҳукумат 
ислоҳатларини қўллаб қувватлаш ва тадбиқ этиш мақсадида 
маслахатлар 
бериш, 
шунингдек 
техник-молиявий 
ёрдам 
кўрсатишни ўз ичига олади. Жаҳон Банки кредитларни асосан 
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун сув таъминоти ва 
санитария ирригация тизими ва дренажни қўллашга ажратади. ЖБ 
нинг мамлакатга бераётган ёрдамининг асосий мақсади: 
А) валюта ва савдо тартибини либераллаштириш масаласида 
сиёсий ҳолатни такомиллаштириш ва давлат бошқаруви 
самарасини ошириш. 
Б) хусусий сектор ва тўғридан-тўғри инвестициялар учун қулай 
шарт-шароитларни яратиш. 
В) ижтимоий инфратузилмадаги давлат ресурсларини қўллаш ва 
тақсимлашдаги самарадорликни ошириш. 
Г) техник хизмат ва мамлакат инфратузилмасида ирригация-
мелиорация, шуларни ишларини олиб боришдаги тизимни 
қувватлашларни ўз ичига олди. 
Жаҳон Банкининг нинг 2003 йил сентябрь ҳолати бўйича 
Ўзбекистонга бериладиган кредити 559,14 млн. АҚШ долларини 
ташкил қилади. Шундан тўловни амалга ошириш миқдори 328,86 
млн. АҚШ долларини ташкил этади.
2003-2004 йил давомида 4та қарз бўйича бир қанча лойиҳаларни 
амалга оширилди. Бунга:
• Қарши каскад насос станцияси лойиҳаси бўйича Қувайт 
фонди ва ОПЕК фонди билан молиялаштиришда 55 млн. АҚШ 
доллари миқдоридаги қарз суммаси. 


200 
• Экологик дренаж лойиҳаси бўйича (Қорақалпоғистон) қарз 
ва кредитнинг умуми миқдори 25 млн. АҚШ долларини ташкил 
этади. 
• Давлат молиясини бошқариш бўйича ислохатлар соҳасидаги 
техник ёрдам лойиҳаларига, шунингдек соғлиқни сақлаш лойиҳаси 
бўйича қарз ва кредитларни ташкил этади. 
Ўзбекистон шунингдек икки лойиҳанинг қатнашувчиси 
ҳисобланади. Булардан бири глобал экологик фонд (ГЭФ) 
ҳамкорлигида молиялаштирилиб, 1998 йил тасдиқланган Орол 
денгизида атроф мухитни мухофаза қилиш ва сув ресурсларининг 
бошқариш тўғрисидаги лойиҳа ҳисобланади. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling