Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Дастурнинг бошқарув органи бўлиб -


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Дастурнинг бошқарув органи бўлиб - ижро этувчи бирлашма 
(Excutive Board) ҳисобланади. У 36 та мамлакатнинг вакилларидан 
ташкил топиб, иқтисодий ва ижтимоий йиғининг сессиясида уч йил 
муддатга сайланади. ИБнинг қарори консенсус асосида қабул 
қилинади. бир йил ичида йиллик ва доимий уч та сессия 
ўтказилади.Унда БМТнинг ривожланиш дастурининг маъмурияти 
ҳисоботи ва ташкилотнинг бюджет ҳақидаги саволлар кўриб 
чиқилади. 
Юқори жавобгар шахс маъмурият бўлиб, у БМТ нинг бош котиби 
томонидан тўрт йил муддатга тайинланади. Ҳозирги кунда 
дастурнинг фаолиятида 150 дан ортиқ давлат бўлиб, унда 6500 дан 
ортиқ дастур мавжуд. 
 
БМТ нинг саноатни ривожлантириш бўйича ташкилоти 
(ЮНИДО) 
1967 йилда ташкил этилган ЮНИДО 166 та давлатни 
бирлаштирган бўлиб, унинг штаб-квартираси Вена шаҳрида 
жойлашган. Бу ташкилотнинг бош вазифаси Осиё, Африка, Жанубий 
Америка ва Океаниядаги камбағал ва ривожланиш даражаси паст 
бўлган мамлакатлар гуруҳини иқтисодий қолоқликдан олиб чиқиш 
жараёнини рағбатлантириш мақсадида БМТ доирасида саноат 
ривожланишини мувофиқлаштиришдан иборат. ЮНИДОнинг олий 
органи икки йилда бир марта чақириладиган Бош Анжуман саналади. 
Бошқарув тузилмалари эса саноат тараққиёти бўйича кенгаш ва 
бюджет масалалари бўйича қўмита ҳисобланади. ЮНИДО фаолияти 
ҳукуматлар ва хусусий тармоқ билан ҳамкорлик асосида қурилган. 
Ташкилот инвестициялар, техник ва саноат ҳамкорлиги масалалари 
бўйича форумлар ўтказади. Хорижий инвестицияларнинг кўпайиб 
боришига, ривожланган мамлакатларга технологиялар етказиб 
беришга кўмаклашади. Бу масалаларни амалга оширишда 
ЮНИДОнинг Саноат ва технологик ахборотлар банки (СТАБ) 
самарали фаолият кўрсатмоқда. 
Молиялаштиришдаги муаммолар, ортиқча қоғозбозлик ва 
қарорларнинг бажарилишини назорат қилишнинг кучсизлигига 
қарамасдан, замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг 
ривожланишида БМТ тизимидаги иқтисодий ташкилотларнинг 
аҳамияти 
ортиб 
бормоқда. 
БМТнинг 
махсуслаштирилган 
муассасалари ролининг кучайиб боришида халқаро меҳнат тақсимоти 
тузилмасининг 
мураккаблашуви, 
ахборот-технологик 


46 
айирбошлашнинг янгидан-янги каналларининг вужудга келиши 
жаҳон хўжалик ҳаётининг жадаллашуви ва шунингдек инсоният 
олдида турган жиддий глобал муаммолар ва ҳ.к.лар муҳим рол 
ўйнамоқда. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling