Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Осиё Тараққиёт Банки. Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 
30 августда ОТБ нинг тўлақонли аъзоси бўлди. ОТБ билан ўзаро 
молиявий ва техник ҳамкорлик мақсадида, шунингдек ОТБга 
тақдим этилиши мумкин бўлган инвестицион лойиҳаларни 
тайёрлаш ишларини мўлжаллаштириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан 1996 йил 16 


202 
январдаги №27 фармойиши билан ОТБ билан ҳамкорлик учун 
идора ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Миллий Банки 
ОТБ авуарида Ўзбекистон Республикаси миллий вальютасидаги 
расмий банк депозитарийси деб эълон қилинди. Молия Вазирлиги 
ОТБ билан алоқаларда маъсул ҳисобланади. Ўзбекистон 
Республикасининг МБ Ўзбекистон Республикасини ОТБнинг 
директорлар кенгаши гуруҳига қўшиш тўғрисида мурожаат қилди. 
Бу гуруҳга Малайзия, Сингапур ва Тайванд мамлакатлари киради. 
ОТБ бу мурожаатномани қабул қилгандан сўнг Ўзбекистон 
иқтисодий интеграция мақсадларидан келиб чиққан ҳолда Осиё 
тинчлик минтақаси мамлакатлари билан тенгликда аъзо бўлди.
ОТБ республика ҳукумати билан келишган ҳолда банк 
томонидан келгусида такомиллаштириш учун баъзи иқтисодиёт 
секторлари аниқланган: қишлоқ хўжалиги, транспорт ва 
коммуникация, ижтимоий инфраструктура. 2003 йил 11-12 
октябрда Тошкентда Ўрта Осиёда минтақавий иқтисодий 
ҳамкорлик бўйича ОТБ Вазирликлар конференцияси бўлиб ўтди. 
Конференцияда ахолининг ижтимоий ахволини яхшилаш, 
транспорт, савдо ва энергетика соҳасидаги сунъий тўсиқларни 
олиб ташлаш, энергетика ресурсларидан тўғри фойдаланиш, атроф 
мухит 
химоясини 
кучайтиришда 
хусусий 
секторни 
ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодий 
инфратузилмани такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
БМТнинг Қишлоқ хўжалиги савдоси ташкилоти (ФАО) 
билан ҳамкорлик. Ўзбекистон Республикаси 2001 йил ноябрда 
ФАОга аъзо бўлди. 2002 йилда Ўзбекистон ФАОнинг «Минтақада 
парвариш қилинаётган ерларнинг ҳосилдорлигини ўстириш» 
минтақавий дастурида иштирок этди. Бу лойиҳанинг умумий 
миқдори 1,34 млн. АҚШ долларини, шунингдек, Ўзбекистонга 350 
минг АҚШ долларини ташкил этади. ФАО дастурида 
Ўзбекистондан ташқари Хиндистон, Покистон, Миср каби 
мамлакатлар қатнашдилар.
2002 йил январда республикага ФАО томонидан жаноб Тим 
Жексон бошчилигида бир нечта вакиллар ташриф буюришди. Бу 
ташрифдан асосий мақсад Амударёнинг пастки қисмидаги 
ерлардаги қурғоқчилик ва сув танқислиги натижасида юзага 
келиши мумкин бўлган ҳолатларни енгиллаштириш учун қишлоқ 
хўжалиги амалиётида кўп йиллар давомида синаб кўрилган 


203 
лойиҳаларга техник ёрдам кўрсатишни режалаштириш бўлди. 
Музокаралар давомида бу дастурларнинг ҳолати ва уни амалга 
ошириш имкониятлари мухокама қилинди. 2000 йил 16 мартдан 1 
апрелгача Ўзбекистон Республикасида Қохира шаҳридаги ФАО 
Яқин Шарқда иш олиб бориш бўйича минтақавий бўлими бошлиғи 
жаноб Д. Абдоу бўлди. Бу ташрифдан асосий мақсад Ўзбекистон 
идора ва вазирликлари вакиллари билан техник ёрдам 
кўрсатилиши таклифини мухокама қилиш бўлди. 2002 йил 20 
мартда ТИААда жаноб Абдоу билан бўлиб ўтган музокараларда 
ФАО ва Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 
ҳамкорлик томонлари мухокама қилинди.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling