Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик. 
Ўзбекистон 1992 йил 19 апрелдан ЕТТБ га аъзо бўлди. 
Ўзбекистонга ЕТТБ томонидан келган вакиллар республикадаги 
ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганиш ва келажакдаги ўзаро 
ҳамкорликни ривожлантириш мақсадидаги ташрифи давомида 
банк директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонга нисбатан 
ЕТТБ ўз стратегиясини белгилади. Бунда банк келгусида 
Ўзбекистон хусусий секторини ривожлантириш ва кенгайтириш; 
табиий ресурсларни ўзлаштириш; энергетика секторини, кичик ва 
ўрта корхоналарни, пахтани қайта ишлаш ва бошқа енгил 
саноатни, туризм инфраструктурасини ривожлантириш каби 
соҳалардаги асосий йўналишларни аниқлади.
Ўзбекистон 
билан 
ЕТТБ 
ўртасидаги 
муваффақиятли 
ҳамкорлик 
натижаси 
ўлароқ 
иқтисодий 
ислохатларни 
ривожлантириш йўлида хозирги кунда банк томонидан 7 лойиҳа 
амалга ошириш режалаштирилган ва 13 таси амалга оширилмоқда. 
Бу лойиҳаларнинг умумий миқдори 1,4 млрд. АҚШ долларини 
ташкил этади. Ундан ташқари 320 млн. АҚШ доллари 
миқдоридаги 8 лойиҳанинг амалга оширилиши кутилмоқда. 
Дизель локомотив паркларини янгилаш, Андижон муниципал 
инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва микро корхоналарга 
бериладиган кредит линиялар. «Ўзбек лизинг интернейшнал АО» 
компаниясининг лизинг кредити каби лойиҳалари 2002 
тасдиқланган ва ҳозирда амалга оширилган лойиҳалар жумласига 
киради.
Халқаро валюта фонди билан ҳамкорлик. Ўзбекистон 1992 
йил сентябрь ойидан бошлаб ХВФга аъзо бўлиб келмоқда.


201 
ХВФ 1995 йил январда Ўзбекистон Республикасига мамлакат 
бошқаруви томонидан қабул қилинган дастур асосида биринчи 
72,4 млн. АҚШ доллари миқдорида транш маблағлари берди. 
Шунингдек 1995 йил декабрь ойида миллий валютани қўллаб-
қувватлаш мақсадига 2 транш берилган. Берилган маблағлар 
бўйича фоиз ставка сузиб юрувчи ҳисобланади. қарзни тўлаш 
муддати 5,5 йилни ташкил этади. 1995 йил 18 декабрда ХВФ 
Ўзбекистон Республикасига «Стэнд Бай» кредитини берди. Бу 
маблағлар иқтисодий ислохатларни давлат томонидан 1995-1996 
йил қўллаб қувватланиши учун кўзланган 2000-2001 йил давлат 
томонидан валюта сиёсатини тартибга солиш учун қўллаш чора 
тадбирларини ҳисобга олган ҳолда 2001 йил августда Ўзбекистон 
Республикаси ва ХВФ ўртасида Ўзбекистон Республикаси 31 июль 
ва 31 декабрь 2001 йил оралиғидаги молиявий ва иқтисодий сиёсат 
тўғрисида меморандум қабул қилинган. Меморандум асосида 
Ўзбекистон ва ХВФ вакиллари ҳамкорлигида 1 январь ва 30 июнь 
2002 йил оралиғига макроиқтисодий ва структуравий сиёсатни 
асосини ишлаб чиқилди. 2002 йил ХВФ мониторинг дастури 
асосида бир қанча вазифаларни бажаришди. Ўзбекистон 
Республикасида турли вазирлик ва идоралар ўртасида чора 
тадбирлар ўтказилди. Бундан асосий мақсад иқтисодий 
ислохатларни ривожлантиришда кредит ва солиқ бюджет 
сиёсатини қаттиқ сақлаган ҳолда валюта режимини тартибга 
солиш бўлди. 2003 йилда Ўзбекистон Республикасига ХВФ дан 
вакиллар ташриф буюришган. Бу музокараларда ХВФ низомидаги 
8-модда давлат режаси асосида бир неча шартлар имзоланди. 
Бунга савдо соҳасидаги солиқ бюджет ва пул-кредит сиёсатини 
амалга оширишда самарали унсурлардан фойдаланилди (2003 
охири). Шунингдек тузилмавий ислохатлар соҳасида бир қанча 
ишларни амалга ошириш киради. 2003 йил 15 октябрда 
Ўзбекистон Республикаси ХВФ келишувидаги 8-модда, 3-4 модда, 
2а қисмидаги шартларини қабул қилишини маълум қилди.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling