Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов
Орадаги асосий фарқлар қуйидагилар иборат
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3.1- жадвал Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар
- Функциялари
- Тамойиллари (Принцплари)
- Асосий ёрдамчи органлари
Орадаги асосий фарқлар қуйидагилар иборат:
- ГАТТдан фарқли ўлароқ БСТ ўзининг шахсий секретари билан доимий ташкилот ҳисобланади. - БСТнинг фаолият доираси ГАТТга нисбатан анча кенг. Кўп томонлама савдо тизимига хизматлар билан савдо қилиш, тижорий фаолият қўшилди. Интеллектуал мулк химояси ҳам шулар жумласидандир. 89 - БСТга аъзо-мамлакатлар аниқ мажбуриятларни олиб бирлашган битимлар тўпламини ўзида акс эттиради. Бундан фарқли, ГАТТ ўз ичига битимлар рўйхатини олади. Мисол учун демпингга қарши чекловлар, субсидиялар бўйича давлатларнинг чекланганлиги ва бошқалар. - БСТ негизида 1947 йилдаги ГАТТнинг ўзгарган версияси (бу версия ГАТТ деб 1994 йилда қабул қилинган) ва барча янги битимлар серияси ётади. ГАТТнинг 1994 йилдаги товарлар савдоси доирасида камситишсиз қонуний савдо қилиш, ички бозорга импорт қилиш ва хусусий маҳсулотлар учун мувозанатлашган савдо режими ётади. БСТ доирасида, янги битимларга мувофиқ умумий тамойилларнинг муҳим соҳалари(хизматлар билан савдо қилиш, интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо аспектлари, ўлчовлари) кенгайтирилмоқда. - БСТ иқтисодиётнинг “сезиларли” ҳудудларидаги алоқаларни химоялаш имкониятини ўзида сақлаб қолади. Бу битимлар доирасида текстил ва тайёр кийим-кечаклар савдосидаги экспорт чекловлари олиб ташланди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ислоҳ қилинди. 4.3.1- жадвал Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар 90 Австралия Болгария Гамбия Европа Иттифоқи Камерун Маврикий Монголия Перу Словакия Украина Шри- Ланка Австрия Боливия Гана Египет Канада Мавритани я Мьянма Польша Словения Уругвай Эквадор Албания Ботсвана Гватемала Жибути Кения Мадагаскар Намибия Португалия Бирлашган Қироллик Фиджи Эстония Ангола Бразилия Гвинея Замбия Кипр Макао Непал Корея Республика си Соломонов Ороллари Филиппи н Ямайка Антигуа ва Барбуда Бруней Гвинея- Бисау Зимбабве Колумбия Македония Нигер Руанда Суринам Финлянд ия Япония Аргентина Буркина Фасо Германия Израиль Конго Малави Нигерия Румыния Сьерра- Леоне Франция Янги Зеландия Армения Бурунди Гондурас Индонезия Коста- Рика Малайзия Нидерлан д Сальвадор Таиланд Хорватия Қатар АҚШ БАА Гонконг Иордания Кот- д’Ивуар Мали Никарагу а Саудия Арабистон и Тайвань Индия Қирғизис тон Бангладеш Венгрия Гренада Ирландия Куба Мальдив Норвегия Свазиленд Танзания Китай Қувайт Барбадос Венесуэл а Греция Исландия Латвия Мальта Оман Сенегал Того Чад КДР Бахрейн Вьетнам Грузия Испания Лесото Марокаш Пакистан Сент- Винсент ва Гренадин Тринидад ва Тобаго Чехия ЖАР Белиз Габон Дания Италия Литва Мексика Панама Сент-Китс ва Невис Тунис Чили МАР Бельгия Гаити Доминика Кабо-Верде Лихтеншт ейн Мозамбик Папуа — Янги Гвинея Сент- Люсия Туркия Швейцар ия Бенин Гайана Доминикан Республика си Камбоджа Люксемб ург Молдавия Парагвай Сингапур Уганда Швеция 91 БСТнинг мақсадлари : Жаҳон иқтисодиётини мустаҳкамлаш; Бутун дунёда барча кучларни савдони кенгайтиришга, инвистицияларни кўпайишига бандликни ва даромад қатламини оширишга йўналтириш. Функциялари : БСТ ташкил қилувчи кўптомонлама келишувлар билан боғлиқ администрация ишлари. Халқаро савдони бошқариш масалалари доирасида консультациялар бериш ва жаҳон садосини ахволини кузатиб туриш. Кўптомонлама келишувлар учун форум вазифасини бажариш. Савдо келишмовчиликларини бартараф этиш учун келишув механизмлари билан таъминлаш. Давлат савдо сиёсатини кузатиб бориш. Глобал савдо сиёсатига таъсир қилувчи бошқа халқаро ташкилотлар билан биргаликда алоқада бўлиш Тамойиллари (Принцплари): Камситишсиз савдо Бозорга кенгайиб борувчи ва олдиндан башорат қила оладиган кириш ҳуқуқи Соғлом рақобатга ёрдам бериш Божхона божлари орқали ёрдам бериш Иқтисодий реформаларни ва ривожланишни рағбатлантириш Тузилиши: 1. Вазирлар конференцияси. 2. Савдо сиёсатини назорати бўйича Комиссия ва бахсларни бартараф этиш бўйича Комиссия сифатида иш олиб борувчи Умумий кенгаш 3. Асосий ёрдамчи органлари: Маҳсулотлар савдоси бўйича Кенгаш; Хизматлар савдоси бўича Кенгаш; Интелектуал мулк ҳуқуқлари савдоси аспектлари бўича Кенгаш; Атроф мухит ва савдо бўйича Кенгаш; Ривожланиш ва савдо бўйича Кенгаш; Тўлов балансини чегаралаш бўйича Кенгаш; Бюджет, молия ва администрация масалалари бўйича Кенгаш. 4. Бошқа ишчи гурухлар, музокаралар гурухлари, қўмита ва комиссиялар. 5. Котибят (Секретариат). 92 БСТнинг бош органи бўлиб аъзо давлатлар вакилларидан ташкил топган Минстрлар Кенгаши ҳисобланади. У одатда икки йилада бир марттадан кам бўлмаган ҳолда йиғилади ва кўптомонлама савдо келишувлари масалаларига тегишли қарорларни кўриб чиқади. Жорий ишларни бажариш учун БСТга аъзо давлатлар вакилларидан ташкил топган Умумий Кенгаш тўлиқ жавобгардир. Бош директор ва унинг тўртта ўринбосарлари томонидан бошқариладиган Котибят ривожланаётган мамлакатлар билан музокаралар олиб боришда ва уларга техник ёрдам кўрсатишда БСТ органлари фолиятини таъминлашга тўлиқ жавобгардирлар. Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш жараёни қийин ва узоқ вақтни талаб қилади. Биринчи босқичда БСТга қўшилишни хоҳловчи давлатларнинг ҳукумат бошлиқлари БСТда кузатувчилик ҳуқуқини берувчи ариза беради. Бунда ҳукумат БСТга юборувчи ўз меморандумида мамлакатнинг савдо ва иқтисодий сиёсатини тўлиқ қамраб олган аспектларни тақдим этади. Бу меморандум қўшилиш тўғрисидаги сўровларни тўлиқ ўрганиш учун асос бўлади. Шундан сўнг БСТга ариза берувчи давлатлар бўйича ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ йиғилишларида ариза берган ҳукумат товар ва хизматлар савдосига нисбатан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаб олишлари мақсадида қизиқувчи аъзо-мамлакатлар ҳукуматлари билан икки ва кўп томонлама музокаралар олиб боради. Музокаралар натижасида БСТга кираётган давлат товарлар ва хизматлар савдоси бўйича бажариши лозим бўлган ва ўзгартирилмайдиган аниқ бир тарифлар беради. Ариза берувчи давлатнинг савдо режимини ўрганиш ва бозорга киришга имкон берувчи музоқаралар тузиш билан ишчи гуруҳ асосий қўшилиш шартларини ишлаб чиқади ва йиғилиш натижасига кўра БСТга кираётган давлат тўғрисида қарор тайёрлайди ва бу ҳужжатлар бош кенгаш ёки вазирлар конференциясида тасдиқлаш учун тақдим этилади. Қўшилиш тўғрисидаги қарор БСТ аъзоларининг 2/3 қисми овоз берган тақдирда имзоланган ҳисобланади. БСТга аъзо бўлган давлат Уругвай раунди қамраб олган битимларни қабул қилиши ва амалга ошириши керак бўлади. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling