Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов
Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорлик
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011
Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорлик. Ўзбекистон ва
ИТБ ўртасидаги биринчи алоқалар 1992 йилда бошланган. 1992 йили ИТБ Ўзбекистон мусулмонлар бошқармаси грантларини маъқуллади. Бу грантлар бир қанча лойиҳалар Ал-Бухорий институти учун ётоқхона қуриш, Тошкент шаҳридаги бир қанча шифохоналарни, Хива, Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасини таъмирлаш, араб тилини ўргатишни қўллаб-қувватлаш ва бошқаларни молиялаштиришни ўз ичига олади. 1997 йил 30 июнь - 4 июлда Ўзбекистонга ИТБ президенти ёрдамчиси К.И.Абдулхақ бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ташрифдан асосий мақсад республиканинг расмий шахсларини ИТБ фаолияти билан таништириш ва Ўзбекистон Президенти қошидаги давлат ва ижтимоий қурилиш академияси билан ҳамкорлик ўрнатиш бўлди. 2002 – 2003 йил давомида бир неча бор ИТБ техник вакиллари ташриф буюрди. 2003 йилда Ўзбекистонда инвестицион конференцияларни ташкил этиш мақсадида 25 июнда ИТБ ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида шу тадбирни ўтказиш тўғрисида меморандум имзоланди. 2003 йил 17-18 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Эрон Ислом Республикасига ташрифида ИТБ Президенти Ахмад Муҳаммадали билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистонни ИТБга аъзо бўлиш тўғрисидаги масалалар, шунингдек, ҳамкорлик йўналишлари, Ўзбекистоннинг молиявий ташкилотлари билан банк ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг ривожланиши ва Ўрта Осиё минтақасида банк роли каби масалалар мухокама қилинди. 2003 йил 2-4 сентябрда Олма-Ота шаҳрида ИТБ нинг 28 йиллик йиғилишида Ўзбекистон ВМ раиси ўринбосари Э.Ғаниев бошчилигидаги делегация қатнашди. Бу йиғилишда Ўзбекистон 204 Республикасида ИТБнинг инвестициявий конференцияси бўлиб ўтди. Бу тадбирда ИТБга аъзо мамлакатларнинг дипломатик корпус вакиллари халқаро молия ташкилотлари вакиллари, ИТБга аъзо мамлакатлар ишбилармонлар доираси вакиллари, ИТБнинг рахбар ва ходимлари қатнашди. Конференция якунланиши биланоқ 2003 йил 6-10 октябрда Ўзбекистонга ИТБ вице- президенти доктор Амаду Буманар Сисс бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистон билан ИТБнинг 2004-2006 йил оралиғидаги ўзаро ҳамкорлик дастурини аниқлаш ва вазирлар ва идора бошлиқлари билан музокаралар ўрнатиш бўлди. Ўзбекистон ҳукумати ва ИТБ қуйидаги муҳим ҳамкорлик муносабатларни белгилаб олди: транспорт, автомобиль ва темир йўллар, соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти, ирригация, нефть ишлаб чиқариш ва энергетика, ўрта ва кичик бизнес. 2003 йил 10 октябрда ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ҳукумати ва ИТБ вакиллари томонидан 2004-2006 йилда ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу дастурга биринчи босқичда ўнта лойиҳа киритилди. У қуйидаги соҳалардан иборат: валюта маржалар, тез ёрдам пунктларини техник воситалар билан таъминлаш, алоқа линияларини қуриш, темир йўл станциялар ва кўприкларни қайта тиклаш, кичик ва ўрта бизнес учун молиялаштириш, вагонларни таъминлаш заводини модернизациялаш ва бошқалар. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling