Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


ШҲТ доирасида савдо – иқтисодий, транспорт –


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

ШҲТ доирасида савдо – иқтисодий, транспорт – 
коммуникацион 
ва 
инновацион 
соҳаларда 
ҳамкорликни 
кучайтириш бўйича таклифлар ва уларни амалга ошириш 
механизмлари 
Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга аъзо давлатлар билан 
иқтисодий ҳамкорлигини кучайтириш учун қуйидагиларни кўриб 
чиқиш мумкин: 
 ШҲТ билан амалдаги савдо режимини сақлаш, уни 
ёмонлашмаслигини таъминлаш. Томонларнинг божхона органлари 
билан ҳамкорликни кучайтириш, божхона назоратидан ўтишни 
енгиллаштириш, уни техник ва информацион жиҳатдан қайта 
қуроллантиришдир; 
 Хитой давлати билан инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш
Хитой ҳукумати томонидан ШҲТ доирасида имтиёзли молиялаш 
дастурига қатнашиш. ШҲТга аъзо давлатлар, Россия, Индия, Эрон ва 
Покистон билан инвестицион алоқаларни олиб бориш ва шу билан 
бирга Хитой ва Ҳиндистон билан молиявий – техник ҳамкорликни 
кенгайтириш; 
 Махсус ишчи гуруҳнинг ШҲТга аъзо давлатлар билан транзит 
фаолиятини юксалтиришни кенгайтириш. Бу масала бўйича 
навбатдаги мажлисни ўтказиш ва транспорт ва хплқаро транспорт 
коммуникацияси соҳасида янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш; 


220 
 Биринча навбатда Хитой ва Ҳиндистонга асосланган ҳолда 
инновацион лойиҳалар, телекоммуникация ва информацион 
технологияларни ривожлантириш.
Тошкент шаҳрида 2011 йил 25 март куни Шанхай Ҳамкорлик 
Ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) 
Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда 
Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон 
Республикаси, Россия Федератсияси, Тожикистон Республикаси ва 
Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирок этди. 
Мажлисда ШҲТ МАТТ Кенгашининг ШҲТга аъзо давлатлар 
раҳбарлари Кенгашига ШҲТ МАТТнинг 2010 йилдаги фаолияти 
тўғрисидаги маърузаси лойиҳаси маъқулланди, ШҲТ МАТТ Ижроия 
қўмитаси 
директори 
Ж.М.Жуманбековнинг 
ШҲТга 
аъзо 
давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш 
бўйича 2010-2012 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, 
шунингдек, ШҲТ МАТТ Кенгаши қарорлари амалга оширилишининг 
бориши тўғрисидаги ахбороти тингланди. 
ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти 
ижобий баҳоланди. ШҲТга аъзо давлатларнинг Қозоғистон 
Республикасига 2011 йил 15 июнда Остона шаҳрида Шанхай 
Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши 
мажлисини, Хитой Халқ Республикасига Шенчжен шаҳрида ХХVI 
ёзги универсиадани (2011 йил) ҳамда Урумчи шаҳрида биринчи 
“Хитой-Евроосиё” ярмаркасини (2011 йил) ўтказишда хавфсизликни 
таъминлашга кўмаклашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб 
чиқилди. 
Терроризм таҳдидига қарши кураш бўйича кенг қамровли 
шериклик тармоғини ташкил этиш мақсадида халқаро ва минтақавий 
ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасида ШҲТ 
МАТТ ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши Аксилтеррор қўмитаси, 
шунингдек, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти 
Котибияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди. Кенгаш ташкилий ишлар ва 
кадрларга, ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси фаолиятининг молиявий 
таъминотига ҳамда ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, 
сепаратизм ва экстремизмга қарши курашдаги ҳамкорлигининг 
ҳуқуқий асосини янада такомиллаштиришга доир масалалар 
йузасидан бир қатор қарорлар қабул қилди.


221 
Кенгаш мажлисида аксилтеррор бўлинмаларнинг жанговар 
тайёргарлигини ошириш ва ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли 
органлари ўртасидаги ўзаро тезкор муносабатларни мустаҳкамлаш 
мақсадида 2011 йилнинг 6 майида Хитой Халқ Республикаси 
ҳудудида ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг 
навбатдаги “Тян-Шан-2-2011” қўшма аксилтеррор ўқув-машқларини 
ўтказиш режаси тасдиқланди. СШҲТ МАТТ Кенгашининг 
навбатдаги мажлисини 2011 йил 21 сентябрда Пекин шаҳрида (Хитой 
Халқ Республикаси) ўтказиш тўғрисида келишиб олинди. Кенгаш 
мажлиси ишчанлик ва амалий мулоқот руҳида ўтди. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling