Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011
Мақсад ва вазифалари:
1. Ҳозирда Мингйиллик декларацияга мувофиқ Жаҳон банки ўз фаолиятини минг йилликдаги ривожланиш мақсадларига эришишга йўналтирган. Бреттон-Вудс ҳалқаро ҳамкорлиги томонидан Жаҳон банкига белгиланган вазифалар унга берилган ном – яъни Халқаро қайта тикланиш ва тараққиёт банки (МБРР) да ўз аксини топди. 68 Асосий вазифа сифатида иқтисодий тараққиётни молиялштириш юклатилди. Агарда Жаҳон банкининг бирламчи кредитлари иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европанинг иқтисодиётини тиклашга йўналтирилган бўлса, кейинчалик у ўз эътиборини жаҳоннинг қолоқ мамлакатлари иқтисодини тиклашга қаратди. Ҳозирги вақтда эса Жаҳон банкининг асосий мақсади ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига, мазкур мамлакатларнинг ишлаб чиқариш даражасини оширишга ёрдам бериш ва аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилашга кўмаклашишдир. 2. Жаҳон банки кредит олиш, уни қайтара олиш даражасида бўлган мамлакатлар учун маблағларни мужассамлайди. Аммо, бой мамлакатларга ёки алоҳида шахсларга жаҳон банки томонидан кредит берилмайди. 3. Ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг жон бошига ялпи масулот $1200 атрофида бўлган тақдирда улар ҳаларо тикланиш ва тараққиёт банкидан кредит олиш имкониятига эга бўладилар. Бу кредитлар 12-15 йил ичида қопланиши лозим. Иккинчи томондан, ҳалқаро тараққиёт ассоциациясини (МАР) кредитларни ҳолқаро мамлакатларга, яъни улардаги ялпи миллий маҳсулот жон бошига 800 дан кам бўлган мамлакатларга беради ( асосан МАР томонодан берилаётган кредитларнинг 80 %ини ҳозирги вақтда аҳоли жон бошига $ 700 дан кам бўлган мамлакатлар олади). Бу кредитлар бўйича фоизлар олинмасдан, кўпгина ҳолларда улар 35-40 йиллар оралиғида тўлаш шарти билан берилади. 4. Жаҳон банки ўз фаолиятини ривожланаётган ва қолоқ мамлакатларга техник лойиҳаларни, иқтисодий дастурларни молиялаштириш жиҳатдан ёрдам бериш орқали бу мамлакатларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ёрдам беради. Бу вазифалар банкининг асосий узоқ муддатли вазифаси ҳисобланади. 5. Оҳирги йилларда банк олдинги йиллардаги тажрибаларига таянган ҳолда мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш босқичлари даражаларини инобатга олиб, лойиҳаларни танлаш жараёнида асосан ривожланаётган мамлакатларнинг тараққиёт даражаларини оширишни назарда тутган ҳолда олиб бориляпти. 6. Шунинг учун ҳам, Банк томонидан техник ва молиявий жиҳатдан ёрдам бериш ва молиялштириш жараёнида БМТ томонидан белгиланган дастурга асосан ҳам техник ёрдам берувчи, ҳам лойиҳани ижро этувчи сифатида қатнашади. 69 7. Банк томонидан танланадиган лойиҳа, уларнинг йўналишлари миллий мамлакатлар, уларнинг маҳаллий ҳокимиятлари, бошҳа тегишли ташкилотлар билан ҳар томонлама келишилган ҳолда амалга оширилади. 8. Банк кредит ажратиш жараёнида ўз мутахассислари иштирокида кредит олувчи мамлакатларнинг иқтисодини синчковлик билан таҳлил этиш асосида қайси соҳага асосий эътабор бериш ёки қўйилмаларни жойлаштириш борасида у ёки бу соҳани танлаш иккониятидан фойдаланилади. Бундай таҳлилда иш юритиш ушбу малакатларнинг асосий муаммолари ечимида қатнашиб, унинг ривожланишига ёрдамлашишни назарда тутади. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling