Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


 Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш бўйича


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

4.2. Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш бўйича 
халқаро ташкилотлар
Халқаро товарлар ташкилоти (МТО) деб номланувчи жаҳон 
товарлар бозорини тартибга солиш бўйича ҳукуматлараро 
ташкилотларга қуйдагилар киради:
Халқаро ташкилотлар, 
Халқаро кенгашлар, 
Халқаро маслаҳат қўмиталари,
Халқаро тадқиқот гуруҳлари.


86 
4.2.1- чизма 
Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш бўйича халқаро ташкилотлар таснифи 
 
Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш бўйича халқаро ташкилотлар 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Хом-ашё экспорт қилувчи ва 
етиштирувчи мамлакатлар 
далатлараро ташкилотлари 
Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш бўйича кўптомонлама 
ҳукуматлараро ташкилотлар 
Халқаро товарлар ташкилоти (МТО) 
Халқаро 
тадқиқот 
гуруҳлари 
(МИГ) 
Халқаро 
маслаҳат 
қўмиталари 
(МКК) 
Халқаро 
кенгашлар(МС) 
Халқаро 
ташкилотлар 
(МО) 
Пахта бўйича 
(МККХ) 
Каучук бўйича 
(МИГК) 
Қўрғошин ва 
руҳ бўича 
(МИГСЦ) 
Никель бўйича 
(МИГН) 
Мис бўйича 
(МИГМ) 
Ҳукуматлараро ишчи гурҳулар: 
Какао бўйича 
(МОКК) 
Кофе бўйича 
(МОК) 
Табий каучук 
бўйича (МОНК) 
Шакар бўйича 
(МОС) 
Тропик ёғоч 
бўйича (МОТД) 
Зайтун ёғи 
бўйича 
(МСОМ) 
Қалай бўйича 
(МСО) 
Дон бўйича 
(МСЗ) 
Каноп бўйича 
(МСД) 
Банан бўйича
Цитруслар бўйича 
Балиқ бўйича 
Дон бўйича 
Қаттиқ толалар бўйича 
бўйича 
Гўш бўйича 
ёғ уруғи ва ёғлар бўйича 
Гуруч бўйича 
Чой бўйича 
Вольфрам 
бўйича 
ЮНКТАД 
Қўмитаси


87 
Савдо ва ривожланиш бўйича БМТ анжумани (ЮНКТАД) 
1964 йилнинг охирида БМТнинг Бош Ассамблеяси халқаро савдо 
бўйича ҳамкорликка кўмаклашиш учун ЮНКТАДни таъсис этиш 
ҳақида қарор қабул қилди. Анжуманнинг олий органлари тўрт йилда 
бир ўтказиладиган сессия ва йилда икки марта тўпланадиган Кенгаш 
ҳисобланади. Кенгаш назорати остида доимий қўмиталар, 
вақтинчалик ишчи гуруҳлари ва Секретариат фаолият кўрсатади. 
ЮНКТАДга ҳозирги кунда 186 та давлат аъзо бўлиб, унинг штаб-
квартираси Женевада жойлашган. ЮНКТАД раҳбарлиги остида 
ўтказилган ҳукуматлараро маслаҳатлар натижасида бир қатор муҳим 
савдо битимлари имзоланди, хом-ашё товарлари савдоси соҳасидаги 
ҳолатларни ўрганиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этилди. 
Анжуман Европа ва Америка бозорларида ривожланаётган 
мамлакатларнинг маҳсулотлари учун махсус имтиёзлар бериш 
режимини қувватлаш йўналишида фаолият кўрсатмоқда. 
4.3. Бутун жаҳон савдо ташкилоти (ВТО) 
Бутун жаҳон савдо ташкилоти (БСТ) 1995 йилнинг 1 январида 
ташкил топди. БСТ кўп томонлама савдо тизимларининг ҳуқуқий ва 
институтционал асосидир. У муҳим шартнома мажбуриятларни 
таъминлайди. Бу шартнома мажбуриятлари ҳукуматларга ички 
қонунчиликни шакллантириш ва амалга оширишда, шунингдек 
ташқи савдони бошқаришни аниқлаб беради. БСТ 1947 йилда ташкил 
топган ва 1948 йилнинг 1 январидан кучга кирган Тарифлар ва савдо 
бўйича бош келишув (ГАТТ)нинг давомчиси ҳисобланади. БСТ 
келишуви халқаро савдонинг янги қонуниятларини, Уругвайдаги кўп 
томонлама музокаралар жараёнида эришилган битимларни умумий 
идорага жамлашни қамраб олади. Бу қоидалар ГАТТ доирасида 125 
та мамлакат иштирокида етти йил давом этган ва 1993 йилнинг 15 
декабрида Уругвайда тугаган кўп томонлама музокаралар 
натижасидир. Вазирлар 1994 йил апрелда Марокашдаги мажлисда 
якунловчи 
актни 
имзоладилар. 
15 
апрелдаги 
“Марокаш 
декларацияси” шуни тасдиқладики, Уругвай раунди натижалари 
жаҳон 
иқтисодиётини 
мустаҳкамлаб, 
савдо 
ва 
капитал 
қўйилмаларини, бандликни либераллаштириб, бутун жаҳонда
тушумларни кўпайишга олиб келади. ГАТТ-БСТнинг қисми сифатида 
қуйидаги асосий қоидаларга эга: 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling