Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорлик


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорлик. Ўзбекистон ва 
ИТБ ўртасидаги биринчи алоқалар 1992 йилда бошланган. 1992 
йили ИТБ Ўзбекистон мусулмонлар бошқармаси грантларини 
маъқуллади. Бу грантлар бир қанча лойиҳалар Ал-Бухорий 
институти учун ётоқхона қуриш, Тошкент шаҳридаги бир қанча 
шифохоналарни, Хива, Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасини 
таъмирлаш, араб тилини ўргатишни қўллаб-қувватлаш ва 
бошқаларни молиялаштиришни ўз ичига олади. 1997 йил 30 июнь 
- 4 июлда Ўзбекистонга ИТБ президенти ёрдамчиси К.И.Абдулхақ 
бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ташрифдан асосий 
мақсад республиканинг расмий шахсларини ИТБ фаолияти билан 
таништириш ва Ўзбекистон Президенти қошидаги давлат ва 
ижтимоий қурилиш академияси билан ҳамкорлик ўрнатиш бўлди.
2002 – 2003 йил давомида бир неча бор ИТБ техник вакиллари 
ташриф буюрди. 2003 йилда Ўзбекистонда инвестицион 
конференцияларни ташкил этиш мақсадида 25 июнда ИТБ ва 
Ўзбекистон ҳукумати ўртасида шу тадбирни ўтказиш тўғрисида 
меморандум имзоланди. 2003 йил 17-18 июнда Ўзбекистон 
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Эрон Ислом 
Республикасига ташрифида ИТБ Президенти Ахмад Муҳаммадали 
билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистонни 
ИТБга аъзо бўлиш тўғрисидаги масалалар, шунингдек, ҳамкорлик 
йўналишлари, Ўзбекистоннинг молиявий ташкилотлари билан 
банк ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг ривожланиши ва Ўрта Осиё 
минтақасида банк роли каби масалалар мухокама қилинди. 2003 
йил 2-4 сентябрда Олма-Ота шаҳрида ИТБ нинг 28 йиллик 
йиғилишида Ўзбекистон ВМ раиси ўринбосари Э.Ғаниев 
бошчилигидаги делегация қатнашди. Бу йиғилишда Ўзбекистон 


204 
Республикасида ИТБнинг инвестициявий конференцияси бўлиб 
ўтди. Бу тадбирда ИТБга аъзо мамлакатларнинг дипломатик 
корпус вакиллари халқаро молия ташкилотлари вакиллари, ИТБга 
аъзо мамлакатлар ишбилармонлар доираси вакиллари, ИТБнинг 
рахбар ва ходимлари қатнашди. Конференция якунланиши 
биланоқ 2003 йил 6-10 октябрда Ўзбекистонга ИТБ вице-
президенти доктор Амаду Буманар Сисс бошчилигидаги делегация 
ташриф буюрди. Бу ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистон 
билан ИТБнинг 2004-2006 йил оралиғидаги ўзаро ҳамкорлик 
дастурини аниқлаш ва вазирлар ва идора бошлиқлари билан 
музокаралар ўрнатиш бўлди. Ўзбекистон ҳукумати ва ИТБ 
қуйидаги муҳим ҳамкорлик муносабатларни белгилаб олди: 
транспорт, автомобиль ва темир йўллар, соғлиқни сақлаш, таълим, 
сув таъминоти, ирригация, нефть ишлаб чиқариш ва энергетика
ўрта ва кичик бизнес. 2003 йил 10 октябрда ўтказилган учрашувда 
Ўзбекистон ҳукумати ва ИТБ вакиллари томонидан 2004-2006 
йилда ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида меморандум 
имзоланди.
Бу дастурга биринчи босқичда ўнта лойиҳа киритилди. У 
қуйидаги соҳалардан иборат: валюта маржалар, тез ёрдам 
пунктларини техник воситалар билан таъминлаш, алоқа 
линияларини қуриш, темир йўл станциялар ва кўприкларни қайта 
тиклаш, кичик ва ўрта бизнес учун молиялаштириш, вагонларни 
таъминлаш заводини модернизациялаш ва бошқалар. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling