128
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида собиқ
социалистик
мамлакатларнинг кредит-молия муассасалари жиддий муаммоларни
мерос сифатида қабул қилиб олишди:
умидсиз кредитлар, молия
захираларининг чекланганлиги, капиталлаштириш жараёнининг
секинлиги ва молиявий секторнинг ўта монополлаштирилганлиги. Бу
кредит муассасаларининг бир вақтнинг ўзида ҳам акционерлари, ҳам
йирик қарздор сифатида чиқувчи давлат корхоналари бўлганлигидир.
6.5. Европа эркин савдо асоциацияси (ЕАСТ)
1960 йилда Стокголмда (Стокголм конвенцияси)Европа
эркин
савдо асоциацияси ташкил этиш бўйича конвенция имзоланди ва шу
йили у ўз фаолиятини бошлади.
Мақсадлари:
- Аъзо давлатлар ва Ассоциация доирасида турмуш даражасини
узликсиз кўтариш, молиявий барқарорлик,
ресурсларни рационал
ишлатиш, аҳолининг тўлиқ бандлигини таъминлаш,
ишлаб
чиқаришни кўтариш ва иқтисодий барқарор ўсишни фаоллаштиришга
кўмаклашиш.
-
аъзо давлатлар ўртасида ҳалол рақобатли савдони
ривожлантиришни таъминлаш.
- босқичма босқич савдо тўсиқларини бартараф этиш ва жаҳон
савдосини ривожлантириш ва кенгайтиришга ёрдам бериш.
Аъзолари:
Исландии Лихтенштейн, Норвегия, Швейцария.
Тузилиши:
1. Кенгаш.
2. Доимий қўмиталар.
3. Котибият.
Кенгаш Конвенция низомига риоя қилинишини
назорат
қилувчи олий орган ҳисобланади. Кенгаш таркибига аъзо
давлатлардан бир овозга эга биттадан вакил киради.
Кенгаш бир қатор доимий қўмиталарни (иққтисодий,
товар
келиб чиқиши ва божхона бўйича, савдо бўйича, савдода техник
тўсиқлар бўйича, маслаҳат, парламентлар қўмиталари, бюджет,
иқтисодий
ривожланиш, қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик) ҳамда
маҳсус экспертлар гуруҳларини тузган.
Котибият ишини бош котиб ва унинг ўринбосари бошқаради.
Хозирда у олтита савдо сиёсати, ҳуқуқ, интеграция, нашр ва ахборот
129
ва маъмурий масалалар билан шуғулланувчи бўлимладан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: