Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Осиё - Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

 
9.1.Осиё - Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 
(АТЭС). 
Осиё - Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (АТЭС) 
1989 йилда Осиё - Тинч океани минтақаси (АТР) мамлакатларини 
иқтисодий ўсиши ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 
ташкил топди жумладан : хизматлар соҳасида, капитал ва технология 
соҳасида, савдо тизимини ҳар томонлама мустаҳкамлаш соҳасида 
Осиё - Тинч океани минтақаси (АТР) да савдо ва инвестицияларни 
эркинлаштиришни кенгайтириш соҳасида, хусусий секторни қўллаб-
қувватлаш ва мустаҳкамлаш соҳасида, минтақавий ҳамкорликни 
кенгайтириш мақсадида эркин бозор принцпларини амалда ошириш 
соҳасида ва бошқалар. 
Осиё - Тинч океани ҳамкорлик ташкилотининг аъзолари: 
Иқтисодиётда иштирокчилар Аъзо бўлган йили
Австралия 
1989 
Бруней 
1989 
Канада 
1989 
Индонезия 
1989 
Япония 
1989 
Корея Республикаси 
1989 
Малайзия 
1989 
Янги Зеландия 
1989 
Филиппин 
1989 


155 
Сингапур 
1989 
Таиланд 
1989 
АҚШ 
1989 
Хитой Тайбэйи 
1991 
Гонконг, Хитой 
1991 
Хитой Халқ Республиксиа 
1991 
Мексика 
1993 
Папуа — Янги Гвинея 
1993 
Чили 
1994 
Перу 
1998 
Россия 
1998 
Вьетнам 
1998 
ОТИҲга аъзо-давлатлар улишига жаҳон ЯИМнинг 60%, жаҳон 
савдосининг 40%, олтин-валюта запасининг 80% тўғри келади. 
ОТИҲ фаолиятининг асосий йўналишлари: 
- аъзо-давлатлар ўртасида ривожланишни такомиллаштириш 
мақсадида ахборот алмашуви билан боғлиқ бўлган иқтисодий ва 
сиёсий учрашувларни ўтказиб бериш; 
- Товар ва хизматлар харакати шунингдек инвестиция харакати 
билан боғлиқ бўлган ҳар қандай чекловларни бартараф этиш
- Энергетика хўжалиги, транспорт ва телекомуникация хўжалиги, 
туризм ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳалари бўйича 
ҳамкорликларни йўлга қўйиш; 
- Минтақавий 
савдони, инвестиция, молиявий ресурслар 
харакатини, технологик алмашувлар ва саноат соҳасида ҳамкорликни 
ривожлантириш, меҳнат ресурслари билан таъминлаш соҳалари 
бўйича ҳамкорликларни йўлга қўйиш.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling