Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


 Африка бирлик ташкилотлари (ОАЕ)


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

10.5. Африка бирлик ташкилотлари (ОАЕ) 
1900 йил Манчестердаги (Буюк Британия) биринчи панаафрика 
учрашувидан бери қилинган кўп харакатлардан кейин, 1963 йилда 
Аддис-Абебеда Африка бирлик ташкилоти Низоми давлат ва 
ҳукумат бошқарувчилари Конференциясида имзоланиб ташкил 
этилди.
Мақсадлари:
- Африка 
мамлакатлари 
бирлиги 
ва 
ҳамфикрлилигига 
кўмаклашиш; 
- Африка 
халқлари ҳаёт даражасини кўтариш бўйича 
харакатларни кучайтириш ва мувофиқлаштириш; 
- Африка халқлари суверенитетлиги, ҳудуий бутунлиги ва 
мустақиллигини ҳимоялаш; 
- Африкада 
мусамлакачиликни 
(колониализм) 
барча 
кўринишларига барҳам бериш; 
- БМТнинг умумий инсон ҳуқуқлари Декларцияси Низомига мос 
ҳолда халқаро ҳамкорликка кўмаклашиш; 

Фан ва техника, озиқ-овқат таъминоти ва соғлиқни сақлаш, 
таълим ва маданият, иқтисодиёт (транспорт ва алоқа ҳам), 


170 
хавфсизлик ва мудофаа, сиёсат ва дипломатия соҳаларида 
ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва мослашиш.
Принциплари: 
- Барча аъзо давлатлар суверен тенглиги. 
- Бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик.
- Ҳар бир далатнинг суверенитетлиги, ҳудуий бутунлиги ва 
дахлсиз мустақиллигини ҳурмат қилиш. 
- Третей суди ҳукми ва битимлари, воситачилик, музокаралар 
орқали барча баҳсларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш. 
- Ҳар қандай бошқа қўшни давлат томонидан, бузғунчилик 
фаолиятини ва сиёсий котилликни қатъий равишда ҳукм қилиш. 
- Хали ҳам қарам бўлган африка ҳудудларини бутунлай озод 
қилинишига курашиш.
Аъзо давлатлари 53 та.
Тузилиши:
1. Давлат ва ҳукуматлар Ассамблеяси (олий орган, ҳар йиллик 
йиғилиш). 
2. Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши (Ассамблея кун тартибига 
тайёргарлик, йиғилиш бир йилда икки мартта ўтказилади). 
3. Бош котибият (4 йилга Ассаблея томонидан сайланадиган Бош 
котиб ва 5 та ўринбосарлари билан бошқариладиган доимий орган). 
4. Арбитраж, келишув ва воситачилик бўйича Қўмита. 
5. Маҳсус қўмиталар: Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича, 
илм-фан, маданият, таълим ва соғлиқни сақлаш,мудофаа бўича, 
вақтинчалик қўмиталар.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling