Гидравлик боғловчи моддалар
Download 34.35 Kb.
|
Gidravlik bog’lovchilar2
Бетоннинг шўрланиши бетон таркибидан оҳак сутининг ювилиб чиқишидир. Бу жараён цементнинг тўлдиргичлар билан ёпишишини сусайтиради ва бетон конструкциянинг мустаҳкамлигини камайтиради. Кўпинча бетон карбонат кислотали сув таъсирида ҳам емирилади. Аввалига эриган карбонат кислота Са(ОН)2 билан реакцияга киришиб СаСО3 ҳосил қилади:
Са(ОН)2+СО2=СаСО3+Н2О. Бу жараённинг яхши томони шундаки, яхши эрийдиган Са(ОН), ўзига нисбатан 40 марта кам эрийдиган СаСО3 га айланади. Бироқ 1 литрда СО2 250–300 миллиграмм бўлганда, қуйидаги иккиламчи жараён содир бўлади: СаСО3+СО2+Н2О=Са(НСО3)2. Осон эрийдиган кальций бикарбонат (Са(НСО3)2), кейинчалик цемент-тошдан ювилиб чиқиб кетади. Унинг ўрнига яна Са(ОН)2 ҳосил бўлади. Цемент-тош минералларининг деярли ҳаммаси эрийди. Цементнинг сув таъсирида емирилишини камайтириш масаласини немис олими Михаэлис ва рус олими А.А.Байков қотаётган портландцементдаги сувда яхши эрийдиган эркин оҳакни фаол қум-тупроқ кўп бўлган қўшилма ёрдамвда боғлаш йўли билан ҳал қилди. Бундай қўшилма табиий пуццоландир. Агар бетон таркибидаги сувда эриган тузлар бўлса, кимёвий эриш жараёни кетади. Тузлар деярли ҳамма сувлар таркибида бўлиб, улар цемент-тош сифатини бузади. Дарё сувининг бир тоннасида ўрта ҳисобда 1,5 кг. гача туз бўлади. Дарё сувининг тузлари: кальций сульфат ва калий карбонатдан ташкил топган бўлса, денгиз сувидаги тузлар таркибида: 78 % ош тузи, 11 % магний хлорид, 5 % магний сульфат ва 4 % кальцийнинг турли тузлари мавжуд. Шу сабабли одатдаги портландцемент сув ости гидротехник иншоотлари қуришда ишлатилмайди. Портландцемент таркибига 20 %дан ортиқроқ диатомит, тре-пел, пемза, опока, глиеж, глинит каби пуццолан қўшилмалар қўшиш билан унинг сульфатли сувларга чидамлилигини оягариш мумкин. Бундай цемент пуццолан портландцемент деб аталади. Цемент тошнинг сувли муҳитда емирилишини асосий белгиларига қараб уч турга бўлиш мумкин: 1-тур емирилиш - таркибий қисмлари эриб кетиши натижасида; 2-тур емирилиш - сувдаги моддалар билан цемент-тош таркибий қисмлари орасидаги алмашинув реакциялари натижасида; 3-тур емирилиш - цемент хамири ғовакларида кам эрийдиган тузларнинг чўкиш ва кристалланиши натижасида. Табиий сувлар таъсиридаги бетон буюмлари ва конструкцияларининг емирилишини асосий белгиларига кўра қуйидагича таснифлаш мумкин: — цемент тошидаги кальций гидратнинг ўз-ўзидан эриб бетондан ажралиб чиқиб кетиши, ювилиб ишқорсизланиб емирилиши; — рН қиймати камида 7 га тенг бўлган кислота таъсирида емирилиши; — кислота емирилишининг бир тури бўлган ва цемент тоши емирилишига сабабчи бўлувчи карбонат кислота емирилиши; — сульфат емирилиши, у ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади: а) концентрацияси 0,25-0,3 дан 1 г/л. гача бўлган ионларнинг таъсирида вужудга келадиган сульфоалюминат емирилиш; б) эритмадаги концентрацияси 1 г/л. дан кўп бўлган, асосан сульфат ионлари (SО4-2) таъсирида вужудга келувчи сульфоалюминат-гипсли емирилиш; в) таркибида кўп миқцорда Мg+2, SО42- ва К2SО4 бўлган сувлар таъсирида амалга ошадиган гипсли емирилиш; — магнезиал емирилиш, бу ҳам ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади: а) сувда (SО4-2) ионлари бўлмаган ҳолда магний катионлари таъсирида вужудга келувчи магнезиал емирилиш; б) Мg2+ ва SО42- ионларининг биргаликдаги таъсири натижасида цемент, тошида содир бўладиган жараёнларни ифодаловчи сульфо-магнезиал емирилиш. Download 34.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling