Гидравлик боғловчи моддалар(романцемент) р е ж а


Download 1.43 Mb.
bet2/2
Sana28.12.2022
Hajmi1.43 Mb.
#1020055
1   2
Bog'liq
Гидравлик боғловчи

Гидравлик қўшилмаларга келганда, романцементда маълум миқдорда эркин оҳак бўлгани ёки ана шу эркин оҳак у қотаётган вақтида оз миқдорда ажралиб чиқадиган ҳолларда гидравлик қўшилмаларнинг оҳак қотишидаги роли намоён бўла бошлайди. Гидравлик қўшилманинг қум тупроғи (Si02) сувда оҳак билан ўзаро таъсир этишади ва калций гидросиликатлари (2СаО Si02 • nH20)

ни ҳосил қилади.


Романцемент секин қотадиган, мустаҳкамлиги нисбатан паст (28 кунлик) маркали боғловчи модда ҳисобланади. Бу унинг таркибидан маълум: асосан секин қотадиган минерал-икки калций силикатдан иборат (аммо узоқ сақлаган икки калций силикат анча мустаҳкам бўлиши мумкин). Романцемент аввалига жуда секин қотиши сабабли ундан тайёрланган бетонларни қотишнинг дастлабки 5-7 суткасида бевосита сув таъсирига учратиб бўлмайди.
Бироқ қуруқ ҳаво ҳам, қотиш ҳам унинг мустаҳкамлигига ёмон таъсир қилади: сув ҳаддан ташқари кўп буғланса, гидрататсия жараёнлари секинлашади ёки бутунлай тўхтайди.
Романцементнинг дастлабки даврда (7 кунгача) қотиши учун энг қулай шароит нам ҳаво шароитидир. Романцементнинг қотиши ва унинг мустаҳкамланишига атрофдаги муҳит ҳарорати ҳам таъсир кўрсатади. Ҳароратнинг ошиши жуда яхши, пасайиши эса салбий рол ўйнайди. 5-10оC ҳароратда романцемент қотишдан бутунлай тўхтайди.
Романцемент 1:3 таркибли қаттиқ қоришмадан ишланган ва 28 кунлигида сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига қараб (стандартга кўра) уч, яъни 25, 50 ва 100-маркаларга бўлинади. 7 кунлик намуналарнинг сиқилишдаги ва чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси қуйидагича бўлиши керак (5.1-жадвал).
Романцементнинг механик мустаҳкамлиги.


Стандартда романцементнинг майдалик даражаси қуйидагича белгиланган: 021 рақамли элакда кўпи билан 5% ва 009 рақамли элакда кўпи билан 25% (оғирлик ҳисобида) қолдиқ қолиши керак. Лекин бу дағал туйиш ҳисобланади. Янада майдароқ, масалан, 009 рақамли элакда 10-15 % қолдиқ қоладиган қилиб туйилса, цемент маркасини 1,5-2 баравар ошириш мумкин бўлади.


Романцементнинг ишлатилиши. Романцемент ер усти ва остида зўриқиши кам конструкциялар учун бетон ишлаш ва девор қуриш ҳамда суваш ишларида ишлатилади. Романцементни сув таъсирида ишлайдиган конструкциялар қуришда ҳам ишлатишга рухсат этилади. Аммо бунинг учун дастлабки 7 кунлигида сув таъсиридан сақлаш керак бўлади.
Романцемент унчалик мустаҳкам бўлмагани учун темирбетон конструкцияларида ишлатилмайди.
Йиғма қурилишда романцементдан II ва III класс бинолари учун деворбоп бетон тошлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Романцемент асосан маҳаллий қурилишларга мўлжалланган. У гидравлик боғловчи моддалар номенклатурасини кенгайтиришга ёрдам беради ва бир қатор бетон конструкциялар ишлаб чиқаришда портландцемент ўрнида ишлатилади.


Назорат саволлари
  1. Романцемент олиш учун асосий хомашё сифатида нималар ишлатилади?


  2. Романцемент олиш технологиясини тушунтириб беринг.
  3. Романцементнинг қотишини тушунтиринг. Романцементни ишлатилиш соҳалари.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling