Гидравлик боғловчи моддалар(романцемент) р е ж а
Download 1.43 Mb.
|
1 2
Bog'liqГидравлик боғловчи
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ
- Гидравлик модул 0,3 ёки ундан кам
- Оҳактош мергел
- 900·C ҳароратда
- Магнезиал мергеллар
- Айланма печларда
- Романцемент кукуни сув билан қорилганда калций силикатлари, алюминатлари ва ферритлари гидратланади ва калций
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: романцемент, технология, айланма печь, мергель оҳактош, куйдириш зонаси, гидравлик модда, майдалик, мустаҳкамлик. Оҳактош ёки магнезиал мергелларнинг эриб, бир- бирига ёпишиб қолмайдиган даражада пишганини майда туйиш натижасида ҳосил бўлган маҳсулот. Романцемент ишлаб чиқариш учун оҳактош ва гилнинг сунъий аралашмасидан фойдаланса ҳам бўлади. Тишлашиш муддатини керагича ўзгартириш учун романцементга 5% гача гипс, шунингдек, 15% гача (оғирлиги бўйича) гидравлик қўшилмалар қўшиб туйишга рухсат этилади. Шунда цементнинг сувга чидамлилиги янада ошади (ёки иқтисодий жиҳатдан фойдалироқ бўлади). Романцемент ишлаб чиқариш учун таркибидаги гил аралашма 25-30% гача борадиган мергеллар ишлатган яхши. Гидравлик оҳак ишлаб чиқариш учун таркибида 20% гача гил бўлган оҳактошлар ишлатилишини, ҳосил бўлган маҳсулотнинг гидравлик модули эса 1,7-9га тенг эканлигини эсласак, у ҳолда романцементнинг гидравлик модули 1,7 дан юқори бўлмайди. Дарҳақиқат, у одатда 1,1-1,7 атрофида бўлади. Демак, гил аралашмалар куйдириш вақтида ҳосил бўлган Si02, Аl2О3 ва Fе203ни батамом калций силикатларига, алюминатларига ва ферритларига боғлай оладиган миқдордан ортиқроқ бўлади. Гидравлик модул 0,3 ёки ундан кам бўлганида гил аралашмалар оҳак билан боғланмаган, эркин ҳолича қолади Мергеллар, мергеллардан ташқари оҳактошлар билан гилнинг сунъий аралашмаларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Шунга мувофиқ технологик жараён ҳам тегишлича ўзгаради. Куйдириш ҳарорати мергел турига боғлиқ. Оҳактош мергел ишлатилаётган бўлса, 11ОО0C ҳароратда, магний карбонат кўп мергел ишлатилаётган бўлса, магнезияни куйдириб юбормаслик учун паст, тахминан 900·C ҳароратда куйдирилади. Оҳактош мергеллари куйдирилаётганда хомашё билан ёқилғи аралаш солинадиган шахта печлар ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Магнезиал мергеллар қўлланилаётганда ўтхонаси ташқарига чиқарилган шахта печлардан фойдаланиш керак бўлади. Чунки бундай печларда куйдиришнинг белгиланган режимига аниқ риоя қилиш ва паст ҳароратда куйдириш мумкин бўлади. Ҳар қандай мергелни кўйдиришда ишлатиш мумкин бўлган айланма печлар, юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга қўра, яъни ёқилғи кўп сарф бўлиши, уни қуриш учун катта маблағ талаб қилиниши сабабли, романцемент ишлаб чиқаришда унчалик кўп қўлланмайди. Романцементни хомашё билан ёқилғи аралаш солинадиган шахта печларда куйдириш учун шартли ёқилғи тахминан куйдирилган маҳсулот оғирлигининг 12-14% миқдорида, ўтхонаси ташқарига чиқарилган печларда 14-16%, айланма печларда эса 16- 20% ва бундан ортиқ сарфланади. Куйдирилган мергелни туйишдан олдин маълум вақт (3-5 кун) омборда сақлаб турган маъқул. Шу вақт ичида эркин оҳак ҳаво нами таъсирида қисман сўниши мумкин. Шу билан романцементнинг сифати яхшиланибгина қолмасдан, уни туйиш ҳам осонлашади. Романцементни майдалаш учун шарли тегирмон ишлатилади. Туйишдан олдин қўшилмалар қуритиш барабанларида қуритилади: гипснинг намлиги 10% гача, гидравлик қўшилмалар 2% гача бўлади. йирик доналари ажралиб чиқади ва қайта туйишга юборилади. Шу билан маҳсулотнинг сифати анча яхшиланади, туювчи агрегатларнинг иш унуми эса ошади; элаш сепараторларда амалга оширилади. Романцемент ишлаб чиқариш учун оҳактош билан гилнинг сунъий аралашмасидан фойдаланаётганда улар хомашёда текис жойлашиши учун зўлдирли тегирмонларда гил билан оҳактош бирга туйилади. Хомашё аралашмаси шахта ёки айланма печларда куйдирилиши мумкин. Айланма печларда ҳам хомашё аралашма қумалоқ ҳолида куйдирилади. Лекин бирмунча кичик, яъни 20-30 мм гача ўлчамда бўлади. Ёқилғи уларда прессланмайди, балки чанг-ҳаво аралашмаси ҳолида бевосита печга узатилади. Куйдирилган маҳсулот шар тегирмонларда гипс ва гидравлик қўшилмалар билан ёки уларсиз туйилади. Кўриниб турибдики, сунъий йўл билан тузилган аралашмадан романцемент ишлаш технологияси табиий мергеллардан ишлашга қараганда бирмунча мураккаб. Бундан ташқари, худди ана шунча маблағ сарфлаш ва ана шу ускуналарнинг ўзидан фойдаланиш билан нисбатан анча сифатли боғловчи олиш мумкин. Бу усул асосан маҳаллий ёқилғи (ўтин, торф, паст калорияли кўмир ва сланес) дан фойдаланилган тақдирдагина ўзини оқлайди. Романцемент кукуни сув билан қорилганда калций силикатлари, алюминатлари ва ферритлари гидратланади ва калций гидросиликатлар, гидроалюминатлар ва гидроферритлар ҳосил қилади. Гидратлар жуда ҳам майда коллоид заррачалар кўринишида ажралиб чиқади ва ёпишқоқ, ёйилувчан масса ҳосил қилади. Улар цемент зарралари орасидаги ишқаланишни камайтиради ва шу билан цемент хамирини пластик қилади. Маълум вақтдан кейин хамир мустаҳкамлана бошлайди, қуюқлашади, тишлашиш жараёни ривожланади. Цемент хамири эркин сувни йўқотиши билан коагуляцияланиши (зичлашиши) туфайли мустаҳкамланади. Цемент хамири янада зичлашганидан кейин бутунлай нопластик бўлиб қолади ва берилган шаклни сақлайдиган қаттиқ жисмга айланади. Бироқ ҳали унчалик мустаҳкам бўлмайди (цемент хамирнинг бундай ҳолатига тишлашишнинг охири дейилади). Коллоид массалар янада мустаҳкамланиши ва қисман кристалланиши натижасида цементтош метиндек мустаҳкам бўлиб қолади. Гипс портландцементда қандай рол ўйнаса, бу ерда ҳам ана шундай рол ўйнайди, яъни у тишлашиш жараёнини секинлаштирувчи вазифасини ўтайди. Гипс цементнинг асосий компоненти, яъни нисбатан осон эрийдиган калций алюминатлари билан ўзаро таъсир этишади ва уларни қийин эрийдиган моддаларга айлантиради, натижада тишлашиш жараёни секинлашади. Гипсдан қанча қўшиш кераклиги романцемент таркибидаги алюминатлар миқдорига боғлиқ: одатда 5% дан ошмайди. Баъзан цемент мустаҳкамлигини ошириш мақсадида гипсдан кўпроқ қўшилади.Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling