Гидрогенланадиган ёғ змеевиклар орқали босими 3 мпа дан кам бўлмаган тўйинган буғ ёрдамида 180-200


Download 213.95 Kb.
Sana25.02.2023
Hajmi213.95 Kb.
#1231854
Bog'liq
Laylo kurs ishi chizmasi


Рафинацияланган мой ёки ёғ хисоблагич (3) орқали цех резервуари(1)га келиб тушади, у ердан мой насос (7) ёрдамида автоклавлар(7)дан бирига узатилади (жараён узлуксиз бўлганда схемадаги автоклавлардан чапдаги биринчисига) автоклавга тушишдан олдин, мой регенератив иссиқлик алмашгич(19)да тайёр саломас иссиқлигидан фойдаланиб иситилади. Бу ерга иссиқ саломас йиғгич(21)дан насос (20) ёрдамида узатиб берилади. Гидрогенлаш жараёни бошлангач, ёғ биринчи автоклав(7)дан аста секин ва узлуксиз равишда иккинчи ва кейин учинчи (7) автоклавларга ўтиб боради. Жараён тугагач охирги автоклавдан тайёр саломас саломасйиғгич(21)га оқим тушади. Гидрогенлаш даврий олиб борилганда эса ҳар бир автоклавда жараён то саломас тайёр бўлгунича давом этади ва саломаслар пастки бўшатиш патрубкаси орқали саломасйиғгич(21)га туширилади.


Гидрогенланадиган ёғ змеевиклар орқали босими 3 МПа дан кам бўлмаган тўйинган буғ ёрдамида 180-2000Сгача қиздирилади. Автоклавлардаги жараён ҳарорати автоматик бошқарилади. Автоклавдаги ортиқча реакция иссиқлигини чиқариб олиш учун алоҳида контур орқали насос (2) ёрдамида автоклавнинг совитувчи змеевикларига гидрогенланадиган ёғ берилади.
Керак бўлганда, мой иссиқлик алмашгич(4)да сув билан қўшимча совитилади. Одатда змеевикларда исиган резервуар(1)га қайтарилади. Биринчи автоклавда ёки исталган автоклавлардан бирида жараённи олиб бориш учун дозаловчи насос (15) ёрдамида сиғимлар(16)дан ишлатиладиган–паспортли катализатор деб аталувчи, янги ва кўп марта ишлатилган катализатор аралашмасининг 3-5% ли суспензияси берилади.
Водород, автоклавларга компрессор ёрдамида иситкич (8) орқали юборилади. Автоклавлардаги ортиқча водород эса циркуляцион водород тозалаш системасига келиб тушади. Узлуксиз схема бўйича ишлаганда саломас охирги автоклавдан, даврийда эса-хар бир автоклавдан саломасйиғгич(21)га тушади. Бу ерда саломасдан ортиқча водород ажралади, сўнг саломас насос (20) ёрдамида иссиқлиқ алмашгич (19) орқали совутгич(9)га узатилади. 100-1500Сгача совутилган саломас фильтрлар(10)да фильтрланади, саломаснинг дастлабки хира порцияси сиғим(17)га йиғилади. У ердан насос (18) орқали фильтрлашга қайтарилади. Тиниқ саломас сиғим(11)га тўпланади, у ердан насос (12) ёрдамида омборга жўнатилади. Фильтрлар(10)да ажратиб олинган катализатор аралаштиргичлар(14)да йиғилади. Бу ерда мой билан аралаштирилиб насос (13) ёрдамида паспортли катализатор сиғими(16)га узатилади ва янги катализатор билан аралаштирилади.
Агар саломасйиғгичларда катализатор чўкса, уни шестернали насос (22) ёрдамида ишлатиладиган катализатор сиғими(16)га узатилади. Системани атмоферага продувка қилиш маҳсус гидрозатвор орқали амалга оширилади. Автоклав (7) ва саломасйиғгичлар ҳимоя клапанлар (6) билан жиҳозланган, автоклавлардан саломас намунасини олиш учун намуна олгич(5)дан фойдаланилади.

Республикамиз саноат корхоналарида қўлланалаётган реактор-автоклавни умумий кўриниши 3.11-расмда кўрсатилган. Сиғими 12,5 м3 бўлган реактор, кислотага чидамли пўлатдан ясалган бўлиб, сферик қопқоқ ва тагликдан иборат.
Аппарат ўқи бўйлаб трубинали аралаштиргичи бўлган вал (1) ўтган бўлиб, редуктор орқали электромотор(2)га бириктирилган. Аппарат қопқоғида люк (3), водородни кириши ва чиқиши, катализатор суспензияси учун патрубкалар мавжуд. Реактор остида аппаратни бўшатиш учун патрубка (7) жойлашган.
Турбинали аралаштиргич остида водород барбатери (6) бўлиб, у тешиклари диаметри 2мм бўлган ҳалқасимон кўринишидаги икки трубадан иборат. Трубинали мешалка устида аппарат переметри бўйича олтита змеевикли иссиқлик алмашгич (4) ўрнатилган бўлиб, улардан учтаси гидрогенлашдан олдин мойни қиздириш учун ишлатилса, қолган учтаси тайёр маҳсулот – саломасни совутиш учун ишлатилади.
Узлуксиз гидрогенлаш учун реакторда қуйиш патрубкаси (5) мавжуд.


Download 213.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling