Гидрогеология асослари
IV. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Download 417.89 Kb. Pdf ko'rish
|
2021-04-22 1619075521
- Bu sahifa navigatsiya:
- билиши керак
IV. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар: 1. Гидрогеология фанининг мақсади, вазифалари ва ўрганиш объекти; 2. Ерда табиий сувларнинг айланма харакати; 3. Қуруқликнинг сув баланси; 4. Ер ости гидросферасининг тузилиши; 5. Тоғ жинсларининг сув-коллекторлик ҳоссалари; 6. Ер ости сувлари кимёвий таркибининг шаклланиш шароитлари; 7. Ер ости сувлари динамикаси; 8. Ер ости сувлари таснифи; 9. Ер ости сувларининг турлари ва уларнинг шаклланиши; 10. Аэрация зонаси сувлари; 11. Гурунт сувлари; 12. Қатламлараро сувлар; 13. Дарзлик сувлари; 14. Ичимлик сувларига қўйиладиган талаблар; 15. Сувнинг суғориш учун яроқлилигини баҳолаш; 16. Сизот сувлар режими ва балансини ўрганиш; 17. Сизот сувлар режими ва балансини ўрганиш натижаларини қайта ишлаш; 18. Суғориладиган худудларда тарқалган сизот сувлари режимини ўрганиш. Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади. 6 3. V. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар) Гидрогеология асослари фанини ўзлаштириш натижасида талаба: - ер ости гидросферасининг тузилиш ҳусусиятларини; - табиий сувларнинг ўзаро боғлиқлигини; - турли ўйллар билан ҳосил бўлган (сизот, қатламлараро, дарзлик ва бошқа) сувларнинг майдон бўйлаб тарқалиш ва шаклланиш шароитларини; - асосий геологик (муҳандис-геологик, криоген) ва гидрогеологик жараёнлар ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқ эканлигини; - ер ости сувлари таснифини; - ер ости сувлари харакатининг асосий қонуниятларини (Дарси қонуни); - ер ости сувлари кимёвий таркиби шаклланишининг асосий омиллари ва жараёнларини; - сувли эритмаларнинг кимёвий таркибини ва тоғ жинсларининг фильтрлаш ҳоссаларини аниқлаш бўйича лаборатория усуллари ҳусусиятларини; - гидрогеология амалиётида тарқалган баъзи бир фильтрацияга доир масалаларни хал этиш усулларини; - гидрогеологик хариталар ва кесмалар тузиш ҳусусиятларини ва юкламаларини билиши керак; Гидрогеология асослари фанини ўзлаштирган талаба: -айрим майдонлар бўйича уларнинг гидрогеологик шароитларини олдиндан баҳолаш учун геологик, геоморфологик ва геоэкологик маълумотлар таҳлил қилиш ; - гидрогеологик хариталар ва кесмаларни ўқиш ва тузиш, уларда акс эттирилган гидрогеологик шароитлар ҳақида ҳулосалар чиқариш; - Дарсининг чизиқли қонунидан фойдаланиб гидрогеология амалиётида тарқалган баъзи бир фильтрлашга доир масалаларни ечиш; - табиий сувларнинг кимёвий таркиби ўйича олинган маълумотларни қайта ишлаш; - хисоб-итоб йўли билан ва лаборатория усулларида қумли жинсларнинг фильтрлаш коэффициентларини аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши керак; Гидрогеология асослари фанини ўзлаштириш орқали талаба: - ер ости гидросферасининг тузилиши ва турли шароитларда шаклланган (гурунт, қатламлараро, дарзлик ва бошқа) ер ости сувлари ҳақида назарий билимлардан амалда фойдаланиш; - гидрогеологик ва гидрогеокимёвий ахборотларни қайта ишлаш ва бир қатор тарқалган фильтацияга доир масалаларни хал этиш; - гидрогеологик луғатлардан самарали фойдаланиш; - гидрогеологик хариталар ва кесмалар билван ишлаш; - табиий сувлар таркибини лабораторияларда тадқиқ қилиш ва тоғ жинсларининг фильтрацион ҳусусиятларини аниқлаш; - олинган билимлардан геология-гидрогеология амалиётида тарқалган баъзи бир масалаларни ечиш учун фойдаланиш; - геологик ва гидрогеологик ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш усулларини амалиётда қўллаш; 7 - табиий сувларнинг мавкроомпонентли таркибини аниқлаш бўйича лаборатория тадқиқотларини ўтказиш ва қумли жинсларнинг фильтрлаш қобилятларини баҳолаш; - ер ости сувларининг тарқалиш шароитлари, таркиби ва ҳоссалари бўйича айрим маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш; - гидрогеологик хариталар ва кесмаларни тузиш ва таҳлил қилиш; - гидрогеологик шароитлари кўриб чиқилаётган худудлар (майдонлар) бўйича дастлабки тушунтирув ёзувларини ишлаб чиқиш; - касбга доир масалаларни ечиш учун турли манбалардан олинган ахборотлардан фойдаланиш; - ўз устида доимий ишлаш малакасига эга бўлиши керак. Download 417.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling