3
Фан/модуль коди
GEO203
Ўқув йили
2020-2021
Семестр
3
ECTS - Кредитлар
4
Фан/модуль тури
Мажбурий
Таълим тили
Ўзбек/рус
Ҳафтадаги дарс
соатлари
2
1.
Фаннинг номи
Аудитория
машғулотлари
(соат)
Мустақил
таълим
(соат)
Жами
юклама
(соат)
Гидрогеология асослари
30
90
120
2.
I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга Ер ости сувларининг тарқалиши,
ҳосил бўлиши ва
фойдаланиш шароитлари, уларнинг харакатланиш
қонуниятлари, кимёвий
таркибларининг шаклланиши, органолептик ва
физикавий ҳоссалари, ер ости сувларини тадқиқ этишнинг асосий усуллари
ҳақидаги назарий билимларни бериш, уларга сувли эритмаларнинг кимёвий
таркибини ва тоғ жинсларининг фильтрацион ҳусусиятларини аниқлаш
бўйича лаборатория тадқиқотларини ўтказишда амалий кўникмаларга эга
бўлишга ҳамда кенг қамровли фильтрацияга доир вазифаларни ҳал этишга
тайёрлашдан иборат.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-мавзу. Гидрогеологиянинг фан сифатидаги тавсифи. Ер
гидросфераси, Ерда сувнинг айланма харакати. Қуруқликнинг сув
баланси.
Гидрогеологиянинг
предмети,
вазифалари
ва
бўлимлари.
Гидрогеологиянинг
табиий-илмий
фанлар
тизимидаги
ўрни.
Гидрогеологиянинг ривожланиш тарихи ва аҳамияти. Ўзбекистоннинг
минерал
хом-ашё
базасида
хўжалик-ичимлик
мақсадларида
фойдаланиладиган ер ости сувларининг ўрни. Ер
гидросферасининг
чегаралари, хажми ва шаклланиши. Атмосфера, ер усти ва ер ости сувлари.
Гидросферадаги асосий жараёнлар. ВСувларнинг гидрогеологик ва
геологик айланма харакатлари: тармоқлари, ҳосил бўлиш
механизми ва
миқёси. Ер юзида сувлар айланма харакатларининг гидрогеологик ва
геологик аҳамияти ва ўзаро боғлиқлиги.
Сув мувозанатини
мувоффиқлаштириш. Табиий сувлар балансидаги асосий элементлар
тавсифи ва миқдорий кўрсатгичлари: ёғин сочинлар,
конденсация,
буғланиш, ер усти ва ер ости оқимлар.
2-мавзу. Ер ости гидросферасининг тузилиши. Тоғ жинсларидаги
сув
турлари.
Тоғ
жинсларининг
сув-коллекторлик
(гидрогеологик)ҳоссалари.
Ер ости гидросфераси элементлари – ер ости сувларининг аэрация
зоналари ва тўлақонли сувга тўйиниши, криолит зонаси. Гидрогеосфера
тузилишини белгиловчи асосий омиллар.
Сувларнинг фазовий холати
диаграммаси. Ер ости сувларининг эркин - буғсимон, гравитацион сув ва
надкритик,
боғланган
-
физик
ва
кимёвий
боғланган,
4
иммобилизацияланган ва қаттиқ холатларда бўлиши. Тоғ жинсларининг
бўшоқланиши. Бўшоқланиш турлари ва уларнинг миқдорий қийматлари.
Тоғ жинсларининг намлиги ва намлик хажми. Тоғ
жинсларининг сув
бериш ва сув ютиш ҳоссалари ва уларнинг миқдорий қийматлари.
Водоотдача и водопоглощение горных пород. Основные виды (типы)
влажности, влагоемкости, водоотдачи и водопоглощения, и их
количественное выражение. Тоғ жинсларининг сув ўтказувчанлик ва
фильтрлаш ҳоссалари. Сув ўтказувчанлик ва фильтрлаш коэффицентлари,
уларнинг ўзаро боғлиқлиги Сув ўтказувчанлик бўйича тоғ жинсларининг
таснифи.