Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўҒрисида


-§. Юк етиб келгандан сўнг уни сақлаш ва бериш


Download 30.38 Kb.
bet6/9
Sana27.01.2023
Hajmi30.38 Kb.
#1130293
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ВМҚ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ

4-§. Юк етиб келгандан сўнг уни сақлаш ва бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Юкни олувчи гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни қабул қилиш учун юк жўнатувчи кўрсатган вақтда юкни етказиш аэропортига етиб келиши зарур.
Юкни олувчи юкни етказиш аэропортига ўз вақтида етиб келмаган тақдирда, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар етиб келганлиги ҳақида юкни олувчига хабар бериш юк уни етказиш аэропортига етказган ҳаво кемасидан тушириб олинганидан сўнг 3 соат ичида амалга оширилиши керак.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Юк ташувчи гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни фақат авиа юкхати (накладной)да кўрсатилган юк қабул қилувчига, ёхуд у томондан юкни олиш ваколатлари берилган ҳамда авиа юкхати (накладной)да кўрсатилган шахсга топширади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг топширилиши юкнинг бутлигини таъминлаш чоралари кўрилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ташувчи гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни авиа юкхати (накладной)да кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг қабул қилувчига беради ва юк топширилганлиги фактини юк қабул қилувчининг авиа юкхати (накладной)нинг нусхасида қабул қилувчи имзоси билан тасдиқлайди, булар охирги ташувчида юкнинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги тилхат ва ташиш шартномаси бажарилганлигини тасдиқловчи далил сифатида қолади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни суриштирув, дастлабки тергов ёки суд органларининг талабига кўра ёхуд юкни олувчи йўқлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни юкни олувчига топшириш ҳисобланади, бунда ташувчи юкни жўнатувчига ёки юкни олувчига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар бундай тарзда топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда юкнинг бу турда топширилиши асосланганлигини исботловчи ҳужжатларни (нарсаларнинг олиб қўйилганлиги, тақдим этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчининг баённомаси, суд мажлисининг баённомасидан қўчирма, талаб қилиб олинмаган юкни топшириш далолатномаси) тақдим қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Агар юкни олувчи гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган етказиш пунктига етиб келганлиги тўғрисидаги хабарнома жўнатилгандан сўнг юкни талаб қилиб олмаса, қабул қилишдан бош тортса ёки қабул қила олмаса, ташувчи юкни жўнатувчига гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни юкни олувчига бериш имкони йўқлиги ҳақида хабар беришга ва юкни жўнатувчи гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар бўйича қарор қабул қилгунига қадар уларни юкни жўнатувчи ҳисобига сақлаш учун ўзида қолдиришга мажбур.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Юкни олувчи хабардор қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида юк олиб кетилмаган ва бу юкка нисбатан юк жўнатувчининг бирор-бир қарори олинмаган бўлса, бундай юк талаб қилиб олинмаган деб ҳисобланади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 30.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling