Гигиена и качество пищевых товаров


Гигиеник сертификатлаш тартиби


Download 95.5 Kb.
bet3/5
Sana24.12.2022
Hajmi95.5 Kb.
#1055817
1   2   3   4   5
Bog'liq
14 мавзу гигиен

Гигиеник сертификатлаш тартиби
Маҳсулотни гигиеник сертификатлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
аризани қабул қилиш;
аризага илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш;
маҳсулот экспертизасини амалга ошириш режасини тузиш;
гигиеник сертификатни бериш бўйича ишларни амалга ошириш учун шартнома тузиш;
ишлаб чиқариш объектида санитария текширувини олиб бориш ҳамда лаборатория синовлари учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш;
лаборатория синовларини ўтказиш;
гигиеник сертификатни бериш.

Илгари сертификатланмаган (синалмаган) махсус қўлланиладиган биологик фаол моддаларни ишлатиш билан боғлиқ маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки четдан олиб кириш вақтида ёхуд озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларини ташкил этиш вақтида ҳудудий ДСЭНМ тегишли рухсатномани олиш учун Ўзекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачига мурожаат қилади. Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи томонидан рухсатнома бериш уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


Рухсатнома олган маҳсулот Ўзбекистон Республикаси Давлат эпидемиологик назорат департаменти томонидан юритиладиган маҳсулотлар реестрига киритилади (шунингдек рухсатнома қайд этилади). Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ДСЭНМ орқали ҳудудий ДСЭНМ раҳбарларига маҳсулотлар реестрини тақдим этади.
Агар маҳсулот ўзининг келиб чиқиши бўйича ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига мансуб бўлса, масъул санитария врачи аризачидан ҳужжатларни олган сананинг эртаси кунидан кечиктирмай ветеринария ёки фитосанитария хулосаларини берувчи ваколатли органларга мурожаат қилади.
Ветеринария ёки фитосанитария хулосалари туман (шаҳар) давлат ветеринария назорати органлари ёки ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари томонидан берилади.
Давлат ветеринария назорати органи белгиланган тартибда йигирма кунгача муддат билан ажратиш-чеклаш тадбирларини (карантин) тайинлаши мумкин. Бунда ветеринария хулосасини бериш тартиб-таомили карантин муддати тугагунигача тўхтатиб турилади. Ветеринария ёки фитосанитария хулосасини тайёрлаш ва бериш муддати уч иш кунидан ортмаслиги керак.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари тегишли хулосаларни олиш учун ветеринария ва фитосанитария назорати органларига мустақил мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling