Гигиена и качество пищевых товаров


Гигиеник сертификатни расмийлаштириш ва бериш тартиби


Download 95.5 Kb.
bet5/5
Sana24.12.2022
Hajmi95.5 Kb.
#1055817
1   2   3   4   5
Bog'liq
14 мавзу гигиен

Гигиеник сертификатни расмийлаштириш ва бериш тартиби

Маҳсулотларни экспертиза қилиш натижаларини таҳлил этиш асосида масъул санитария врачи томонидан белгиланган шаклдаги гигиеник сертификат расмийлаштирилиб, унда санитария-гигиена хавфсизлиги, бактериологик, токсикологик, радиологик хавфсизлик нормалари талабларига мувофиқлик асослаб берилади. Шу билан бирга маҳсулотнинг инсон саломатлиги ва атроф муҳит учун зарарсизлиги ва хатарли эмаслиги кафолатланади.


Гигиеник сертификат ариза берувчига ҳудудий ДСЭНМ бош врачининг имзоси билан берилади, бу имзо ушбу органнинг муҳри билан тасдиқланади, унга синовлар баённомаларининг кўчирма нусхалари илова қилинади.
Башарти, гигиеник сертификатлаш билан бир вақтда маҳсулотнинг фитосанитария ёки ветеринария меъёрлари ва талабларига мувофиқлиги синовдан ўтказилган бўлса, ариза берувчига тегишли фитосанитария ва ветеринария хулосаси ҳам берилади.
Фитосанитария ёки ветеринария хулосаси олинганлигини назарда тутган ҳолда гигиеник сертификатни бериш муддати 14 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бошқача ҳолларда ҳудудий ДСЭНМ бош врачи ариза берувчини гигиеник сертификат бериш муддати узайтирилганлиги ҳақида асосларни кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга гигиеник сертификат 3 йил муддатга, чет элдан олиб кирилаётган маҳсулотга эса – унинг яроқлилик муддати тугагунигача берилади (партия).







Лекция № 14

Download 95.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling