Гипертония касаллиги


Download 155 Kb.
bet1/6
Sana07.03.2023
Hajmi155 Kb.
#1245431
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Гипертония касаллиги

ГИПЕРТОНИЯ КАСАЛЛИГИ

  • т.ф.н. Сайдалиев Р.С.

Гипертония касаллиги

  • Бу кон босимининг тургун кутарилиши, яъни систолик босим 140, диастолик босим 90 дан баланд булиши. Нормада систолик босим 139 дан ошмаслиги, диастолик босим 89 дан паст булиши керак. 1993-йил США миллий комитети тавсиясига кура систолик босим 129 дан ошмаслиги, диастолик босим 84 дан ошмаслиги керак. Клиникада кон босими 140/90 дан ошмаслиги керак.
  • Ривожланган мамлакатларда кон босими баланд юрганлар 20-30%ни ташкил килади. Кон босими кутарилиши ИБС мия инсульти ва юрак етишмовчилиги келтириб чикарувчи асосий факторлардан хисобланади.

Этиологиясига кура АГ 2 гурухга булинади

  • Бирламчи (эссенциал гипертония)- бутун бошка симптоматик АГларни истисно килган холда ГК куйилади.
  • Иккиламчи (симптоматик АГ)- алохида гипертония касаллиги булмай, бошка касалликларнинг бир куриниши хисобланади, масалан, буйрак касалликлари, эндокрин касалликлар, томир касалликлари (коарктация, аорта атеросклерози)

Этиологияси

  • Умуман олганда ГК келиб чикиши номаълум булсада унга олиб келувчи бир канча сабаблар мавжуд
  • Наслий омил
  • Физик юкламанинг пастлиги, яъни гиподинамия. Жисмоний машклардан холи организм нафакат мушакларнинг адаптация хусусиятининг пасайишига, балки кон айланиш, нафас олиш системаларида адаптация механизмлари пасаяди. Бундай дез адаптация ГКнинг ривожланишига олиб келади.
  • Семириш. Метаболик бузилишлар, кон томир эндотелиал бузилишига, махаллий томир тонус регуляцияси прессор хусусияти ривожланишига сабаб булади. Бундан ташкари гиперлипидемия кузатилади.

Давоми

  • Туз махсулотларини куп истеъмол килиш. Катта одамларда суткалик туз кабул килиш микдори 3-4 граммни ташкил килиши керак. Ривожланган мамлакатларда кундалик туз микдори 18-19 граммни ташкил килади. Янги Гвиена, Аляска, Венесуэла хиндуларининг кунлик туз микдори 3-4 граммдан ошмайди ва уларда ГК жуда кам учрайди. Туз кабул килинганда осмотик босим кутарилади, хужайралардан ташкари суюклик куплаб тупланади ва ОЦК ошишига сабаб булади ва юрак зарб хажми кучаяди. Хужайра ичида натрий купайиши натрий ва кальций алмашинув механизмига мувофик калций микдори хужайра ичида хам ошади ва натижада силлик мушаклар тонуси ошишига сабаб булади.
  • Кальций ва магний дефицити. Юмшок сув ичадиган ахолида хам ГК ривожланар экан. Каттик сув ичадиган ахолида кон босими кам учрайди.

Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling