Глобал Тезкор Қурилиш
Download 16,97 Kb.
|
Хокимиятга даъво аризаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАЪВО АРИЗАСИ
- Илова: 1. Икки томонлама тузилган шартнома нусхаси 2. Б ажарилган ишлар юзасидан тузилган Ф-3 нусхаси
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судига Давогар: “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖ Манзили: Қизириқ тумани Қишлоқозон МФЙ х/р 20208000405388592001 АТ Халқ банки Қизириқ туман филиали МФО: 00753 ИНН: 308482724 Индикс:190800 Қарздор: Қизириқ туман Хокимлиги Манзили: Қизириқ туман “Шодлик” МФЙ ШХ/В : 100022860222157011204018002 Ўз.Рес. Молия вазирлиги ғазначилиги: Тошкент шахар марказий банки ХККМ МФО: 00014 ИНН: 200492088 Индикс:190800 ДАЪВО АРИЗАСИ Қизириқ туман “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖ (бундан кейин матнда даъвогар дейилади) хамда туман Хокимлиги (бундан кейин матнда қарздор дейилади) билан тузилган 2021-йил 5-июл кунидаги 21 000 000 сўмлик жорий таъмирлаш шартномасига асосан туман Хокимлигининг хожатхона биносини жорий таъирлаш ҳамда сан-техника жихозлари ўрнатиш ишлари бажарилган. Ушбу шартнома 2021-йил 31- декабр кунигача тузилган бўлиб, шартнома муддати тугагунга қадар 21 000 000 сўмлик кўзда тутилган ишлар бажарилган ва туман Хокимлиги шартнома муддати тугагунга қадар шартнома суммасини тўлаб беришни ўз зиммасига олган. Туман Хокимлиги 2022-йил тўлов муддатидан 90 кун ўтиб ушбу маблағни оғзаки талаб қилишимизга қарамай тўламасдан келмоқда. Туман Хокимлигига ушбу қарздорликни тўлаб бериши учун 2023-йил 1-март кунидаги 03-сонли билдириш хати юборилган. Шунга қарамасдан қарздор қарзини тўламасдан келмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва 29.08.1998-йилдаги 670-1-сонли “Хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг шартномавий хуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 25, 32- бандларига асосланиб СЎРАЙМИЗ “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖ фойдасига қарздор Қизириқ туман Хокимлигидан 21 000 000 сўм маблағни ундириш тўғрисида хал қилув қарори чиқаришингизни; Мазкур шартномага асосан “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖнинг 2022-йил 1-январдан буён моддий ва маънавий зарарини қоплаш учун мазкур шартноманинг 6-БОБ 6.2 бандига асосан тўлов муддатининг кечиктирилган хар бир куни учун 0.5 % миқдорида пения ундириб беришда хамда давлат божини қарздордан ундиришда амалий ёрдам беришингизни. Мазкур иш юзасидан чиқарилган барча суд хужжатларини ва ижро варақасини электрон хужжат тарзда тегишли мажбурий ижро бюросига юборишинигзни. Ушбу даъво аризасига қуйидаги хужжатларни илова қиламиз. Илова: 1. Икки томонлама тузилган шартнома нусхаси 2. Бажарилган ишлар юзасидан тузилган Ф-3 нусхаси 3. Солиштирма далолатнома нусхаси 4. Билдириш хати нусхаси “Глобал Тезкор Қурилиш” МЧЖ: Б.Жўраев Download 16,97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling