– уларнинг сифати, ва муҳим хусусиятлар нуқтаи
назаридан тавсифловчи қўшимча
мезонлар қўлланилади.
Глобал муаммоларнинг таснифи.
Глобал муаммоларнинг келтирилган мезонлари ва ўзига хос хусусиятлари
асосан мазкур соҳадаги аксарият тадқиқотчиларнинг қарашларини акс этти-
ради ва глобал муаммоларни бошқа барча муаммолардан фарқлаб, аниқ
айтиш имконини беради. Бунда у ёки бу муаммонинг кескинлик ва муҳимлик
даражасини белгилаш, унинг бошқа муаммолар билан ўзаро нисбатини
аниқлаш учун одатда турли таснифлашлар амалга оширилади, улар алоҳида
гуруҳларга ажратилади.
Таснифлаш бирдан-бир мақсад ҳисобланмайди, балки ҳозирги даврнинг ўта
кескин зиддиятларини комплекс ўрганишнинг муҳим элементи сифатида
амал қилади ва мазкур муаммоларни уларнинг ўзаро алоқаси ва бир-бирини
тақозо этиши нуқтаи назаридан ўрганиш имконини беради. У муҳим алоқа-
ларни фарқлаш, устуворликларни ва объектив мавжуд глобал муаммолар-
нинг кескинлашув даражасини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари,
таснифлаш глобал муаммоларнинг тизимли ўзаро алоқасини янада теранроқ
тушунишга кўмаклашади ва амалий қарорлар қабул қилиш кетма-кетлигини
белгилашга ёрдам беради.
Асосий глобал муаммолар тизими.
Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари ўз ҳолатини
вақтда тинимсиз ўзгартирадиган ягона, фаол ва очиқ тизим
ҳисобланади, чунки унга умуминсоний аҳамиятга молик бўлган
янги муаммолар кириши, аввалги муаммолар эса, уларнинг ечилишига
қараб, йўқолиши мумкин. Рим клубининг асосчиси ва биринчи
президенти А.Печчеи бу ҳолатга эътиборни қаратиб, инсоният
қаршисида кўндаланг бўлган аксарият муаммолар «бир-бири билан
маҳкам чирмашиб олди, улкан спрут чангали янглиғ бутун сайёрани
ўз исканжасига олмоқда... ечилмаган муаммолар сони ўсиб
бормоқда, улар янада мураккаброқ тус олмоқда, уларнинг
чирмашуви янада чигаллашмоқда, уларнинг «исканжаси» эса
сайёрамизни ўз чангалида тобора қаттиқроқ сиқмоқда»,
деб ёзган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |