Глобалласыў шараятында Өзбекстан ҳәм дүнья мәмлекетлери шериклиги Ўкув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар


Download 48.5 Kb.
bet2/3
Sana11.11.2023
Hajmi48.5 Kb.
#1767107
1   2   3
Bog'liq
dopolnitelniy leksiya

бошланиши
1991 йил 1 сентябрдан бошлаб жаҳон харитасида янги мустақил Ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши, Европа ва Осиё давлатлари билан халқаро майдонда мустақил сиёсат юрита бошлаши. Янги давлатнинг хавфсизлик ва барқарор тинчлик учун доимо қатъий кураш олиб боради. Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакати эканлиги.
ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида халқаро муносабатларининг ривожланишида ғоят муҳим воқеалар содир бўлди. Социалистлик система парчаланиб Европанинг қатор мамлакатлари мустабид тизим зулмидан қутилиб демократик ривожланиш йўлига ўтди. Собиқ СССР ўрнида мустақил давлатлар пайдо бўлиб улар жаҳон ҳамжамиятига бевосита қўшилиб халқаро муносабатларнинг алоҳида субъектларига айландилар.
1991 йилда СССР тарқалиб кетгач жаҳон ривожланишида янги мураккаб бир давр юзага келди.
Биринчидан, давлатлараро муносабатлар тизимидаги мувозанат бузилди. Жаҳонда сиёсий-иқтисодий бўлиниш рўй берди. Кўчлар марказигача асосан икки жойда тўпланган, дунё икки қутбли бўлган бўлса, энди вазият ўзгарди, дунё кўп қутбли бўлиб қолди, назорат қилиш қийинлашди.
Иккинчидан, жаҳон мамлакатлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик ва зиддиятлар янада ўсди.
Учинчидан жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида ижтимоий осойишталикка қарши хавф-хатарлар ўсиб бораяпти.
Бой ва камбағаллар ўртасида мулкий тафовутнинг кучайиши, ишсизликнинг, қашшоқликнинг авж олиши, бир қатор минтақаларда миллий-этник ва диний низоларнинг келиб чиқиши экстремизм ва фундаментализм каби илатларнинг кучайиши ижтимоий-сиёсий баркарорликка путур етказувчи омиллар хисобланади.
Тўртинчидан ядро уруши хавфи анча камайган бўлса ҳам ҳали оммавий қирғин қуролининг кўп миқдорда сақланаэтганлиги ва бундай қуролга эга бўлаётган давлатлар сафининг ортиб бориши, шунингдек экологик муаммоларнинг кучайиши ҳам жаҳон тараққиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига муносиб ўрин эгаллаши учун асосий шарт-шароитлар бу унинг жуғрофий-сиёсий жаҳатдан қулай минтақада эканлигидир. Биринчидан, Ўзбекистон марказий Осиё мантақасининг транспорт, бой ҳамда мустақил энергетика омиллари марказида жойлашган.
Иккинчидан, Ўзбекистон қулай табиий-иқлим шароитига эга. Бизда қадимий деҳқончилик маданияти ва бой минерал-ҳамашё ресурслари бор.
Учинчидан давлатимиз нафақат ўзини ўзи таъминлайдиган, балки четга чиқаришга Иқтисодиётнинг асоси бўлмиш муҳим тармоқларга эга.

Тўртинчидан Ўзбекистоннинг инсоният цивилизациясида салмоқли ўрни бор. Юртимиз маънавий меросга бой.


Шу билан бирга Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиб мустақил ривожланигшида салбий таъсир кўрсатувчи қатор қийинчиликлар ҳам мавжуд. Булар қуйидагилар:
Биринчидан, жуғрофий-стратегик тарафдан олиб қарасақ, Марказий Осиёда коммуникациялар номақбул ривож топгани ва унинг тармоқлари анча бузилганлигини кўрамиз. Иккинчидан, марказий Осиёда сув ресурслари чекланган ва Ороль денгизи билан боғлиқ экологик фалокат таъсири сезилади.
Учинчидан, минтақада хавфсизлик тизими алоҳида эътиборни тақозо этади. Бу ерда атрофдаги кучли давлатлар ва сиёсий кучлар марказларининг бир-бирига мос келмайдиган таъсир этиш истаклари борлигини ҳам хисобга олмасдан бўлмайди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги ютуқлардан муҳими, унинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олганидир.
1991 йил 31 августа Олий Кенгаш ВИ сессиясида қабул қилинган Мустақиллик ҳақидаги баёнотда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги йўли аниқ қилиб белгиланган эди. Жумладан унда: Халқаро ҳамжамиятнинг тўла хуқуқли аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларда мустақил давлат, халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида қатнашади, унинг мақсаблари мустаҳкам тинчлик, қуролсизланиш, ўз худудини қуроль яроғлардан холи қилиш, ядровий қуролни ва бошқа оммавий қирғин қуролларини йўқотиш, суверен давлатлар ўртасидаги низо ва зиддиятларни ҳал этишда куч ишлатиш ва тазийиққа йўл қўймасликдан иборат — деб қайд қилинди.
Биринчи Президент И.Каримов ўзининг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тарақиёт йўли» китобида мамлакатимизнинг мустақил ташқи сиёсатини назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17 моддасида мамлакатимиз ташқи сиёсатининг қоидалари қонунлаштирилди. Бу қоидалар Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий тамойиллари тўғрисидаги Чет эл инвестициялари тўғрисидаги,инвесторлар ва инвестицияларга кафолат бериш туғрисидаги,Ташки иқтисодий фаолият тўғрисидаги хужжатларда ўз ифодасини топди.Ўзбекистон Биринчи Президенти И.Каримовнинг бирлашган миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 48 (1993) ва 50-юбилей (1995 сессияларидаги нутқларида мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош йўналишлари белгилаб берилади.

Ўзбекистон ҳукумати республика ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:


мафкуравий қарашлардан қатъий назар ҳамкорлик учун очлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни саклашга содиқлик:


давлатнинг суверен тенглиги ва чегаралар дахлсизлигини хурмат қилиш:

бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик:


низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш:


куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик:


ички миллий қонунлар ва ҳуқуқий нормалардан халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари ва нормаларининг устуворлиги:


давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлик ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиш, халқ дўстликларга кириш ва улардан ажралиб чиқиш:


тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслик:


давлатлараро алокаларда тенг ҳуқуқнинг ва ўзаро манфаатдорлик, давлат миллий манфаатларининг устунлиги:


ташқи алоқаларни ҳам икки тамонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш, бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмаслик.





Download 48.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling