Глоссарий абстракт битим – ҳақиқийлиги муайян асос мақсад билан бевосита боғлиқ бўлмаган битим. Ашёлар


Download 32.26 Kb.
bet3/8
Sana20.09.2023
Hajmi32.26 Kb.
#1682360
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Глоссари

Ҳуқуқ манбаси – ҳуқуқни ифода этилишининг юридик шакли.
Ҳуқуқий одат – узоқ давр мобайнида амалда бўлиш натижасида шаклланган ва давлат томонидан умуммажбурий қоида сифатида тан олинган юриш-туриш қоидаси.
Инсофли эгалловчи – мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олган, буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган шахс.
Инсофсиз эгалловчи – ўз эгалигининг қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган шахс.
Иш муомала одати – бирор-бир ҳужжатда ёзилган-ёзилмаганидан қатъи назар тадбиркорлик фаолиятининг бирор-бир соҳасида вужудга келган ва кенг қўлланиладиган хулқ-атвор қоидаси.
Ишлаб чиқариш кооперативи – фуқароларнинг шахсий иштироки аъзоларнинг (иштирокчиларнинг) мулки билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш учун аъзолик негизидаги ихтиёрий бирлашмаси.
Ишончнома – бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат.
Жамоат бирлашмалари – маънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмалари.
Жамоат фонди – юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти.
Кафиллик – бир шахс - кафилнинг бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиши.
Кафолат – банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг илтимосига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефитсиар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга ёзма мажбурият бериши.

Download 32.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling