Казуал битим – мазмун жиҳатидан муайян мақсадга эришишга қаратилган ва ҳақиқий деб ҳисобланиши учун мавжуд асосга бевосита боғлиқ бўлган битим.
Консенсуал битим - ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро келишиш ва бундай келишувни лозим тартибда расмийлаштириш пайтида вужудга келадиган битимга айтилади. Мулк ижараси, маҳсулот етказиб бериш, пудрат, контрактатсия сингари шартномалар консенсуал битим ҳисобланади.
Масъулияти чекланган жамият – бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда улушларга бўлинган хўжалик жамияти.
Матлубот кооперативи – иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзолигига асосланган, унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга ошириладиган ихтиёрий бирлашма.
Майда маиший битим – фуқароларнинг кундалик маиший эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ва суммаси юқори бўлмаган битимлар.
Мол-мулк – маълум шахсга (фуқаро ёки юридик шахсга) эгалик ҳуқуқи билан тегишли айрим ашёлар ёки ашёларнинг йиғиндиси.
Муассаса – бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот.
Муддатли битимлар - тарафлар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг вужудга келиш ёки бекор бўлиш вақти кўрсатилган битимларга айтилади.
Мулк – мулкдорнинг ўз мол-мулкига нисбатан, учинчи шахснинг ўзганинг мол-мулкига ҳамда мулкдор ва ашё ўртасидаги алоқадорликка нисбатан муносабати.
Мулк ҳуқуқи – шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқи.
Мулкий муносабатлар – иштирокчиларнинг тенглигига, қиймат характерига, текинга ёки ҳақ эвазига амалга оширилишига, муносабат иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари бевосита уларнинг ўзлари томонидан баҳоланишига асосланадиган вужудга келиш асосида мол-мулк ва моддий неъматлар ётадиган муносабатлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |