Глоссарий агент
Download 19.92 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асимметрик ахборот
- Аффилланган шахс
- Акциядорлик жамиятининг муассислари
- Давр харажатлари
- Диверсификация
ГЛОССАРИЙ Агент - шартнома асосида “агентлик тўлови” га амал қилган ҳолда бошқа шахснинг топшириғига кура биринчи ҳисоб рақамдан иккинчи ҳисоб рақамга пул ўтказиш операцияларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсдир. Андеррайтер-шахс ёки ташкилот кўринишида бўлиб, у қиммабаҳо қоғозларни яъни янги чиқарилган акция ва облигацияларни инвесторларга сотишда жавобгарликни ва кафилликни ўз бўйнига олади. Асимметрик ахборот –биринчи гуруҳ етарли даражадаги ахборотга эга бўлиши, бошқа гунуҳнинг ахборотларга эга бўлмаслик ҳолати. Аутсайдер – корпорация ва уни бошқаришда қатнашмайдиган, “Мустақил директор” бўлмаган, корпорациянинг ишчиси бўлмаган лекин корпорациянинг акциясига эга бўлган шахс. Аффилланган шахс – корпорациянинг фаолиятига ўз таъсирини ўтказа оладиган жисмоний ёки юридик шахс. Акционер капитали – акциядорлик жамиятининг акцияларини эмиссия қилиш йўли билан шакллантирган капитали. Акциядорлик жамиятининг муассислари- акциядорлик жамиятини тузиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаган юридик ва жисмоний шахслар. Ассоциация- Тижорат ташкилотлари ўртасида улар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, умумий мулкий манфаатларни ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этиладиган бирлашма ташкил қилган жисмоний ёки ҳуқуқий шахслар бирлашмасидир. Давр харажатлари –бу бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳаражатлар ва сарфлар тушунилади: бошқарув ҳаражатлари, маҳсулотни сотиш ҳаражатлари ва умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа ҳаражатлар. Диверсификация- ҳар томонлама ривожлантириш; йирик фирмалар бирлашмалар ёки тармоқлар фаоллигини кенгайтириш. Дивиденд –бу фойданинг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан, қайта инвестиция амалга оширилганидан сўнг акциядорлар жамияти ихтиёрида қоладиган, акциядорлар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисми. Ишончнома бўйича овоз бериш –акциядорлик жамиятининг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқининг бошқа шахсга овоз беришлиши. Download 19.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling