Глоссарий Агностик агностик қарашларга эга киши. Агностицизм


Download 155.33 Kb.
bet1/10
Sana20.06.2023
Hajmi155.33 Kb.
#1631912
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Глоссарий -ФАЛСАФА (копия)




Г Л О С С А Р И Й

Глоссарий
Агностик - агностик қарашларга эга киши.
Агностицизм - Худо тўғрисида ва умуман реалликнинг ҳар қандай чегарасига етган ва мутлақ асосларини билиш мумкин эмалигини ифодалайдиган концепция.
Ахимса: (санскр.) - “зарар келтирмаслик”.
Антропоморфизм (грекча antropos – одам ва morphe – шакл, тур) - инсоний хусусиятларни жонсиз предметларга, табиатга ёки Худо тушунчасига кўчириш.
Аполоннча (Ницще): санъатдаги раионал шакллар.
Априори (билим) луғав.- аввалгидан. Тажрибадан мустақил равишда олинган, онгда аввалдан мавжуд билимни ифодалайди. Ҳиссиёт ва ақл шакллари тажрибадан сезгилар ёрдамида олинган тартибсиз билимни ташкиллаштиради, уларга алокадорлик ва тартиб бахш этади. Ҳозирги фан методологиясида фаннинг бошланғич постулатлари билимнинг априор шаклига тааллуқли деб ҳисобланади, гарчи уларни танлашда шартлилик ва конвенциаллик ҳолатлари бўлса-да.
Аскетизм – Фозил ҳаётга интилиш ва иллатлар ҳамда ёмон одатлар билан курашиш.
Атман (санскр.) - субъективга, “Мен”га, жонгакириб боришни ифодалайдиган тушунча.
Атомбарча мавжудотлар, шу жумладан, жонни ташкил этадиган матриянинг майда зарраалари (Демокрит). Дальтон атом тушунчасини химияга киритди ва бу мазкур фан учун ниҳоятда маҳсулдор бўлди.
Аватара – Худонинг инсон шакли даражасига “тушиши”.
Аксиома – исбот қилинмайдиган ва, айни пайтда, исботлашга зарурият бўлмаган бошланғич асос.
Бодхисаттва – анъанавий буддизмда ва махаяна буддизмида будда бўлишга қарор қилган шахс.
Брахман – борлиқнинг мутлақ бошланғич асоси ва ва арча дунёвий феноменларнинг чуқур мазмуни.
Буддизм – Эр авв. биринчи минг йилликнинг ўрталарида Ҳиндистонда пайдо бўлган ва Шакьямун Буддаси титулига эга Сиддхартхи Гаутамага бориб тақаладиган қадимий дунёвий дин.
Катарсис (Аристотель)- эмоционал енгиллашиш; жоннинг жисмий, ҳиссий ифлосликлардан мистик тозаланиши.
Дедукция – жузъийни умумийдан келтириб чиқариш; тафаккурнинг умумийдан жузъийга , умумий мулоҳазадан хусусий мулоҳазага олиб борадиган йўли. Масалан, “Барча инсонлар ўлимга маҳкум”, “Сократ - инсон”, демак, “Сократ ўлимга маҳкум”.
Деизм –Бу эътиқоднинг негизида , Худо, гарчи у дунёда унинг биринчи сабабчиси сифатида мавжуд бўлсада, яратилишдан кейин оламнинг ҳаракати унинг иштирокисиз содир бўлади; ажойиб-ғаройиботларнинг ҳам, ўғлини ерга жўнатишининг ҳам борлиққа алоқаси йўқ.
Детерминизм – оламда содир бўлаётган бара жараёнлар, шу жумладан, инсон ҳаёти жараёнларининг, Худо томонидан дастлаб белгиланиши (теологик детерминизм ёки тақдирнинг аввалдан белгиланиши) ёки фақат табиий ҳодисалар томонидан тақозаланиши (космологик детерминизм) ёки инсоннинг махсус иродаси ила белгилаб берилиши (антропологик-ахлоқий детерминизм) тўғрисидаги таълимот бўлиб, у инсон эркинлиги, масъулияти учун ўрин қолдирмайди.

Download 155.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling