Қўшимча қиймат (Added value) – маҳсулотнинг тўла ва жорий бозор қиймати ўртасидаги фарқ.
Қўшилишлар (слияния – Mergers) одатда иккита бир хил ҳажмли компанияларнинг қўшилиши орқали битта йирик компаниянинг ташкил этилиши, яъни компанияни ташқи ўсиши усулларидан бири.
Қўшма корхоналар (Joint ventures) – одатда қисқа муддат ёки бир лойиҳа учун икки ёки бир нечта компанияларнинг бирлашуви.
Ички тақдирлаш - маълум бир фаолиятнинг бевосита натижаси, масалан, масъулият ёки ютуқлар
Ташқи тақдирлаш – ташкилот томонидан бериладиган мукофотлар, масалан, иш ҳақи ёки ишда лавозим бўйича кўтарилиш.
Бирламчи тақдирлаш - шахснинг физиологик эҳтиёжларини қондирувчи мукофотлар.
Ташкилий тузилиш - ташкилотлар ўз меҳнат жараёнларини алоҳида топшириқларга бўлиши ва ушбу топшириқлар устидан назорат этиш усулларининг йиғиндисидир.
Горизонтал табақаланиш - ташкилотда бажарилаётган топшириқларнинг ажратилиши ва алоҳида бирликларга гуруҳланиши
Вертикал табақаланиш - ташкилотдаги ҳукмронлик даражалари сони
Назорат кўлами (span of control) - битта раҳбарга бўйсунадиган ходимлар сони
Расмийлаштириш - ташкилот аъзолари ишчи хулқини тартибга солувчи қоида ва низомларни тавсифлаш, ҳамда иерархик занжирдан ўтувчи буйруқларни расмий ва ёзма усулларини тарқатилиш даражаси.
Мотивация (Motivation, французча Motif – ундаш сўзидан олинган) – инсон хулқининг йўналганлиги, ташкилийлиги, фаоллиги ва барқарорлигини аниқлаб берган ҳолда уни физиологик ва психологик бошқаришнинг динамик жараёни.
Меҳнат фаолияти мотивацияси – инсонни меҳнат фаолиятига ундовчи, бу фаолият чегаралари ва шаклларини белгиловчи ҳамда уни муайян мақсадларга эришиш учун йўналтирувчи ички ва ташқи кучларнинг йиғинди.
Персоналнинг қадриятлар иерархияси – ходимларни самарали фаолиятга ундовчи мотивларнинг бўйсуниш даражалари.
Меҳнат мотивацияси турлари – инсоннинг муҳим эҳтиёжлари иерархияси: қизиқарли иш, ўзини намоён қилиш имконияти, мустақиллик, малака, иш ҳақи-даромад, мулоқот ва х.к. асосида меҳнат мотивларининг туркумланиши.
Меҳнат фаолияти мотивациясини шакллантириш механизми - ижтимоий қадриятлар, хулқ меъёрлари ва қоидаларини ўзлаштириш жараёни ва меҳнат жараёнида шахс учун махсус қадрият йўналишлари ва мақсадларини ишлаб чиқишни аниқловчи қонуниятли алоқалар ва муносабатлар йиғиндиси
Do'stlaringiz bilan baham: |