Гмо нима ва у қандай ҳосил қилинади?
ГМО қонунан рухсат этилган ва тақиқланган мамлакатлар
Download 381,73 Kb. Pdf ko'rish
|
6-амалий машғулот.ГМО маҳсулотлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бу қанчалик ҳақиқат
ГМО қонунан рухсат этилган ва тақиқланган мамлакатлар
ГМО зарарли эмас! Мен илм-фан оламининг вакили сифатида фақатгина илмий асосланган фактларгагина ишонаман. Чунки илм-фан тажрибада исботлаб берилган далилларгина асосланади. Бошқаларга ҳам мана шундай ишончли манбалардаги далиллар асосида хулоса қилишни тавсия қиламан. Кўпчилик билан ГМО ҳақида гаплашганимда шу нарсага амин бўламанки, аксарият одамлар ГМО маҳсулотлари одамнинг генини ўзгартиришига, уни егандан сўнг қандайдир касалликлар юзага келиши мумкинлигига, наслий аномалиялар юзага келишига ишонадилар. Бу қанчалик ҳақиқат? Биринчидан, ГМО сизнинг генингизни ўзгартириш хусусиятига эга эмас, буни генетиканинг фундаментал қонуниятларини билган ҳар қандай одам тасдиқлаши мумкин. Бу нарса тажрибада исботланган. Биз истеъмол қиладиган ҳар бир ўсимлик ва ҳайвон таркибида у табиий бўладими, ГМО бўладими албатта ДНК бўлади. Одам одатда овқат еганда ўзи истеъмол қилган ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотлари асосида 0,1-1 г. гача ДНК истеъмол қилади. Уларнинг 95 фоизи ҳазм йўлида ичакка боргунча алоҳида нуклеотидларгача парчаланиб кетади. Қолган 5 фоиз ДНК ўртача 100-400 нуклеотиддан иборат бўлиб, ичаккача етиб боради. Кўпчилик мана шу ДНК бўлаклари одам ДНК сига трансформация бўлиш эҳтимоли мавжудлигини айтади. Худди мана шу эҳтимолликни олимлар жўжа ва бузоқларда тажрибада синаб кўрганлар. Натижада овқат таркибидаги ДНК бўлаклари ичак деворидан қон томирларига ўта олмаслиги маълум бўлди . Сичқонларда ўтказилган тажрибаларда ҳам айни натижага эришилган . Тажрибаларнинг бирортасида ГМО маҳсулот таркибидаги ДНК бўлаклари наслдан-наслга ўтиши кузатилмаган, яъни ГМО ҳеч қанақасига сизнинг ва авлодларингизнинг генингизни ўзгартириб қўймайди. ГМО маҳсулотлари сизнинг дастурхонингизга етиб боргунча юзлаб тажрибалардан, текширувлардан ўтади. Улар хавфсиз, истеъмол қилса бўлади дейилгандан сўнггина сотишга рухсат берилади. 2013 йилги маълумотга кўра, 36 мамлакатда доимий равишда 2833 навдаги турли ГМО ўсимликлар етиштирилади. Шулардан 1321 хили бевосита одамлар озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун қўлланилса, 918 хилидан қорамоллар учун озуқа тайёрланади. Агар сиз дунёдаги энг нуфузли илмий мукофот Нобель мукофоти эканлигига ишонсангиз, қуйидаги маълумот сизни бефарқ қолдирмаса керак. 2016 йилда мутахассислиги тиббиёт, физиология, биология, кимё бўлган 131 нафар Нобель мукофоти соҳиблари БМТ ва Гринпис (Халқаро мустақил ноҳукумат экология ташкилоти)га ГМО га қарши курашни тўхтатиш борасидаги хатга имзо чекишди . Чунки бу олимлар ГМО маҳсулотлари айни вақтда инсоният учун нақадар зарур эканлигини ўз тажрибалари давомида исботлаганлар, кўрганлар, билганлар. Ҳозиргача олимлар томонидан чоп этилган 1783 та илмий тадқиқот натижаларида ГМО маҳсулотларининг одам ҳаёти ва саломатлиги учун хавф туғдириш эҳтимоли мавжуд эмаслиги ҳақида айтилади. Бундан ташқари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) қайд этишича , генетик модификацияланган озиқ-овқат маҳсулотлари «одам саломатлиги учун хавф туғдирмайди». Download 381,73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling