Go‘daklik va maktabgacha yoshning psixologik xususiyatlari


Download 7.25 Mb.
bet2/4
Sana09.11.2023
Hajmi7.25 Mb.
#1759734
1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзу ривожланиш

4 – давр. (511 ёшгача). Бу давр мақсадига эришиш учун интилиш, уддабуронлик ва тиришқоқлик билан ҳарактерланади. Салбий томонлари – онг ҳаётнинг барча қирраларини қамраб ололмайди, муаммоларни ҳал қилишда ақл заковат даражасининг пастлиги, билимларни ўзлаштиришдаги қолоқлик. Аномал ривожланиш: шахсий камчиликларни ҳис қилиш, конформлик (Конформлик – (лотинча конформис- ўхшаш, мос) – индивидуалнинг гурух фикрларига ташқи томондангина қўшилиб, ички томондан эса қўшилмай ўз фикрида қолиши, гурухга онгли равишда мослашиши), пассив меҳнат вазифаларидан қочиш

5 – давр. (1120 ёшгача). Ўсмирлик ва ўспиринлик, ҳиссий етуклик. Бетакрор, ўзига хос ёш даври. Салбий томони қатъиятсизлик.

5 – давр. (1120 ёшгача). Ўсмирлик ва ўспиринлик, ҳиссий етуклик. Бетакрор, ўзига хос ёш даври. Салбий томони қатъиятсизлик.

6 –давр. (2035 ёшгача). Илк (эрта) етуклик. Бошқа жинсга психологик интим яқинлашув қобилияти ва эҳтиёжи вужудга келади. Бундан ташқари ёлғизликка мойиллик ва одамовилик каби ёқимсиз хусусиятлар билан фарқланади.

7 – давр. Ўрта етуклик даври (4060 ёшгача). Ҳаётий фаолиятнинг барча соҳаларида (меҳнат, ижодиёт, ғамхўрлик, насл қолдириш, тажриба узатиш) маҳсулдорлик туйғуси ҳамрох бўлади ва эзгу ниятларнинг амалга ошишида туртки бўлади. Аномал ривожланиш: худбинлик, ўз-ўзига эътиборини қаратиш, ишида бесарамжонлик, эрта инвалидлик, ўзи ҳақида қайғуришни йўқолиши.

8 – давр. Кечки етуклик (60 ва ундан юқори). Ҳаётдан қаноатланиш туйғуси билан ҳарактерланади. Ўтган умри ҳақида ўйлаш, ўлимга тик қараш ва ундан қўрқмаслик. Салбий томони – ҳаёт фаолиятидан ноумидлик, кўнгил совиш туйғулари. Умрни бекорга ўтказганидан қайғуриш, вақтни тез ўтаётганидан, ўзидан, бошқалардан қониқмаслик, умрини бошқатдан яшашга хоҳиш, ҳаётдаги бетартибликдан ранжиш, ўлимдан қўрқиш. Психодинамика назарияси асосини шахснинг хулқини эмоция, майл ёрдамида таҳлил қилиш мумкинлиги ташкил этади. Когнитивистик йўналиш намоёндаларидан биринчи бўлган Ж. Пиаже ақл-идрок назарияси ва унинг даврлари ҳақидаги таълимотни яратган. Бу таълимотда интеллектнинг ривожланиш даврлари кўрсатиб берилади.


Download 7.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling